Электрон тижорат” ЙЎналиши бошқарув қобилиятини шакллантириш фанидан


Раҳбар қандай ахлоқий-маънавий фазилатларга эга бўлиши лозим



Download 136,17 Kb.
bet3/6
Sana16.04.2023
Hajmi136,17 Kb.
#929121
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустақил иш

Раҳбар қандай ахлоқий-маънавий фазилатларга эга бўлиши лозим.
Юқорида айтилганлар рахбарлик фаолиятининг бир томонини ташкил қилади.
Иккинчи томони рахбарлик фао лияти билан шуғулланувчи кишининг шахси юксак инсоний фазилатлар билан боғлиқдир. Рақбар ҳалол-пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл, диёнатли, меқр-шафқатли бўлишикерак.
Рахбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл-атворида эгрилик бор киши раҳбарлик фаолиятида узоққа боролмайди. Рақбар мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонуний тақиқланмаган қамма соқаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан бирга, у ўзи бошқараётган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши, ўзини камтар тутиши зарур.
У она тилини чуқур эгаллашдан ташқари, бир ёки иккита хорижий тилни яхши билса, фаолиятидаулардан эркин фойдалана олса, бошқарув фаолияти янада самарали бўлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришиши вахусусий мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ кафолатланиши муносабати билан раҳбарлик фаолиятида хам жиддий ўзгаришлар рўй бераётир. Раҳбарлар ишлаб чиқариш воситаларига шахсан эгалик қилишлари туфайли манфаатдорлик ортиб, маҳсулот кўпаймоқда.
Шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни олиб кириш авж ола бошлади. Натижада маҳсулотларнинг миқдори ортиб, сифати яхшиланиб бормоқца. Ҳозирги кунда жамоа иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олмоқда. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, уларнинг сони кўпаётган бўлса ҳам, сифат жиҳатдан улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тури айтарли даражада эмас.
Бунинг учун раҳбарларнинг ва раҳбарликнинг маънавий савиясини кўтариш, уларни маънавий жиҳатдан юксак савияли, маданиятли қилиб тарбиялаш, раҳбарлик маданиятига оид билимларини ошириб бориш муҳим вазифа саналади. Бугунги кунда раҳбарлик фаолияти учун умуминсоний маънавий фазилатларнинг роли жуда катта.
Бундай фазилатлар ўзаро ишонч, ҳалоллик, ҳаққонийлик, адолатлиликдан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари, раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар ҳам зарур:
—ташаббускорлик, доимо янги имкониятларни излаб топиш;
—вақтдан, шунингдек вазиятдан ҳамиша унумли фойдалана олиш;
— ҳаётда ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда юриш;
—бўладиган ўзгаришларни олдиндан кўра билиш;
—қатъиятли, тиришқоқ, сабр-бардошли бўлиш; — учрайдиган ҳар хил қийинчилик ва тўсиқларга тайёр туриш, уларни иродавий қатъиятлилик билан енгиш;
—мақсадни аниқ белгилаб, унгаэришишга ҳаракат қилиш;
— ҳар бир ишда масъулиятни чуқур ҳис этиш;
—фаолият соқаси юзасидан етарли даражада илмий-амалий ахборотга эга бўлиш;
—мунтазам равйшдараҳбарлик фаолиятини олдиндан қатъий режалаштириш ва унга амал қилиш;
— шерикларини ўзи илгари сурган янги ғояни амалга оширишгакўндириш, даъват қйлйш ва йўналтириш;
— иш юритишда мустақил бўлиш;
— маълум бир пайтларда таваккалчиликка йўл қўйиш ва унинг натижасини тасаввур қила олиш, шу тариқа юксак самарадорликка эришиш.

Download 136,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish