Мантиқий урғу-фойдаланувчи диққатини компьютер экранидаги маълумот объектига қаратиш учун йўналтирилган психологик аппаратли усул.
Модел-компьютер техникаси воситалари ёрдамида математик услублар асосида ифодаланган, визуаллаштириш мумкин бўлган лойиҳавий кўриниш.
Моделлаштириш-объектларининг компьютерли моделларида изланишлар олиб бориш, реал мавжуд бўлган нарсалар, мавжудот ва лойиҳаланаётган объектлар компьютерли моделларини қуриш ва ўрганиш.
Мультимедиали воситалар-турли типдаги ахборотларни: матн, расм, схема, жадвал, диаграмма ва бошқаларни яратиш, сақлаш, ишлов бериш ва рақамлаштирилган кўринишида амалга оширишнинг компьютерли воситаси.
Интеллектуал ядро-математик амалларни сонли (рақамли) ва символли кўринишда амалга оширувчи махсус дастурлар мажмуаси.
Очиқ таълим –масофали ўқитиш технологияси ва услубини қўллайдиган, таълим олувчи учун қулай ритмда таълим беришни таъминлайдиган, исталган хоҳловчи учун бошланғич билим даражасини таҳлил қилмасдан эришиш мумкин бўлган ўқитиш тизими. Очиқ тест тизимлари-ўқитувчи, услубчи, дарслик муаллифи учун янги тест яратиш ёки мавжуд тестни ўзгартириш имкониятини берувчи тизимлар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси. Тошкент-«Шарк».-2002.
А.А.Абдуқодиров, А.Х.Пардаев, Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти, Монография, Тошкент: Фан, 2009. 146 б.
М.Арипов, А.Ҳайдаров, Информатика асослари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ўқитувчи, 2002. 432 б.
М.Арипов ва бошқалар, Ахборот технологиялари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ношир, 2009. 368 б.
Д.М.Амиров ва бошқалар, Ахборот – коммуникация технологиялари, Изоҳли луғат, Тошкент, 2010.576 б.
Ш.А.Назиров ва бошқалар, Delphi тилида дастурлаш асослари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ғ.Ғулом, 2008. 278 б.
Ш.Раззоқов ва бошқалар, Компьютер графикаси, Ўқув қўлланма, Тошкент: Талқин, 2006. 240 б.
Ш.А.Назиров, Р.В.Қобулов, Объектга мўлжалланган дастурлаш, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ғ.Ғулом, 2008. 184 б.
М.Т.Ходжиев, Ш.Раззоков. Электрон дарсликларни яратиш тамойиллари, афзалликлари, уларга қўйиладиган талаблар ва ишлаб чиқиш босқичлари. Бухоро: «Технотасвир».-2004.
А.А.Абдуқодиров, Умумтаълим мактаблари учун электрон дарслик яратишнинг назарий асослари//Педагогик махорат. – Тошкент, 2003. №2.
Қ.Т.Олимов. Махсус фанлар бўйича электрон дарсликларни яратишнинг услубий асослари // Касб-ҳунар таълими, №2. 2004 й.
О.Расулов. Замонавий электрон дарсликларнинг дидактик хусусиятлари // Касбҳунар таълими, №5 2005 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |