Norton Protection системаси ёрдамида учирилган файлларни химоялаш.
Windows воситалари ёрдамида файллар учирилганда учирилган файллар саватчага тушади, бирок MSDOS воситалари билан учирилган файллар у ерга бориб тушмайди. Автоматик тарзда яратилаётган ва иловаларнинг иш жараёнида учирилаётган, масалан, хужжатларнинг версияларини янгилаш чогида хосил бўладиган файллар саватчани четлаб утадилар. Бинобарин, файл учирилганда у жисмоний жихатдан йук килинмайди-файл номидаги факат биринчи байт узгаради ва операцион система учун файл томонидан эгалланган жойнинг бушаганлигини билдиради. Бушаган жойга уша захотиёк бошка файл ёзилиши мумкин, бирок у ёзилмаслиги хам мумкин-хаммаси тасодифга боғлиқ. Хозирча қайта ёзув юз бермаган экан, файлни тиклаш мумкин. Учирилган файлларнинг муваффакиятли тикланиши эхтимоллиги Norton Protection дастури ёрдамидаги химоядан фойдаланганликка тугридан-тугри боғлиқдир.
Norton Protection химоя системаси шунга асосланганки, файл учирилганда хосил бўлган бўш жой маълум вақтгача, хозирча бошка бўш фазо бор экан, қайта ёзишдан сақлаб турилади. Ихтиёрий учирилган файл химояланиш хукукига эга бўлади. «Хаёт ва улим уртасида» файл узок вақт туриши мумкин, бу холда уни ихтиёрий вақтда тиклаш мумкин. Вақт утиши билан дискнинг бўш фазоси тулалигича сарфланиб бўлади, Norton Protection ёрдамида химояланиш хукукига эга бўлган энг эски файлларни қайта ёзиш бошланади. Norton Protection химояси кул билан ёки автоматик тарзда (маълум кундан сунг) бекор қилиниши мумкин. Бирок бу холда хам, агар файл устига хали янги маълумот ёзилмаган бўлса, файлни тиклаш имконияти сақланиб қолади. Бу холда энди муваффакият «омад» га боғлиқ.
Norton Protection химоясини ишга тушириш учун интегратор ойнасини очинг ва Options-Norton Utilities буйруғини беринг. Очилган ойнанинг Startup Programs (Windows ишга тушганда юклаш) зарварагида Norton Protected Recucly Bin (Химояланган саватча) байроқчасини ўрнатинг. Norton Protection (Саватчани химоялаш) зарварагида Enable Protection (химояга рухсат) байроқчасини ўрнатинг.
Химоя режимини созлаш зарвараклари Саватча нишони ёрдамида хам очилиши мумкин. Сичқончанинг унг тугмасидаги чертки контекст менюни очади. Хоссалар буйруғини танлаб, стандарт саватча ва Химояланган саватчани созлаш зарваракларига кириши мумкин.
Norton Protection (Саватчани химоялаш) (9. расм) зарварағида Enable Protection (Химояга рухсат) байроқчаси ёрдамида сиғимли дисклардан бошқа барча дискларнинг химоясини бериш мумкин. Purge protected files ofter ... days (Химояланган файлларни ... кундан кейин озод қилиш) байроқчасининг ўрнатилиши билан ўчирилган файлларнинг Norton Protection химояси остидаги вақти чекланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |