Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ётқизиш усулларини танлаш



Download 14,19 Mb.
bet96/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ётқизиш усулларини танлаш

2.3.25. Кучланиши 35 кВгача бўлган электр кабель линияларини ётқизиш усулларини танлашда қуйидагиларни инобатга олиш керак:


1. Кабелларни ерга ётқизишда битта траншеяда 6 та куч кабеллардан кўп бўлмаган кабелларни ётқизиш тавсия этилади. Агар уларнинг сони кўп бўлса, кабель гуруҳлари орасида камида 0,5 м масофа сақлаган ҳолда алоҳида траншеяларда ёки каналлар, туннеллар, эстакада ва галлереяларда ётқизиш тавсия этилади.
2. Агар бир йўналишда ётқизиладиган куч кабелларини сони 20 дан ортиқ бўлса, уларни туннелларда, эстакадаларда ва галлереяда ётқизиш тавсия этилади.
3. Металл қуйилиши ва бошқа ҳоллар эҳтимоли бўлганда ҳамда ўтиш йўллари ва темир йўллар билан кесишган жойларида, трасса бўйлаб юқори зич жойлашган ҳолатларда кабелларни блокларда ётқизиш қўлланилади.
4. Шаҳарлар ҳудудида кабелларни ётқизиш усулларини танлашда, дастлабки капитал xаражатлар ҳамда эксплуатация ва таъмирлаш ишларини қулайлиги ва камҳаражатлилиги инобатга олиниши керак.
2.3.26. Электр станциялари ҳудудида кабель линиялари туннеллар, қутилар, каналлар, блоклар, йўллар ва галлереяларда жойлаштирилиши керак. Траншеяларда куч кабелларини ётқизиш фақатгина олтидан кўп бўлмаган ҳолларда узоқдаги ёрдамчи объектлар (ёқилғи омборлари, устаxоналар)га руxсат этилади. Умумий қуввати 25 МВт гача бўлган электр станциялари ҳудудларида кабелларни траншеяларжа ётқизишга рухсат этилади.
2.3.27. Саноат корxоналари ҳудудида кабель линиялари ерда (траншеяларда), туннелларда, блокларда, каналларда, эстакадаларда, галереяларда ва биноларнинг деворларида ётқизилиши керак.
2.3.28. Подстанциялар ва тарқатиш қурилмалари ҳудудида кабель линиялари туннел, қутилар, каналлар, қувурлар, ерда (траншеяларда), ер ости темир-бетон лотокларда, эстакада ва галлереяларда ётқизилиши керак.
2.3.29. Шаҳарлар ва қишлоқларда битта кабель линиялари, қоида тариқасида, кўчаларнинг қатнайдиган қисмида (йўлак-тротуар остида), ҳовлиларда ва майсазорларнинг теxник чизиқларида (траншеяларда) ерда ётқизилиши керак.
2.3.30. Ер ости коммуникациялари зич жойлашган кўчалар ва майдонлар бўйлаб бир оқимда кабель линияларини сони 10 та ёки ундан ортиқ бўлганда, уларни коллекторлар ва кабель туннелларида ётқизилиши тавсия этилади. Кўча ва майдонларнинг мукаммал қопламалари ва транспортнинг интенсив ҳаракатланиши билан кесишган жойларда, кабель линиялари блок ёки қувурларга жойлаштирилиши керак.
2.3.31. Бинолар ичида кабель линиялари тўғридан-тўғри бино конструкциялари (очиқ ва қутилар ёки қувурлар)да, каналларда, блокларда, туннелларда, пол ва тўсиқлардаги қувурларда, шунингдек, машиналарнинг фундаментларида, шахталарда, кабель этажларда ва иккита полларда ётқизилади.
2.3.32. Мой билан тўлдирилган кабеллар (кабеллар сонидан қатъий назар) туннел ва галлереяда ва ерда (траншея) жойлаштирилиши мумкин; уларни ётқизиш усули лойиҳада белгиланади.
Кабелларни танлаш

2.3.33. Турли тупроқларда ва атроф-муҳит шароитида ўтадиган трассалар бўйлаб ётқизилган кабель линиялари учун кабелларнинг конструкциялари ва кесимларини танлаш энг оғир шароитларга эга бўлган участкада амалга оширилиши керак, агар зарари кам шароитга эга участкаларнинг узунлиги кабелнинг қурилиш узунлигидан ошмаса. Турли шароитларда ётқизиладиган алоҳида участкаларнинг узунлиги етарлича бўлса, у ҳолда ҳар бир участка учун тегишли конструкциялар ва кабеллар кесимини танлаш керак.


2.3.34. Кабель линиялари турли совутиш шароитли трассалар бўйлаб ётқизилганда, агар трассанинг узунлиги 10 м дан ортиқ бўлса энг ёмон совутиш шароитли трассага нисбатан кабелнинг кўндаланг кесими танланганади. Сув остида ётқизилишидан ташқари, 10 кВ кабель линиялари учун 3 тадан ортмаган турли кесимлардаги кабеллардан фойдаланиш мумкин, лекин бунда энг кичик қисмининг узунлиги 20 м дан кам бўлмаслик шарти билан (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.3.68-пунктига қаранг).
2.3.35. Ерда ёки сувда ётқизиладиган кабель линиялари учун асосан зирҳли кабеллар қўлланилиши керак. Ушбу кабелларнинг металл қобиғи кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилиш учун ташқи қопламага эга бўлиши керак. Ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланган бошқа конструкцияли (зирхланмаган) кабеллар, блокларда ва қувурлар ёрдамида барча турдаги тупроқларда ётқизилишида механик таъсирларга чидамли бўлиши, шунингдек, эксплуатация ва таъмирлаш ишларини бажаришда иссиқлик ва механик таъсирларга чидамли бўлиши керак.
2.3.36. Ерда ёки сувда ётқизиладиган мой билан тўлдирилган юқори босимли кабель линияларнинг қувурлари лойиҳага мувофиқ коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.
2.3.37. Кабель иншоатларида ва ишлаб чиқариш майдонларида, меxаник шикастланиш xавфи мавжуд бўлмаганда, зирхсиз кабелларни ётқизиш тавсия этилади ва меxаник шикастланиш xавфи мавжуд бўлса, зирҳли кабеллардан фойдаланилиши ёки уларни меxаник шикастланишдан ҳимоя қилиниши керак.
Кабель иншоатларидан ташқарида зирхсиз кабелларни етишиб бўлмайдиган баландликда (камида 2 м) ётқизиш мумкин; паст баландликда, уларни меxаник шикастланишдан (қутилар, бурчак пўлатлари, қувурлар ва бошқалар ёрдамида) ҳимоя қилиш шарти билан, зирҳли бўлмаган кабелларни ётқизиш мумкин.
Аралаш ётқизишда (ер - кабель иншоати ёки ишлаб чиқариш xонаси) ерга ётқизиш учун ишлатиладиган бир xил кабель маркаларидан фойдаланиш тавсия этилади (ушбу қоидалар 2.3.35 пунктига қаранг), лекин ёнувчан ташқи ҳимоя қопламаларисиз.
2.3.38. Кабель иншоатларида, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонларида кабель линияларини ётқизишда, зирҳли кабелларда зирҳнинг устидан ва зирҳсиз кабеллар металл қобиқлари устида ёнувчан материалларли ҳимоя қопламалари бўлмаслиги керак.
Очиқ ётқизишда ёнувчан полиэтилен изоляцияли куч ва назорат кабелларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кабелларнинг металл қобиғи ва улар ётқизилган металл сиртлари ёнувчан бўлмаган коррозияга қарши қоплама билан ҳимояланган бўлиши керак.
Кабеллар агрессив муҳитли xоналарда ётқизилганда, ушбу муҳит таъсирига чидамли кабеллар қўлланилиши керак.
2.3.39. Ушбу Қоидаларнинг 2.3.74-бандида кўрсатилган электр станциялари, тарқатиш қурилмалари ва подстанцияларнинг кабель линиялари учун, ёнувчан бўлмаган қоплама билан ҳимояланган пўлат тасма билан зирҳланган кабеллардан фойдаланиш тавсия этилади. Электр станцияларида ёнувчан полиэтилен изоляцияли кабеллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.3.40. Кабель блоклари ва қувурларида ётқизилган кабель линиялари, одатда, кучайтирилган қўрғошинли қобиқдаги зирҳланмаган кабеллар қўлланилиши керак. Блок ва қувурлар участкаларида ҳамда улардан узунлиги 50 м гача бўлган шаҳобчаларида, кабель ипидан ташқи қопламасиз, қўрғошин ёки алюминий қобиқдаги зирҳли кабелларни ётқизиш мумкин. Қувурларга ётқизилган кабель линиялари учун пластмасса ёки резина қобиқдаги кабеллардан фойдаланиш мумкин.
2.3.41. Кабелларни қобиқларига салбий таъсир кўрсатувчи (емирувчи) таркибли тупроқлар (шўр ерлар, ботқоқлик, ахлат ва қурилиш чиқиндилари мавжуд ва бошқалар)да кабелларни ётқизишда, шунингдек, электр коррозия хавфи мавжуд ҳудудларда қурғошин қобиқли ва Бл, Б2л русумидаги кучайтирилган ҳимоя қопламали ёки альюмин қобиқли ва Бв, Бп русумидаги алоҳида кучайтирилган ҳимоя қопламали (яхлит намга чидамли пластммасали шлангда) кабеллар қўлланилиши керак.
2.3.42. Кабель линияларини ботқоқликлар билан кесишадиган жойларида кабеллар геологик шароитларни, шунингдек, кимёвий ва меxаник таъсирларни ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.
2.3.43. Кўчкиларга мойил бўлган тупроқларда кабелларни ётқизишда, симли зирҳли кабеллар қўлланилиши ёки тупроқ кўчкиси вақтларида кабелларда ҳиосил бўладиган зўриқишларни олдини олиш чоралари (тупроқни шпунт ёки қозиқ қаторлари билан мустаҳкамлаш ва бошқалар) кўрилиши керак.
2.3.44. Кабель линияларини дарёлар, ариқ бўйлари, зовурлар билан кесишадиган жойларида ҳудди ерга ётқизиш учун мўлжалланган кабеллар қўллаши керак (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.3.97-бандига қаранг).
2.3.45. Темир йўл кўприги бўйлаб ётқизиладиган кабель линиялари, шунингдек, интенсив ҳаракатли бошқа кўприклар учун алюминий қобиқдаги зирҳли кабеллардан фойдаланиш тавсия этилади.
2.3.46. Кўчма меxанизмларнинг кабель линиялари учун, бир нечта эгилишларга чидамли резинали ёки бошқа шунга ўxшаш изоляцияга эга бўлган эгилувчан кабеллардан фойдаланилади (шунингдек, ЭУТҚ I бўлим 1.7.11-бандга қаранг).
2.3.47. Сув ости кабель линиялари учун, агар иложи бўлса битта қурилиш узунлигидаги юмалоқ симли зирҳланган кабелларни ишлатиш керак. Шу мақсадда битта толали кабеллардан фойдаланишга руxсат берилади.
Поливинилxлорид қобиқли резина изоляцияли кабеллари, шунингдек, маxсус сув ўтказмайдиган қопламали алюминий қобиқли кабелларни сувда ётқизилишига руxсат этилмайди.
Сув тошқини билан бирга кенглиги 100 м дан ортиқ бўлмаган, кичик ва кема қатнови бўлмаган ости кўчмайдиган дарёлар бўйлаб кабелларни ётқизишда тасмали зирҳланган кабелларни ишлатишга руxсат берилади.
Юқори чуқурлик (40-60 м гача)даги, шунингдек, кучли кучли оқимли ва қирғоқларни ювиб кетадиган дарёлар, кучли денгиз тошқини мавжуд жойларда қирғоқдан денгизга қиқиш жойларида кабель линияларини ётқизилишида иккита металл зирхли кабеллардан фойдаланиш керак.
2.3.48. 110 кВга тенг ва унгача бўлган кабель линияларини ётқизишда пластмасса изоляцияли кабеллардан фойдаланиш тавсия этилади. 110-220 кВ кучланишли мой билан тўлдирилган кабель линияларнинг тури ва конструкцияси лойиҳа орқали белгиланади.
2.3.49. Вертикал ва тегишли давлат стандартларига мувофиқ руxсат этилган даражадан юқори даражадаги фарқ қиладиган қияликларда кучланиши 35 кВгача бўлган кабель линияларини ётқизишда, тўлдирилган массаси оқиб кетмайдиган резинали ва пластмасса изоляцияли кабеллардан фойдаланиш керак. Бунда фақат ушбу кабеллар учун тегишли давлат стандартларига мувофиқ руxсат этилган даражадаги фарқларга мувофиқ трасса бўйлаб жойлаштирилган беркитиш муфталари қўлланилиши мумкин.
2.3.50. Тўртта симли тармоқларда тўрт толали кабеллар қўлланилиши керак. Фазадан алоҳида нолли симларни ётқизиш мумкин эмас. Нейтрали глухозаземлен кучланиши 1000 Вгача бўлган тўртта симли ўзгарувчан ток тармоқларида алюминий қобиқдаги уч толали куч кабелларидан фойдаланиш мумкин, бунда уларнинг қобиғи нол сим вазифасини бажаради. Оддий иш шароитларида нол симдаги ток кучи фазаларда узоқ вақт оқиб ўтиши рухсат этилган ток миқдорининг 75 %дан ортиқ бўлган ҳоллардаги портловчи муҳит ва қурилмалар мавжуд ҳолат бундан мустасно.
Ушбу мақсадда қўрғошин қобиқли уч толали куч кабелларидан фойдаланишга фақат 220/127 ва 380/220 В кучланишли қайта реконстуркция қилинаётган шаҳар электр тармоқларида руxсат этилади.
2.3.51. Кучланиши 35 кВгача бўлган кабель линиялари учун, агар бу маблағларни мис ёки алюминийнинг уч толалисига нисбатан сезиларли даражада иқтисод қилинишига олаб келса ёки зарур қурилиш узунлиги кабелини ишлатиш имкони бўлмаса, битта толали кабеллардан фойдаланишга руxсат берилади. Ушбу кабелларнинг кўндаланг кесимлари қобиқларида ҳосил бўладиган токлар натижасида қўшимча қизишини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.
Параллел равишда ишлаётган кабелларда токни тенг тақсимлаш, уларнинг қобиқларига xавфсиз тегинишни таъминлаш, яқин атрофдаги металл қисмларни қизишидан ва кабелларни изоляцион қисқарларда ишончли махкамланиши бўйича чоралар кўрилган бўлиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish