Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари
3.1.53. Асбоблар изоляцияси қабул қилиш-топшириш синовларида 6 кВ кучланиш ва ишлатиш мобайнида эса 2 кВ кучланиш билан синалади. Синаш муддати бир минут.
3.1.54. Асбобни юқори кучланиш билан синаш учун асбоб аввал ифлосликлар ва ёғлардан тозаланиб, изоляцияловчи қисми 20°С ± 5°С ванна ҳароратидаги сувга изоляция четига 10 мм қолгунча туширилади. Синов трансформаторининг бир чиқиш сими асбобнинг металл қисмига уланади, иккинчиси эса сувли ваннага уланади. Трансформаторнинг ваннага уланган иккинчи сими эса ерга уланади. Синашни қўлқоп, этик ва калишларни текшириш учун мўлжалланган ускунада ўтказиш мумкин.
Шахсий экранловчи комплектлар
3.1.55. Шахсий экранловчи кийим комплектларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари уларнинг техник ҳолатларини текширишдан иборатдир (комплектлар ташқи ҳолатини кўздан кечириш ҳамда кийимлар ва пойабзалларнинг алоҳида ўзгармас токка нисбатан қаршилигини ўлчаш).
3.1.56. Экранловчи кийимлар, бош кийимлар ва пойабзалларни кўздан кечириш жараёнида газламанинг ҳолатига, тикилган чокларига, контакт элементларига, тагчармига аҳамият берилиши лозим. Кийимларнинг элементлари ёки пойабзалда нуқсонлар топилса (элементлараро узилишлар, контакт ускуналарининг носозлиги, тагчарм едирилган ёки тушиб қолганлиги, пойабзал йиртиқлиги ёки юза қисмида кучли деформация бўлганлиги ва бошқа ҳолатларда) улар ишлатишдан олиниб, янгиси ёки таъмирлангани билан алмаштирилади.
3.1.57. Ўзгармас токка нисбатан қаршиликни ўлчашда экранловчи кийимлар илгакларга осилади. Куртка ва шим контакт чиқишлари ёрдамида электр уланади. Қаршилик 500 В ли мегаометр ёки омметр билан ўлчанади. Ўлчанган қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда экранловчи кийим яроқсизга чиқарилади.
3.1.58. Чармдан ва резинадан қилинган экранловчи пойабзаллар ўзгармас токка нисбатан қаршилиги 500 ёки 1000 В ли мегаометр билан ўлчаниши лозим. Пойабзал ҳар бир пойининг контакт чиқиши ва у жойлаштирилган металл ванна ўртасидаги қаршилик аниқланади. Пойабзал тагига 1,5 фоиз ош тузи эритилган суюклиқда (сувда) яхшилаб ҳўлланган 2-3 қаватли пахтали газлама қўйилади. Бувда қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда пойабзал ишлатишдан олиниши ва янгиси билан алмаштирилиши шарт.
Экранловчи кийимлар ҳар бир комплектининг техник ҳолати текширилади:
- ишлатишдан олдин;
- ишлатиш жараёнида ҳар 3 ойда 1 марта;
- комплект ёки унинг элементлари таъмирлангандан кейин;
- омборхоналарда сақлаш жараёнида йилда 1 марта.
Текширув натижалари ҳимоя воситаларини текшириш журналига ёзиш билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |