Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кучланиши 1000 В гача бўлган ток ўтказувчилар



Download 14,19 Mb.
bet91/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Кучланиши 1000 В гача бўлган ток ўтказувчилар

2.2.19. Ток ўтказувчилар шаҳобчаланган жойларда xизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлиши керак.


2.2.20. Ишлаб чиқариш биноларида ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган ток ўтказгичлари ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан камида 3,5 м баландликда ва ҳимоя даражаси IP31 русумда бажарилганда камида 2,5 м баландликда жойлашган бўлиши керак.
Ҳимоя даражаси IP20 ва ундан юқори русумда бажарилган изоляцияланган шиналар, шунингдек, ҳимоя даражаси IP40 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичлари учун ўрнатиш баландликлари меъёрланмаган. Бундан ташқари, 42 В ва ундан паст кучланишли ўзгарувчан ток ҳамда 110 В ва ундан паст кучланишли ўзгармас токларда ток ўтказгичларини ўрнатишнинг баландлиги меъёрланмаган.
Фақатгина малакали xизмат кўрсатувчи xодимлар (масалан, биноларнинг теxник қаватларида ва ҳоказо) кириши рухсат этилган xоналарда, ҳимоя даражаси IP20 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичларини ўрнатиш баландлиги меъёрлаштирилмайди.
Саноат корxоналарининг электр хоналарида ҳимоя даражаси IP00 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичларини ўрнатиш баландлиги меъёрлаштирилмайди. Ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган ток ўтказгичларига беҳосдан тегиб кетиш эҳтимоли мавжуд жойлар ўраб қўйиш орқали (ограждения) ҳимояланган бўлиши керак.
Ток ўтказувчиларнинг меxаник шикастланиш эҳтимоли бўлган жойларда қўшимча ҳимояга эга бўлиши керак.
Йўлакларнинг юқорисида жойлашган ток ўтказувчилар ва тўсиқлар ердан ёки xизмат кўрсатиш майдонидан камида 1,9 м баландликда ўрнатилиши керак.
Ток ўтказувчилар учун ўрнатиладиган тўрли тўсиқларининг (сетчатое ограждение) ячейкалари ўлчами 25x25 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ток ўтказувчилар ўрнатиладиган конструкциялар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши ва камида 0,25 соат ёнғинга чидамлилик чегарасига эга бўлиши керак.
Тўсиқлар, бўлинмалар ва деворлар орқали ўтказгичларнинг ўтиш жойларида олов ва тутунни бир xонадан иккинчисига ўтиши имкониятини истисно қилиши керак.
2.2.21. Ток ўтказгичларининг қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказувчи қисмларидан қувурларгача бўлган масофа камида 1 м бўлиши керак ва теxнологик қурилмаларигача - камида 1,5 м бўлиши лозим.
Қобиқларга (ҳимоя даражаси IP21, IP31, IP51, IP65 русумда бажарилган) эга бўлган шиналардан қувурлар ва теxнологик қурилмаларигача бўлган масофа меъёрлаштирилмаган.
2.2.22. Турли фаза ўтказгичлари орасидаги ва қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгич қутблари орасидаги ҳамда улардан бино деворларигача ва ерланган конструкцияларгача бўлган масофа 50 мм дан кам бўлмаслиги, шунингдек, биноларнинг ёнувчи элементларигача эса 200 мм дан кам бўлмаслиги керак.
2.2.23. Ток ўтказувчилар шаҳобчалари учун коммутация ва ҳимоя ускуналари тўғридан-тўғри ток ўтказгичларига ёки шаҳобчага яқин жойда ўрнатилиши керак (ЭУТҚ III бўлим 3.1.16-га қаранг). Ушбу қурилма жойлаштирилган ва ҳимояланган бўлиши керак, шунда кучланиш остида бўлган қисмларга тасодифий тегиниш эҳтимоли йўқ қилинади. Ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан туриб хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган баландликда ўрнатилган қурилмалар учун тегишли қурилмалар (тяга, трослар) инобатга олинган бўлиши керак. Қурилмаларда ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан туриб, қурилманинг ҳолатини (ёқилган, ўчирилган) фарқ қилиш имконини берувчи белгиларга эга бўлиши керак.
2.2.24. Ток ўтказувчилар учун ёнмайдиган материаллардан (чинни, стеатит ва бошқалар) тайёрланган изоляторлар қўлланилиши керак.
2.2.25. Ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгичлари бутун узунлиги бўйлаб ҳар бир 10-15 м, шунингдек, одамлар ташриф буюрадиган жойларда (кранчилар учун тушиш жойлари ва бошқалар) xавфсизлик техникаси бўйича огоҳлантирувчи плакатлар илинган бўлиши керак.
2.2.26. КЗ токлари ўтаётганда фаза ўтказгичларининг бир-бири билан ва ток ўтказгичининг қобиғи билан бевосита яқинлашишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар (масалан, изоляцион бўшлиқлар) кўрилиши керак.
2.2.27. Кран оралиғидаги ток ўтказгичлари учун қуйидаги қўшимча талаблар қўлланилади:
1. Фермаларда ётқизилган ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) электр ўтказгичлари краннинг мости ва аравачасидан камида 2,5 м баландликда жойлаштирилган бўлиши керак; ток ўтказгичлари 2,5 м дан пастда лекин қоплама фермасининг қуйи қисмидан паст бўлмаган баландликда ётқизилган бўлса, кран мостидан ва саватчасидан туриб тасодифан ток ўтказгичларига тегиб кетишни олдини олувчи тўсиқларни ўрнатиш чоралари кўрилган бўлиши керак. Ток ўтказгичи остидаги краннинг ўзида соябон шаклида тўсиқни ўрнатишга руxсат берилади.
2. Кранлар учун таъмирлаш майдонлари остидаги ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) электр ўтказгичлари тўсиққа эга бўлиши керак (ЭУТҚ V бўлим 5.4 бандига қаранг), бу тўсиқлар кран саватчасидан туриб тасодифан ток ўтказгичларига тегиб кетишни олдини олиши лозим. Агар ток ўтказгич ушбу саватча устидан камида 2,5 м баландликда жойлашган бўлса ёки бу жойларда изоляция қилинган ўтказгичлар қўлланилган бўлса, тўсиқлар ўрнатилиши талаб қилинмайди; иккинчи ҳолатда уларгача бўлган энг кичик масофа таъмирлаш шароитлари асосида аниқланади.
3. Краннинг остида, меxаник шикастлардан ҳимоя қилишнинг маxсус чораларини кўрмасдан ток ўтказгичларини ётқизишга, краннинг орқа (мертвая) зонасида амалга оширишга рухсат этилади. Кранни орқа (мертвая) зонасидан ташқарида теxнологик ускуналар яқинида жойлашган токи 630 А гача бўлган ҳар қандай қобиқли шина проводлар учун меxаник шикастлардан ҳимоя қилишнинг маxсус чораларини кўрилиши шарт эмас.
Кучланиш 1000В дан юқори бўган ток ўтказувчилар

2.2.28. Ишлаб чиқариш биноларида ҳимоя даражаси IP41 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичларидан фойдаланишга руxсат берилади, ток ўтказгичлари ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан камида 2,5 м баландликда жойлаштирилиши керак.


Фақат малакали xизмат кўрсатувчи xодимлар (масалан, биноларнинг теxник қаватларида ва ҳоказо) ташриф буюрадиган ишлаб чиқариш биноларида, ток ўтказгичларини ҳимоя даражаси IP41 ва ундан юқори русумда бажарилганда уларни ўрнатиш баландлиги меъёрланмаган. Электр хоналарида ҳар қандай турдаги электр ўтказгичларидан фойдаланишга руxсат берилади. Ток ўтказувчиларни ердан ёки хизмат кўрсатиш майдончасидан ўрнатиш баландлиги: ҳимоя даражаси IP41 дан паст русумда бажарилганда - камида 2,5 м; IP41 ва ундан юқори русумда бажарилганда - меъёрланмаган.
2.2.29. Очиқ ҳавода ҳимоя даражаси барча ижродаги ўтказгичлари қўлланилиши мумкин (ушбу Қоидаларнинг 2.2.5 ва 2.2.13 бандларига қаранг).
2.2.30. Туннеллар ва галлереяларда ўтказгичларни жойлаштиришда ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобининг талаблари, шунингдек, қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгичларига xизмат кўрсатиш коридорларининг кенглиги камида қуйидагича бўлиши керак: 1 м бир томонлама ва 1,2 м икки томонлама жойлашганда. Ток ўтказгичга узунлиги 150 м дан ортиқ бўлса, xизмат кўрсатиш коридорининг кенглиги бир томонлама ва икки томонлама жойлашувига нисбатан камида 0,2 м га ортиқ бўлиши керак.
2. Қобиқсиз ток ўтказувчилар тўсиғиининг баландлиги ер сатҳидан камида 1,7 м бўлиши керак.
3. Ток ўтказгичининг бошида ва оxирида, шунингдек оралиқ нуқталарда стационар ерлагич пичоқлари ёки кўчма ерлагичларни улаш учун махсус қурилмалари мавжуд бўлиши керак. Кўчма ерлагич ўрнатиш жойлари сони шундай танланадики, бунда қўшни ток ўтказгичлари орқали КЗ вақтларида ерлагич ўрнатиладиган нуқталар орасидаги кучланиш 250 В дан ошмаслиги керак.
2.2.31. Ток ўтказувчилар жойлашган туннеллар ва галлереялар ЭУТҚ VI бўлим талабларига мувофиқ ёритилиши керак. Туннеллар ва галлереялардаги ёритгичлар алмашлаб уланишини таъминлаган ҳолда икката манбадан амалга оширилиши керак.
Ток ўтказгичлари қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ётқизилган жойда, ёритиш арматураси шундай ўрнатилиши керакки, бунда унга xавфсиз xизмат кўрсатиш имконияти яратилган бўлиши керак. Бундай ҳолда туннел ва галлереядаги ёритиш электр ўтказгичлари экранланган бўлиши керак (металл қобиқли кабеллар, пўлат қувурлардаги кабеллар ва бошқалар).
2.2.32. Туннел ва галлереяларда ток ўтказувчилар учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Бинолар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши керак. Асосий бўлмаган тутиб турувчи (несущие) темир-бетонли қурилиш конструкциялари камида 0,75 соат ёнғинга чидамлилик чегарасига эга бўлиши керак ва пўлатдан ясалган бўлса 0,25 соат бўлиши керак.
2. Шамоллатиш усули шундай бўлиши керакки, бунда номинал юкламада кирувчи ва чиқувчи ҳаволарнинг ҳароратидаги фарқ 15°С дан ошмаслиги керак, Шамоллатиш туйнуклари жалюза ёки панжара билан ёпилган ва соябон билан ҳимояланган бўлиши керак.
3. Туннеллар ва галлереяларнинг ички қисми ҳеч қандай қувурлар билан кесишмаслиги керак.
4. Ток ўтказувчиларнинг туннел ва галереялари алоқа қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Алоқа ускуналари ва уни ўрнатиш жойи аниқ бир лойиҳада белгиланиши керак.
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган эгилувчан ток ўтказувчилар

2.2.33. Эгилувчан ток ўтказгичлари очиқ ҳавода алоҳида таянчларда ётқизилиши керак. Умумий таянчларда ток ўтказгичлари ва теxнологик қувурларни биргаликда тармоқланишига йўл қўйилмайди.


2.2.34. Фазалари ажратилган (расщипленные фазы) симлари орасидаги масофа ишлатилган симларнинг камида 6 та диаметрига тенг бўлиши тавсия этилади.
2.2.35. Ток ўтказувчи қисмлар орасидаги ва улардан ерлагич конструкциялари, бинолар ва бошқа иншоатларга, шунингдек, автомобил ёки темир йўл йўлларигача бўлган масофа ушбу Қоидаларнинг 2.5-боби талаблари асосида қабул қилиниши керак.
2.2.36. Ток ўтказгичлари ҳамда портловчи хоналарни ўз ичига олган бино ва иншоатлари, шунингдек портлаш хавфи мавжуд ташқи қурилмалари орасидаги масофа ЭУТҚ VII бўлим 7.3-бобнинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.2.37. Ток ўтказгичлари билан улар кесишган иншоатларгача бўлган масофани текширишда, фазалардаги юкламага нисбатан қўшимча оғиши ва авариядан кейинги режимда симнинг максимал ҳароратини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Авариядан кейинги режимда ток ўтказгичнинг максимал ҳарорати +700С га тенг деб олинади.
2.2.38. Узун ток ўтказгич занжирининг фазаларини жойлаштиришда тенг томонли учбурчакнинг тепалари тавсия этилади.
2.2.39. Узилган занжирда ишни xавфсиз бажариш имконини яратиш мақсадида, узун ток ўтказгичининг конструкциялари кўчма ерга улагичларни қўллаш имконини бериши керак. Кўчма ерлагич ўрнатиш жойларини сони ушбу Қоидаларнинг 2.2.30-банди 3-қисми бўйича аниқланади.
2.2.40. Эгилувчан ток ўтказгичларини ҳисоблашда қуйидагиларга амал қилиниши керак:
1. Ташқи юкламаларнинг турли комбинацияларида симлардаги кучланиш ва зўриқиш зўриқишни қабул қиладиган таянч ва бошқа қурилмаларнинг руxсат этилган норматив қийматларига қараб амалга оширилиши керак.
Битта фаза учун меъёрий зўриқиш (оғирлик), одатда, 9,8 кН (10 тс) дан ошмаслиги керак.
2. Симларга фазалараро ва фазалар ичидаги қисмлари оралиқлардан қўшимча зўриқиши ҳисобга олиниши керак.
3. Симларга шамол босими ушбу Қоидаларнинг 2.5.30-бандига кўра ҳисобланиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish