Бир вақтнинг ўзида бир нечта монитордаги қурилмаларнинг
ишини қўллаб-қувватлаш
Ҳозирги пайтда компьютерга қўшимча равишда 8 тагача монитор улаш мумкин, бу иш столининг ўлчамини оширишга имкон яратади. Ишни ташкил қилишга бундай ёндошилганида айни бир вақтда иловаларнинг очилган бир нечта дарчасидаги иш ва объектни ҳар хил томондан акс эттирувчи дастурлардан фойдаланиш қўллаб қувватланади.
Қурилмаларнинг яхшиланган қўллаб-қувватланиши ва
янги техник воситаларни қўллаб-қувватлаш
Windows Me тизими:
150-9660 бичимли (4 байтдан ортиқ сиғимга эга бўлган) DVD, CDI, CDROM тўпловчиларни;
AGP портини;
USB ва IEEE 1394 (Fire Wire Windows Me) шиналари;
ММХ модификация микропроцессорни;
Янги кўринишдаги PC Cord платалари;
ISDN тармоғини;
юқори тезликдаги (56 К бит/с) модемларни;
IEDA (Infrorad Data ASS ciation) 3.0 стандарти бўйича инфра қизил протни;
LS-120 дискеталаридаги тўпловчиларни (улар 120 Мғбайт сиғимига эга);
сиғимга то 137 Г байтгача бўлган IDE тўпловчиларини;
қўшимча IDE қурилмаларини ва ечимларни (Bus mastering функцияли микросхемалар тўплами, стрелкалар, ATADI-CD changers)ни;
Intelli Mouse сичқончасини;
министюра (жуда кичик) компьютерларни ва Windows Me операцион тизим бошқаруви остида ишлайдиган файлларни кабел орқали ўтказишни таъминлайдиган бошқа қурилмаларни қўллаб-қувватлайди.
DVD тўпловчиларни қўллаб-қувватлаш учун янги VDF (Universel Disk Fiee System, универсал дискларнинг файл тизими) ишлатилади. PC Cord платаларининг янги кўринишларига 32 разрядли платалар (PC cord 32 ёки Cord Bus), 3,3 В ни ток билан ишлайдиган платалар ва чеккада турувчи бир нечта қурилманинг вазифаларини бирданига бажарувчи, масалан, тармоқ адаптери ва модемининг функцияларини адо этувчи кўп мақсадли платалар киради. Windows Me тез ишловчи инфра қизил (FIR, FAST Infrared) портининг бўлганидек изчил инфра қизил (SIR, Serial Infrored) портларнинг ҳам нормал ишлашини таъминлай олади.
Етказиб бериш тўпламига чеккада турувчи қурилмаларнинг драйверларининг энг янги (тизимини чиқариш вақтига) версиялари киритилган.
HSFLOP.POR драйвери эса қайта ишланган ва дискеталардаги тўпловчиларнинг кўпчилигига йўллашни сезиларли даражада тезлаштиради. Ҳудди шунингдек CDFS.VXD ва COVSD.VXD драйвелари ҳам такомиллаштирилган. Айнан шунинг ҳисобига янги CD-ROM тўпловчиларини қўллаб-қувватлаш таъминланади, шунингдек олдиндан ўқишли кэшлаштиришнинг самараси оширилади.
FAT 32 янги файл тизими кластернинг узунлиги кичкина бўлганда катта ўлчамлардаги мантиқий дисклар билан ишлашга йўл қўяр экан қаттиқ дискларнинг динамик сиғимларининг ҳисобга олади. Бу қаттиқ дискни қисмларга бўлишдан озод қилади ва диск хотирасининг йўқолишини камайтиради. FAT32 да пайдо бўлган, дискни қайта тузиш устаси (Drive converter Wizard) мантиқий дискларни FAT16 форматидан FAT32 бичимига қилиб қайта тузиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |