Электр юритувчи куч


Электр токи ҳақида умумий тушунчалар



Download 238,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi238,85 Kb.
#48865
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
EYuK

 
Электр токи ҳақида умумий тушунчалар
Идеал компонентли электр занжирида ўзгармас ток ўтаётгандаги 
ҳодисаларни ифодалаш учун заряд Q, ток кучи I, кучланиш U ва қаршилик R каби 
катталиклар киритилган. Ўзгармас электр токи учун идеал сиғим С чексиз 
қаршилик бўлиб хизмат қилади, идеал индуктивлик L эса, чексиз кичик қаршилик 


бўлади. Электр токининг фундаментал қонуни Ом қонунидир: E=IR. Сиғим ёки 
конденсаторлар ўзгармас ток учун чексиз катта қаршилик бўлиб хизмат қилади, 
аммо ушбу сиғимлар вақт ўтиши билан ўзгарувчан токни ўтказиб юборади, бу 
ҳолда ушбу сиғимлар сиғим қаршилигини намоён қилади. Занжирнинг индуктив 
элементи ўзгарувчан токка қаршилик кўрсатади. Занжирнинг индуктив элементи 
ёки индуктивлик ғалтаги, магнит майдон каби, электр токининг оқими натижасида 
ҳосил бўлаётган энергияни йиғади. Йиғилган энергия токнинг ҳар қандай 
ўзгаришига қаршилик кўрсатади, чунки токнинг ўзгариши магнит майдоннинг 
ўзгаришига олиб келади. Индуктив элементдаги магнит майдони катталигини бир 
онда ўзгартириш мумкин бўлмаган масаладир, чунки ушбу элементга чексиз катта 
потенциаллар фарқи таъсир этиш керак бўлади. Ҳар қандай электр занжирини 
импеданс билан тавсифланади: импеданс омик қаршилик (ёки актив қаршилик), 
сиғим ва индуктив қаршиликларнинг йиғиндисига тенг. Омик қаршилик 
ўзгарувчан токлар ёки ўзгармас токлар ўтаётганда ҳам кузатилади. Занжирдан 
ўтаётган ток сигналларининг частотаси ортган сари сиғим қаршилиги камаяди, 
индуктив қаршилик, аксинча, ортади. 
 
Электролит эритмаларининг хоссалари 
Суюлтирилган эритмаларнинг барча умумий хоссалари, яъни коллигатив 
хоссалари (тўйинган буғ босимининг нисбий пасайиши, қайнаш ҳароратининг 
ортиши, музлаш ҳароратининг пасайиши, осмотик босим) эриган модданинг моляр 
қисмига чизиқли боғланган (эриган модда заррачаларининг сонига пропорционал 
равишда ўзгаради) ва унинг табиатига боғлиқ эмас. Ушбу таъриф суюлтирилган 
эритмалар учун Рауль ва Вант-Гоффнинг умумлашган қонунини ифодалайди. 
Бундай умумий қонуният органик моддаларнинг сувдаги ва органик 
эритувчилардаги эритмалари учун адолатли бўлиб чиқди. Аммо тузлар, кислоталар 
ва ишқорларни сувдаги эритмаларининг коллигатив хоссалари юқоридаги 
қонуниятга бўйсунмаслиги аниқланди. Масалан, NaCl моляр эритмаси музлаш 
ҳароратининг пасайиши сувнинг криоскопик доимийсидан деярли икки баравар 
юқори. Демак кислота, ишқор ва тузларнинг сувли эритмаларидаги заррачаларнинг 
сони эритманинг моляр концентрациясига мос келмайди. Бундан ташқари, 
суюлтирилган эритмалар қонунларидан четланувчи эритмалар органик 
моддаларнинг сувдаги эритмаларига нисбатан анча юқори электр ўтказувчанликка 
эга, бу эса эритмада зарядланган заррачалар мавжудлигидан дарак беради. 
Эритмалари электр токини ўтказувчи бундай моддалар электролитлар деб аталади. 
Электролитларнинг хоссалари электролитик диссоциланиш назариясининг 
асосчиси Аррениус (1887) томонидан кўриб чиқилган ва умумлаштирилган. 
Электролит эритмаларидан ўзгармас электр токининг ўтиши ионларнинг 
электр майдоннинг қутбларига йўналган ҳаракати билан, яъни мусбат зарядланган 
заррачалар – катионларнинг манфий қутбга – катодга ва манфий зарядланган 
заррачалар – анионларнинг мусбат қутбга – анодга ҳаракати билан белгиланади. 
XIX асрнинг охиригача электролит эритмаларда ташқи электр майдоннинг 


таъсиридагина электролит молекулаларининг парчаланиши натижасида ионлар 
пайдо бўлади, деб ҳисобланган. Аммо электролит эритмаларининг термодинамик 
хоссаларини ўрганиш натижалари ушбу қарашларни ўзгартиришга олиб келди. 

Download 238,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish