Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Токни чекловчи қуруқ реакторлар



Download 14,19 Mb.
bet59/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Токни чекловчи қуруқ реакторлар

1.8.27. Токни чекловчи қуруқ реакторлар Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган ҳажмда синовдан ўтказилишлари керак.


1. Чулғамларнинг махкамловчи болтларга нисбатан изоляция қаршилигини ўлчаш.
1–2,5 кВ кучланишдаги мегаомметр амалга оширилади. Изоляция қаршилиги 0,5 МОм дан кичик бўлмаслиги керак.
2. Реакторларнинг чиннили таянч изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш. Тўлиқ йиғилган реакторнинг таянч изоляциясини синаш кучланиши 1.8.26-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ белгиланади.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги – 1 дақиқа.
Қуруқ реакторларнинг таянч изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синашни ячейка шинасининг изоляторларини синаш билан биргаликда амалга ошириш мумкин.
Саноат мақсадлари учун статик ўзгартиргичлар

1.8.28. Комплект статик ўзгартиргичлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар: ионли нореверсив — 1—8,10,11-кичик бандлар бўйича; ионли реверсив — 1—11-кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли бошқарилувчи нореверсив — 1—4, 6—8, 10, 11 – кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли бошқарилувчи реверсив — 1—4, 6—11- кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли бошқарилмайдиган — 1—4, 7, 10, 11 – кичик бандлар бўйича.


Қоидаларнинг мазкур банди синхрон генераторлар ва компенсаторларнинг тиристорли қўзғатгичларига қўлланилмайди.
1. Ўзгартиргич элементлари ва занжирларининг изоляция қаршилигини ўлчаш. Ишлаб чиқарган завод йўриқномасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
2. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) ионли ўзгартиргичлар ва ўзгартирувчи трансформаторлар узеллари ва занжирларининг изоляцияси саноат частотасидаги синаш кучланишига 1 дақ давомида бардош бериб туриши лозим. Синаш кучланишининг қиймати 1.8.27-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган, бу ерда Udўзгартирувчи агрегатнинг салт ишлаш кучланиши.
Катод ва вентилнинг корпуси орасидаги синаш кучланиши, изоляцияланган катодли ўзгартиргичларга тегишли.
Ўзгартиргичларнинг қарама–қарши–параллел схемалари учун ва вентиллари ҳар бир фазада кетма-кет уланган ўзгартиргичлар ва электр юритма учун вентилларнинг катодлари ва корпуслари, шунингдек катодлар билан боғлиқ занжирлар 2,25 Ud + 3500 кучланиш билан синовдан ўтказилишлари лозим.
б) ярим ўтказгичли ўзгартиргичнинг занжирлари ва узеллари изоляцияси (куч занжирлари – корпус ва куч занжирлари - ўз эҳтиёжлар занжирлари) 1,8 кВ га тенг ёки ишлаб чиқарган завод томонидан кўрсатилган саноат частотасидаги синов кучланишига 1 дақиқа давомида бардош бериб туриши керак.
Ўзгарувчан ва тўғриланган кучланишларнинг куч занжирлари синаш вақтида ўзаро электр боғланган бўлишлари лозим.
3.Ўзгартиргичнинг барча кўринишдаги химояларини текшириш. Ҳимояларнинг ишлаб кетиш чегаралари лойиҳада ҳисобланган миқдорларга мос келиши керак.
4. Ўзгартириш трансформаторини ва реакторларни синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.16-бандига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўт олдиришни текшириш. Ўт олиш аниқ, ўт олиш тизимининг узоқ пульсациясисиз амалга ошиши керак.
6. Фазалаштиришни текшириш. Бошқариш импульсининг фазаси ростлаш оралиғидаги анод кучланиши фазасига мос келиши керак.
7. Совитиш тизимини текшириш. Симобли ўзгартиргичнинг совитиш тизимига кириш ва чиқишдаги сув ҳароратининг фарқи ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт.
Ҳаво билан мажбурий совитиладиган ярим ўтказгичли ўзгартиргичларни совитаётган ҳавонинг тезлиги ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт.
8. Тўғриланган кучланишнинг ростлаш диапазонини текшириш. Ростлаш диапазони ишлаб чиқарган корхона томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт, тўғриланган кучланиш қийматини ўзгариши бир текисда бўлиши керак. Ростлаш тавсифини олиш ўзгартиргич номиналнинг 0,1 дан кичик бўлмаган қувватга ишлаётганида амалга оширилади. Синашлар қўлланилаётган юклама тавсифлари, ўзгартиргич учун мўлжалланган юклама тавсифларига мос келиши керак.
9. Статик тенглаштирувчи токни ўлчаш. Ўлчаш ростлашнинг барча диапазонида амалга оширилиши лозим. Тенглаштирувчи ток лойиҳада кўрсатилганидан катта бўлмаслиги шарт.
10. Ўзгартиргич ишини юклама остида текшириш (ростланувчи ўзгартиргичлар учун барча ростлаш диапазонида). Бунда токнинг фазалар ва вентиллар бўйича текис тақсимланишини текшириш амалга оширилади. Нотекис тақсимланиш, ўзгартиргичнинг қандайдир фазасини ёки вентилини ортиқча юкланишига олиб келмаслиги зарур.
11. Ўзгартиргичларнинг параллел ишлашини текшириш. Параллел ишлаётган тўғриловчи агрегатларнинг параметрларига мувофиқ юкламанинг турғун тақсимланиши содир бўлиши лозим.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish