Электр ўлчовлари
5.6.24. Конденсаторли ускуна фазасининг сиғими хар қайси фазадаги токни ўлчайдиган, доимий қурилмалар билан назорат қилиниши керак.
Қуввати 400 кВАр гача конденсаторли ускуналар учун фақат бир фазада токни ўлчаш рухсат этилади.
5.6.25. Конденсаторлар ёрдамида тармоққа берилган реактив энергия 1.5 боб талабларига мувофиқ ҳисобга олиниши керак.
Конденсаторларни ўрнатиш
5.6.26. Конденсаторли ускунанинг конструкцияси атроф-муҳит шароитига мос келиши керак.
5.6.27. Хар бирининг умумий мой массаси 600 кг дан оғир бўлган конденсаторли ускуналар 4.2.76 да келтирилган ўтга чидамлилик талабларига жавоб берадиган ташқарига чиқиши бўлган алоҳида хоналарда ёки умумий хоналарда ўрнатилиши керак.
Ҳар бирининг умумий мой массаси 600 кг гача бўлган конденсаторли ускуналар, ҳамда ёнмайдиган суюқликли конденсаторлардан ташкил топган конденсаторли ускуналар 1 кв гача ва ундан юқори ТУ лар хоналарида ёки ёнғинга қарши талаблар бўйича П ва Д тоифаларига тегишли асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилиши мумкин.
5.6.28. Умумий мой массаси 600 кг дан ортиқ 1 кВ дан юқори конденсаторли ускуна хона ичкарисида ўрнатилганда, ускуна остида, барча конденсаторларнинг умумий мой массасининг 20% ига мўлжалланган ва 4.2.101 да келтирилган талаблар асосида бажарилган, мой қудуғи қурилган бўлиши керак. Ташқарида ўрнатилганда конденсаторлар остида мой қудуғи талаб қилинмайди.
5.6.29. Умумий хонада ўрнатилган конденсаторлар турли тўсиқларга ёки ҳимоя қопламасига (кожухига) эга бўлиши керак. Конденсаторлар корпусининг зичлиги бузилганда кабел панели ва хона поли бўйича синтетик суюқликнинг оқиб кетишини олдини олувчи ва хонадан суюқлик буғларини чиқариб юборишни таъминловчи қурилма хам бўлиши керак.
5.6.30. Якка конденсаторлар орасидаги масофа 50 мм дан кам бўлмаслиги ва у конденсаторларни совутиш ва изоляция оралиғини таъминлаш шартлари бўйича танланиши керак.
5.6.31. Конденсаторларнинг ташқи сақлагичларининг куйишини кўрсатувчи асбобларни, батарея ишлаганда кўриш учун кириш мумкин бўлиш керак.
5.6.32. Конденсаторлар атрофидаги хаво ҳарорати, Давлат стандартлари ёки конденсаторларнинг тегишли турлари учун техник шароитлар билан аниқланадиган, юқори ва паст чегаралардан чиқиб кетмаслиги керак.
Конденсаторли ускунанинг хонаси ёки шкафлари алоҳида табиий шамоллатиш системасига эга бўлиши керак; агар у хонадаги ҳаво хароратини энг юқори рухсат этилгангача пасайтиришни таъминламаса, унда сунъий шамоллатиш қўлланилиши зарур.
5.6.33. Очиқ ҳавода ўрнатиладиган конденсаторлар учун қуёш нурланишининг мавжудлиги ҳисобга олиниши керак. Конденсаторларни очиқ ҳавода шундай ўрнатиш керакки, бунда уларга қуёш радиациясининг салбий таъсири энг кичик бўлсин.
5.6.34. Конденсаторлар чикишларининг бир-бири билан уланиши ва уларни шиналарга улаш эгилувчан кашак билан бажарилиши керак.
5.6.35. Конденсаторлар ўрнатиладиган конструкциялар ёнмайдиган металлардан бажарилиши керак. Конденсаторларни махкамлаш йўлини танлаётганда конденсатор корпусини иссиқликдан кенгайишини ҳисобга олиш зарур.
5.6.36. Ташқарида ўрнатилаётганда мой тўлғазилган конденсаторлардан бош қурилмаларгача бўлган масофа, ҳамда улардан бино ва иншоатларгача бўлган ёнғинга қарши масофалар, 4.2.67 ва 4.2.68 лар бўйича қабул қилиниши керак.
5.6.37. Мой тўлғазилган конденсаторлар ташқарида ўрнатилганда ёнғинга қарши талабларга кўра хар бирининг қуввати 30 мВАр дан кўп бўлмаган гурухлар қилиб ўрнатилиши керак.
Бир конденсаторли ускуна гурухлари орасидаги ёруғликдаги масофа 4 м дан кам бўлмаслиги, турли конденсаторли ускуналар гурухлари орасида эса – 6 м дан кам бўлмаслиги керак.
5.6.38. Конденсаторлар билан бирга бир хонада унга тегишли зарядсизловчи каршиликлар, ажратгичлар, юклама учиргичлари, кичик хажмли учиргичлар ва улчов трансформаторлари урнатилиши мумкин.
5.6.39. Конденсаторли батареялар кисмларга булинганда, уларни шундай жойлаштириш керакки, бунда хар кайси кисмда, колганлари уланган вактда, хавфсиз ишлаш таъминлансин.
5.6.40. Конденсаторли ускунада, ускуна ишлаганда кучланиш остидаги кўтариб турилган металл конструкцияларни ерга туташтириш учун, мослама кўзда тутилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |