Диск образини Image дастури ёрдамида яратиш
Агар бирорта файлнинг йўқолиши кўнгилсизлик бўлса, у холда бутун қаттиқ маълумотларнинг йуқолиши - фалокатдир. Бинобарин, бу нарса хар биримиз билан юз бериши мумкин. Агар компъютерда хизмати Image дастури кўлланилса, бундай фалокатлардан форик бўлиш мумкин. Бу дастур дискнинг энг мухим маълумотларини «фотография» қилишга мўлжалланган. Маълумотлар дискнинг ўзак папкасига ёзиладиган Image.dat файлига ёзилади. Бу файлда сақланаётган маълумот диск файл системасининг «расм олингунга» қадар бўлган холатини акс эттиради. Бундан ташқари, хар бир ёзув операсиясидан сунг эски Image.dat файли Image.bak деб қайта номланади
Каттик дискни форматлаш чогида секторлар жисмоний жихатдан қайта езилмайди, факат файлларни жойлаштириш жадвали ва юкловчи езув йўқолади,холос. Image. dat файлида сақланган образни кўллаб, бу маълумотни тиклаш мумкин. Агар диск форматланган бўлса ва бу файлнинг ўзи ўчиб кетган бўлса,бу файлдан қандай фойдаланиш мумкин. Шу максад учун яна бир кичик файл -Image.idx мўлжалланган бўлиб, дискнинг охирги кластерига ёзилади.Бу файл Image. dat ва Image. bak файлларини жойлашишини кўрсатади.
Дискнинг образини яратиш процедураси жуда содда. Бунинг учун Image дастурини ишга тушириш лозим.Очилган ойнада (12-расм ) дискни танланг ва Image (образ) тугмасини чертинг. Бутун жараён бир неча секундда бажарилади. Great Image Buskup File (Резерв файл яратиш) байроқчасини ўтказилиши билан Image. dat файлли Image .bak кўринишида сақланади.
Нусха кўчириш, кўчириш ёки ўчириш операциялари файллар системасида ўзгаришлар юз беришга олиб келади, шунинг учун дискнинг образи доимо янгиланиб туриши лозим, акс холда унинг фойдаси кам бўлади. Масалан, дефрагментатция жараёни дискнинг файл стуруктурасини сезиларли ўзгартиради. Бирок, агар дефрагметатция учун Norton Speed Disk дастури қўлланилса,у холда бу дефрагментация тугаши билан дискнинг образи автоматик тарзда сақланади.
Options ( параметрлар) тугмасидаги четки Options for Image ( созлашлар) мулоқот ойнасини очади. Бу ойнада битта зарварақ бор холос. Start automatically with windows (Windows ни юклаш чоғида автоматик ишга тушириш) байроқчаси компютерни хар гал улаганда қаттиқ диск образининг автоматик тарзда яратилишига имкон беради. Бу холда Image дастури автозагрузка папкасида автоматик тарзда яратиладиган ёрлиқ ёрдамида ишга туширилади. Дастур ёпиқ ҳолда ишлайди. «Фотографиялаш» жараёни Windows нинг юкланишини икки секундга секинлаштиради.
Image дастурининг қўлланилиши қаттиқ дискдаги маълумотларни сақлаш кафолатидир. Drives to Image (образ яратиш учун дисклар) панелида образи Windows ни юклаш чоғида яратиладиган дискларни белгилаши лозим. Greate Image Backup File ( Резерв файл яратиш) байроқчасини албатта ўрнатинг - image.bak файлини яратиш кўзда тутилмокда. Оғир ҳолларда бу жуда қўл келади. Масалан, айниқса, агар файл системаси дискнинг образини сақлаш пайтида кўплаб камчиликларга эга бўлса, бу холда олдинги вариантнинг кўлланилиши жуда хам мақбулдир.
Диск образининг доимий яратилиши маълумотлар ўчиб кетган холларда қаттиқ дискни тиклашда қўл келади. Бироқ бу факат зарурий шартлар бўлиб, етарли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |