Раҳбарлик фаолиятининг ижтимоий-психологик омиллари Бутун халқимизнинг тақдирига дахлдор, муҳим масалалардан бири иқтисодиётни, халқ хўжалиги ва халқ таълимини, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни бошқариш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш муаммосидир.
Бу айни чоғда рахбарликнинг самарали йўлларини топиш, бошқарув тизимини тўғри йўлга қўйиш мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Чунки жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларда ҳам тараққиётга айнан шу йўл билан эришилган.
Бинобарин, жамиятимиздараҳбарлик фаолияти тўғри режалаштирилса, давлатимиз вахалқимиз олдидатурган кўплаб муаммолар ечимини топиб, юртимиз обод, турмушимиз фаровон бўлиши табиий.
Лекин очиғини айттанда, жамиятимизда раҳбарлик фаолияти ва унинг самараси талаб даражасида эмаслигй аён бўлиб қолаётир. Бунинг хар хил объектив ва субъектив омиллари бор, албатта. Субъектив омиллардан бири шуки, жамият аъзоларидан бир қисмининг онги, дунёқараши ҳали бошқарув фаолиятига тайёр эмасга ўхшаяпти.
Раҳбарликнинг моҳиятини, мақсад ва вазифаларини тушунмаслик оқибатида айрим етакчилар ўз фао лиятига лоқайд муносабатда бўлмоқдалар. Баъзи кишилар эса боқимандалик кайфиятидан тўла қутулган эмас. Шу билан бирга, айрим рахбарлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини, бурч ва мажбуриятини етарли даражада билмайдилар.
Айниқса, бугунги кунда хар бир раҳбар жуда кўп соҳаларни, хар бир соҳанинг ўзигахос мураккабликларини яхши билипш, олдига қўйган мақсадини ҳис этиши, раҳбарлик маданияти ва этикасини чуқур англаши лозим.
Раҳбарлик фаолияти нима.
Энг аввало, рахбарлик атамасига тўхталиб ўтсак. Раҳбарлик атамаси ишнинг кўзини биладиган, касбига қалб қўри ва бутун меҳрини бериб, ўзи, оиласи ва бутун эл-юртни ўйлаб меҳнат қиладиган, бошқарув фаолиятини жон дилдан сева олган кишига нисбатан ишлатилиши мумкин.
Раҳбарлик юксак ақл-фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни, ўрни келганда, зарурий тадбиркорликни талаб қилади. Рақбарлик тушунчасига қуйидагичатаъриф бериш мумкин:
1. Рахбар ижтимоий шахс сифатида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириб, ишлаб чиқаришнинг асосий харакатлантирувчи кучини бошқарувчй сифатида омил корл ик билан иш юритувчи шахсдир;
2 Раҳбар қар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, мус1ақил қарор қабулқилади. Бу қарор рақбарнингтадбиркорлик, ишбилармонлик фаолияти мақсадини белгилайди;
3. Раҳбар ўз сохасига янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этувчи тадбиркор шахс қисобланади;
4. Раҳбар меҳнати, айни вақтда тадбиркорликка асосланган машаққатли фаолият ҳисобланади. Унга сарфланган куч, маблағ баъзан вақтинча фойда эмас, зарар келтириши, муассаса фойдаўрнига зарар ҳам кўриши мумкин.
У бундай қолатларни олдиндан кўра олиши ва бунга тайёр туриши, зарур бўлганда, фаолиятини қайта бошлаши, ўзида бунга куч-ғайрат топа билиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |