Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни улашлар ва бириктиришлар
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни ўзаро улаш ишончли контактни таъминлаши ва кавшарлаш билан амалга оширилиши керак.
Агрессив муҳитларсиз хоналарда ва ташқи қурилмаларда ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларнинг улашларини ГОСТ 10434-82 «Электр контактловчи улашлар. Умумий техник талаблар»нинг 2-класс улашлари талабларини таъминловчи бошқа усуллари билан амалга оширишга руҳсат этилади. Бунда, контакт бирикмаларни бўшаб қолиши ва коррозияланишига қарши чоралар назарда тутилган бўлиши шарт. Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни улашларини фаза ўтказгичларни улаш усуллари билан амалга оширишга руҳсат этилади.
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни улаш жойлари кўриниб туриши керак.
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар сифатида фойдаланилаётган электр симларнинг пўлат қувурлари, короблар, лотоклар ва бошқа конструкциялар ГОСТ 10434-82 нинг 2-класс улашлари талабларига мувофиқ бўлган улашларга эга бўлишлари керак. Шунингдек, пўлат қувурларнинг, улар киритилаётган электр ускуналар ва улаш (шахобчаланиш) металл қутичалар билан ишончли контакти таъминланган бўлиши керак.
Узун табиий ерга улагичлар (масалан, қувурлар) билан ерга уловчи ўтказгичларни улаш жойлари ва усуллари шундай танланиши керакки, таъмирлаш ишлари учун ерга улагичлар ажратилганда, ерга улаш қурилмаси қаршилигининг ҳисобланган миқдори таъминланган бўлиши керак. Сув ўлчагичлар, сурилма қопқоқлар ва х.к. лар ерга улаш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун айланиб ўтувчи симларга эга бўлишлари керак.
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни ерга уланиши ёки ноль симига уланиши лозим бўлган ускуна қисмларига уланиши кавшарлаш ёки болтли бирикма билан амалга оширилиши керак. Уланиш кўриниб туриши керак. Болтли бирикма учун бирикма контакти бўшаб қолиши ва коррозияланишига қарши чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
Кўп маротаба демонтаж қилинадиган ёки харакатдаги ёхуд титраб ёки вибрация бўлиб турадиган қисмларга ўрнатилган ускуналарни ерга улаш ёки ноль симига улаш, эгилувчан ерга уловчи ёки ноль химоя ўтказгичлар билан амалга оширилган бўлиши керак.
1.7.93. Электр қурилманинг ерга ёки ноль химоя симига уланиши керак бўлган хар бир қисми ерга улаш ёки ноль симига улаш тармоғига алоҳида шаҳобчалар ёрдамида уланган бўлиши керак. Электр қурилманинг ерга ёки ноль химоя симига уланаётган қисмларини ерга ёки ноль химоя симига кетма-кет улашга руҳсат этилмайди.