Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари, метрологик тавсифлари режа


Индукцион тизимли ўлчаш асбоблари



Download 0,85 Mb.
bet4/4
Sana21.04.2022
Hajmi0,85 Mb.
#570477
1   2   3   4
Bog'liq
Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари

8.5.5. Индукцион тизимли ўлчаш асбоблари

Индукцион ўлчаш механизмлари бир ёки бир нечта қўзғалмас электромагнитдан ва қўзғалувчан қисми алюминдан ишланган дискдан иборат бўлади. 8.8-расмда икки оқимли индукцион механизм кўрсатилган.

Диск юзасига перпендикуляр йўналган ўзгарувчан магнит оқимлар уни кесиб ўтиши натижасида уюрма токлар индуктивлайди. Ўзгарувчан магнит оқимлари дискдаги индуктивланган токлар билан ўзаро таъсиридан қўзғалувчан қисми айланади.

Индукцион механизмлар қўзғалувчан қисмини кесиб ўтувчи оқимлар сони бўйича бир оқимли ва кўп оқимли механизмларга бўлинади.

Ўлчаш техникасида кўпроқ кўп оқимли механизмлар ишлатилади. Электромагнит 1 ва 2 чўлғамларидан ўтадиган I1 ва I2 токлар электромагнит ўзаклари бўйлаб йўналган Ф1 ва Ф2 оқимларини ҳосил қилади. Ф1 ва Ф2 оқимлар дискни кесиб ўтиши натижасида Е1 ва Е2 - ЭЮК ларини индуктивлайди.



8.8-расм.

Ўзгарувчан магнит оқими Ф1 ва шу оқим дискни кесиб ўтиши натижасида индуктивланган уюрма токни ўзаро таъсиридан ҳосил бўлган айлантирувчи моментнинг оний қиймати қуйидагича ифодаланади:



, (8.21)

бу ерда, с – пропорционаллик коэффициенти. Индукцион механизмнинг қўзғалувчан қисми айлантирувчи моментнинг ўртача қиймати таъсиридангина харакатга келади, яъни



8.22)

Икки оқимли индукцион механизмларнинг кўзғалувчан қисми Ф1 ва Ф2 оқимларидан ҳосил бўлувчи иккита моментларнинг суммаси таъсирида айланади ва у қуйидагича ифодаланади:



(8.23)

бу ерда с - пропорционаллик коэффициентиf – оқимларнинг ўзгариш частотасиФ1, Ф2 - ўзгарувчан магнит оқимлар; φ - Ф1 ва Ф2 оқимлар орасидаги фаза фарқи.

Юқорида келтирилган (8.23) ифода икки ва кўп оқимли индукцион ўлчаш механизмлари учун умумий айлантирувчи момент ифодаси ҳисобланади.

Индукцион механизмларда айлантирувчи момент ҳосил бўлиши учун камида иккита ёки икки ташкил этувчидан иборат битта, фаза жаҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи ва бир-бирига нисбатан узоқроқ жойлашган ўзгарувчан магнит оқимлари бўлиши керак.

Ўзгарувчан магнит оқимлар орасидаги фаза фарқи 90га тенг бўлганида айлантирувчи момент ўзининг максимал қийматига етади.

Айлантирувчи момент ўзгарувчан ток частотасига боғлиқдир.



Индукцион тизимли ўлчаш механизмлари асосан қувват ўлчашда - ваттметр, электр энергиясини ҳисоблашда – ҳисоблагич (счётчик) сифатида ишлатилади.
Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish