Ўчирилган файлларни UnErase Wizard ёрдамида тиклаш.
Агар иккита чертки билан очиш режими берилган бўлса, у холда файлларни тиклаш Мастери (UnErase Wizard) ни Саватча нишони ёрдамида очиш мумкин ёки Саватчанинг контекст менюси ёрдамида, унда Norton UnErase буйруғини танлаб, очиш мумкин. Яна анъанавий усулда, Бош менюда Мастерни ишга тушириш ёки Интегратордан очиш мумкин.
Мастернинг бошловчи ойнасида (11.расм) танлов таклиф қилинади:
Find recently delected files (Яқинда ўчирилган файлларни қидириш), буларга 25 та охирги ўчирилган файллар дахлдор;
Find all protected files on local drives (Локал дисклардаги барча химояланган файлларни қидириш), буларга Norton Protection химояси остидаги барча файллар киради;
Find any recokerable files matching your criteria (Берилган критерийлар бўйича тикланишга мойил бўлган барча файлларни қидириш). Бу гурухга тикланиши мумкин бўлган барча файллар киради.
Яқингинада ўчирилган файлларни танлаш учун уларнинг рўйхати таклиф қилинади. Сичқончанинг ўнг елкасини файл устида чертиб контекст меню очилади. Quick View (Тезкор кўриш) буйруғи ёрдамида файлнинг мазмунини кўриш мумкин, Recover (Тиклаш) буйруғи билан уни тиклаш мумкин. Recover to (... га тиклаш) буйруқидан файлли бошка папкага йўналтиришда фойдаланиш мумкин. Менюда Delete (Ўчириш) буйруғи бўлиб, бу буйруқ ишлатилгандан сўнг файл Norton Protection химоясидан махрум бўлади.
Якингинада ўчирилган файллар рўйхатида 25 тадан кам файллар бўлиши хам мумкин. Бу шуни англатадики, қолган файллар Norton Protection химояси статусига эга эмас ва улар устидан ёзиб юборилган. Сичқончанинг ўнг елкасини руйхатли панелнинг бўш жойида чертинг-контекст меню очилади. Агар Show Unrecoverable Files (Тикланмайдиган файлларни кўрсатиш) буйруғи олдига байроқча ўрнатилса, у холда руйхатда 25 та файллар, тикланиша мумкин бўлмаганлари билан биргаликда (уларнинг ранги сал очрок) пайдо бўлади. Бундан кейинги қидиришни давом эттириш керакми ёки йўқлигини ҳал килиб беради. Бундан ташкари, контекст меню файллар руйхатида кераклиларини бериш ва кераксизларини ёпиш имконини беради:
Original Location (Асл жойи);
Date Delected (Ўчирилган санаси);
Type (Файл типи);
Size (Файл ўлчами);
Modified (Охирги ўзгарган санаси);
Created (Яратилган санаси);
Accessed (Охирги очилган санаси);
Attributes (Атрибутлар);
Delected by (Нима билан учирилган);
Status (Тикланиш имконияти);
Delected by (Нима билан учирилган) устуни кизикарли- бунда кайси дастур ёрдамида учириш бажарилганлиги хақида маълумотлар берилади.
Агар Мастернинг бошлангич ойнасида Find all protected files on local drives (Локал дисклардаги барча химояланган файлларни кидириш) пункти танланса, у холда яна файллар рўйхати билан ойна очилади, бу ойна хозиргина кўрилган (11.расм) ойнага ўхшайди, бироқ бу ойна Norton Protection химояси остидаги барча файлларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |