Электр юритувчи куч


A =  zFE эканлигини ҳисобга олсак



Download 238,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi238,85 Kb.
#48865
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
EYuK

 
A

zFE эканлигини ҳисобга олсак: 
 
Бу тенглама Нернст тенгламаси бўлиб, ЭЮК (ёки потенциал) билан 
эритманинг концентрацияси (активлиги) орасидаги боғланишни кўрсатади. 
Демак Е
0
эритмада ионларнинг активлиги 1 га тенг бўлгандаги стандарт ЭЮК ва 
π 
0
эритмада ионнинг активлиги 1 га тенг бўлгандаги стандарт потенциалдир. 
Электродларнинг таснифланиши 
Электродларни таснифлашда термодинамик нуқтаи назардан қараш 
қулайдир, бунда фазалар сони ва қайтарликнинг тури ҳисобга олинади. 
Термодинамик жиҳатдан электродлар қуйидагича таснифланади: 
а.) Биринчи тур: икки фазали, катион ёки анионга нисбатан қайтар; 
б.) Биринчи тур: уч фазали, газ электродлар; 
в.) Иккинчи тур: уч фазали, катионга ҳамда анионга нисбатан қайтар; 
г.) Редокс: оксидланган ва қайтарилган кўринишлар битта – суюқ фазада 
бўлган электродлар; д.) Ион алмашинувчи (ионселектив) электродлар. 


Учинчи тур – тўрт фазали, биологик ва физикавий электродлар ҳам мавжуд. 
Стандарт ёки солиштириш электродларига мисол тариқасида водород 
электроди, каломель электроди, хингидрон электроди ва умуман, электрод 
потенциали доимий қийматга эга бўлувчи, ҳарорат ва бошқа таъсирларга чидамли 
бўлган, конструктив жиҳатдан қулай ва арзон электродларни келтириш мумкин. 
Стандарт (солиштириш) электродлар 
Турли занжирларнинг ЭЮК ни ўлчаганда потенциали осон қайта 
такрорланадиган ва мувозанат қийматига тезда етадиган электродлардан кенг 
фойдаланилади. Бундай электродлар солиштириш ёки стандарт электродлар 
дейилади. Уларга қуйидаги талаблар қўйилади: 

уларнинг потенциаллари ўзгармайдиган ва водород электродига нисбатан 
аниқ ўлчанган бўлиши керак; 

стандарт электродлар потенциалининг ҳарорат коэффициенти кам бўлиши 
керак; 

ушбу электродларнинг тайёрланиши осон ва арзон бўлиши керак; 

бундай электродларни ишлатиш қулай бўлиши зарур. 
Одатда, стандарт водород электродини каломель электроди билан 
алмаштирилади. Каломель электроди иккинчи тур электродларга мансуб бўлиб, у 
симобдан иборат бўлади ва унинг усти Hg
2
Cl
2
ва Hg ларнинг аралашмаси билан 
қопланган бўлади. Электролит сифатида КСl нинг маълум концентрацияли (0,1–1,0 
н ли ёки тўйинган эритма) эритмасидан фойдаланилади. Симобнинг ичига платина 
сими тушириб қўйилади, у фақат ўтказгич вазифасини бажаради. Каломель 
электроди занжири қуйидагича ифодаланади: 
Hg/Hg
2
Cl
2
,KCl(C) 
Каломель электроди симоб электроди ҳисобланади, унинг потенциали 
симоб ионларининг активлигига боғлиқ. Нормал каломель электроди (C
KCl
=1) 
учун электроднинг потенциали 0,283 В га тенг, яъни каломель электроди стандарт 
водород электродига нисбатан 0,283 В га мусбатроқдир. 
Шундай қилиб, рН ни ўлчаётганда стандарт водород электродини каломель 
электроди билан алмаштириш мумкин. Эритмадаги иккинчи водород электродини 
ҳам ўзгартириш мумкин, масалан, хингидрон электроди билан. Маълумки, 
хингидрон электроди оксидловчи–қайтарувчи электродлардандир. У оддий ярим 
элемент бўлиб, унга рН номаълум бўлган эритма қуйилади ва кам миқдорда 
хингидрон солинади. Эритмага ўтказгич вазифасини бажарувчи платина сими 
туширилади. Бундай электродни нормал каломель электроди билан туташтирилади 
ва занжирнинг ЭЮК ўлчанади. ЭЮК ни билган ҳолда эритманинг рН ни ҳисоблаш 
мумкин. 

Download 238,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish