3.2.105. Нейтрали заминланган 110 – 500 кВли линия занжирлари учун кўп фазали қисқа туташувдан ва заминланишдан самарали реле ҳимояси усукуналари кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.106. Агар тармоқда тебраниш ёки асинхрон юриш мумкин бўлиб, у холда ҳимояни ортиқча ишлаб кетиши эҳтимоли бўлса, ҳимоялар тебранишларда уларни таъсирини мухофазаловчи ускуналар билан жихозланиши лозим. Агар ҳимоя вақт бўйича (тахминан 1,5 2 с.) тебранишларга мослаштирилмаган бўлса, ҳимояни мухофазаловчи ускуналарсиз бўлишига рухсат этилади.
3.2.107. Асосий ҳимоя сифатида 500 кВли линиялар учун ҳимояланаётган худудни ихтиёрий нуқтасидаги ҚТда бир онда таъсир этувчи ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Кучланиши 110-220 кВли линияларга ўрнатиладиган ҳимоянинг турини танлашда энерготизимни барқарор ишлашини сақлаб қолувчи талабларидан тагшқари қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
1. Сабр вақти билан маъсулиятли истеъмолчиларни узиб қўйилишини иш режимини бузилишга олиб келадиган шикастланишларни сабр вақтисиз узиб қўйилиши керак (масалан, шикавстланиш натижасида электростанция ва подстанцияларни шиналаридаги қолдиқ кучланиш 0,6 Uном дан паст бўлса ва уларни сабр вақти билан узиб қўйилиши кучланиш оқиши натижасида ўз-ўзидан юксизлантиришга олиб келса ёки кучланиш 0,6 Uном дан юқори бўлганлдаги шикасчтланишларда сабр вақти билан узиб қўйилиши технологияни бузилишга олиб келса.
2. Керак бўлганда тезкор АҚУ амалга оширишда линияда шикастланган линияни сабр вақтисиз узиб қўйилишини таъминлайдиган икки томонлама тезкор ҳимоя ўрнатилган бўлиши керак.
3. Токи номинал қийматидан бир неча баробар юқори бўлган шикастланишларни сабр вақти билан узиб қўйилиши вақтида ўтказгичлар ўта йўл қўйиб бўлмайдиган даражада қизиб кетиши мумкин.
Юқорида баён этилган шароитлар бўлмаган тақдирда, танловчанликни (селективность) таъминлаш мақсадида мураккб тармоқларда тезкор (тез таъсир этувчи) ҳимояларни қўлланишига йўл қўйилади.
3.2.108. Барқарорлик талабларини таъминланишини баҳолашда, 3.2.107. бўйича қолдиқ кучланиш қийматидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларга амал қилиш лозим:
1. Электростанция ва энергосистемалар орасидаги ягона алоқа учун 3.2.107. да кўрсатилган қолдиқ кучланиш ушбу алоқа кирувчи подстанция ва электростанцияларини шиналарда алоқани ташкил этувчи линиялардан ташқари ушбу шиналардан тармоқланадиган линиялардаги ҚТда; бир қсми параллел линиялардан иборат бўлган ягона алоқа учун, ҳамда хар бир параллел линиялардаги ҚТда.
2. Электростанциялар ёки энергосистемалар орасида бир нечта алоқалар бўлган тақдирда 3.2.107. да кўрсатилган қолдиқ кучланиш ушбу алоқалар учун бирлаштирилган подстанция ва энергостанцияларда алоқа ва ушбу шиналарни таъминловчи шиналарда ҳамда алоқа подстанциясидан таъминланувчии линияларда текширилган бўлиши керак.
3. Шикастланиши каскадли (босқичма – босқич) режимида ҳимояни биринчи босқичи (поғонаси) қамраб олган худудни охирида ҚТда , яъгни сабрн вақтисиз ҳимоя линияни қарама-қарши томонидаги узгич узиб қўйгандан сўнг қолдиқ кучланишни текшириш керак.
3.2.109. Бир томонлама таъминланувчи якка линияларда кўп фазали қисқа туташувлардан ҳимоя сифатида поғонали токли ҳимоя ёки поғонали ток ва кучланиш ҳимояси ўрнатилиши керак бўлади. Агар бундай ҳимоялар сезувчанлиги ёки шикастланишларни тезкор узиб қўйиш талаблари бўйича (3.2.107. га қаранг) қўйиладиган талабларни қониқтирмаса, масалан бошланиш қисмиларда ёки кўринмаётган худуд ҳимоясини қўшни худуд ҳимоялари билан мослаштириш шартлари бўйича мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда масофали поғонали ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Бундай ҳолда қўшимча ҳимоя сифатида сабр вақтисиз ток кесилишни қўллаш тавсия этилади.
Заминланишдан (ерга уланиб қолишдан), одатда поғонали йўналтирилган ёки йўналтирилмаган нолинчи кетма-келикдаги ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя, одатда таъминланиши узатилиши мумкин бўлган томнга ўрнатилган бўлиши керак.
Бир нечта кетма-кет худудлардан ташкил топган линиялар учун, носелектив поғонали токдан ва кучланишдан (кўп фазали туташувдан) ҳимоя ва нолинчи кетма-кетликдаги поғонали токдан ҳимояни (ерга уланиб қолишдан) навбатма-навбат АҚУ ускуналари билан биргаликда ишлатилишига рухсат этилади.
3.2.110. Икки ва ундан ортиқ томонлама таъминланаётган (тармоқланган линиялар) якка линияларда айланма (айланиб ўтадиган) боғланишлар бўлганда ҳам, бўлмаганда ҳам, битта нуқтадан таъминланадиган айланма (доирасимон) тармоқ таркибига кирувчи линияларда кўп фазали туташувдан асосий (фақат 110 – 220 кВли линияларда) ёки захирадаги сифатида ишлатилувчи, масофали ҳимоя қўлланилиши керак.
Қўшимча ҳимоя сифатида эса сабр виқтисиз ток кесилишини ишлатилиши тавсия этилади. Айрим ҳолларда ҳимояни ўрнатиш жойига уч фазали қисқа туташтиргични хато улаб қўйилганда ва ток кесилиши бошқа режимлада ишлаши учун бажарилганда, сезувчанлик талабларини қониқтирмаган тақдирда (3.2.26. га қаранг), ток кесилишини ишлатишга рухсат этилади.
Ерга (заминга) уланиб қолишдан одатда йўналтирилган ёки йўналтирилмаган нолинчи кетма-кетликли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.111. Битта нуқтадан таъминланувчи айланма (доирасимон) тармоқларни бош худудларини таъминланиш қисмларини охиридаги кўп фазали уланиб қолишдан (қисқа туташувдан) асосий ҳимоя сифатида бир поғонали йўналтирган токли ҳимояни қўллаш тавсия этилади; бошқа якка линияларда (асосан 110 кВ) айрим холларда поғонали токли ҳимояни ёки керак бўлган холларда йўналтирилган қилиб бажарилган поғонали ток ва кучланиш ҳимоясини қўллашга рухсат этилади. ҳимояни, одатда таъминланиш берилиши мумкин бўлган томонга ўрнатилиши лозим.
3.2.112. Икки ва ундан ортиқ томонлама таъминланган параллел линияларда, ҳамда бир томонлама таъминланаётган параллел линияларни таъминловчи қисмларида (учларида) худди шундай якка линияларда ишлатиладиган ҳимояларни қўллаш мумкин (3.2.109. ва 3.2.110. га қаранг).
Ерга уланиб қолишдан узиб қўйишни тезлақтириш учун айрим холларда икки томонлама таъминланаётган линияларда фазалараро туташувдан параллел линияларда қувват йўналишини назорат қилувчи қўшимча ҳимоя қўлланиши мумкин. Ушбу ҳимоя алохида кўндаланг токли ҳимоя кўринишида (нолинчи кетма-кетликдаги токка ёки фаза токларига реле улаб) ёки фақат ўрнатилган ҳимояларни тезлаштирувчи занжир кўринишида (нолинчи кетма-кетликдаги токли, максимал токли, масофали в.х.) параллел линиялардага қувват йўналишини назорат қилган холда бажарилиши мумкин.
Нолинчи кетма-кетликдаги ҳимояни сезувчанлигини ошириш мақсадида параллел линиялардаги узгичларни узиб қўйиш пайтида уни айрим поғоналарини ишдан чиқариб қўйишни кўзда тутилишига рухсат этилади.
Бир томонлама таъминланадиган иккита параллел линияларни қабул қилувчи учларини охирида кўндаланг дифференциал йўналтирилган ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.113. Агар 3.2.112. бўйича ҳимоя тезкорлик талабларини қониқтирмаса, бир томонлама таъминланадиган 110-220 кВли иккита параллел линияларни таъминлаш қисмларида (иккита параллел линия ишлаганда ) ҳамда бир томонлама таъминланадиган 110 кВли иккита параллел линияларда асосий ҳимоя сифатида асосан йўналтирилган кўндаоланг дифференциал ҳимоя қўлланилиши мумкин.
Бундай холларда битта линия ишлаган холатда хамда иккита линия ишлаганда 3.2.109. ва 3.2.110. бўйича ҳимоя ишлатилади. Қўшни элементлардаги шикастланишларга бўлган сезувчанликни ошириш мақсадида бундай ҳимояни ёки уни айрим босқичларини (поқоналарини) иккпала линия токларини йиғиндисига ( масалан, нолинчи кетма-кетликдаги токли ҳимояни охирги босқич (поғонаси) улашга рухсат этилади. 110 кВли параллел поғонали токли ҳимояланаётган линиялардаги шикастланишлар туфайли узиб қўйиш вақтни қисқартириш мақсадида тезкорлик шарти бўйича (3.2.107. га қаранг) уни ишлатилиши шарт бўлмаган холларда поғонали токли ҳимояга қўшимча равишда йўналтирилган дифференциал ҳимояни ишлатилишига йўл қўйилади.
3.2.114. Агар ҳимоя 3.2.110 – 3.2.112. бўйича тезкорлик талабларин қониқтирмаса (3.2.107. га қаранг) якка ва икки томонлама таъминланадиган параллел линияларда асосий ҳимоя сифатида юқори частотали ва бўйлама дифференциал ҳимоя кўзда тутилиши керак бўлади.
110–220 кВли линияларда сезувчанлик шарти бўйича масалан тармоқланган линияларда ёки ҳимояни соддалаштириш бўйича мақсадга мувофиқ бўлган холларда юқори частотали блокировкаларни (тўсиқларни) қўллаб масофали ва нолинчи кетма-кетиликдаги йўналтирилган токли ҳимоя асосида асосий ҳимояни бажарилиши тавсия этилади.
Лозим бўлганда бўйлама дифференциал ҳимояни махсус кабелини ўтказиш техник – иқтисодий хисоблар билан асосланган бўлиши керак.
Ҳимояни ёрдамчи симларини созлигини (тўғрилигини) назорат қилиш учун махсус ускуна кўзда тутилган бўлиши керак.
500 кВли линияларда юқори частотали ҳимояга қўшимча равишда юқори частотали сигнални узиб қўювчи ёки ўтказиб юборувчи (поғонали захирадаги ҳимояни ишлаб кетишини тезлаштириш учун) ускунани ишлатилиши кўзда тутилиши лозим, агар ушбу ускуна бошқа мақсадлар учун мўлжалланган бўлса. Кўрсатилган ускуна 500 кВли лигияларда махсус, фақат реле ҳимояси учун ўрнатилишига рухсат этилади.
Агар тезкорлик (3.2.107. га қаранг) ёки сезувчанлик (масалан, тармоқланган линияларда) шартлари бўйича талаб қилган холларда 110-220 кВли линияларни босқичли (поғонали) ҳимоясини тезлаштириш мақсадида узиб қўювчи сигшналдан фойдаланишга рухсат этилади.
3.2.115. Асосий ҳимояни 3.2.114. бўйича бажарилганда захира сифатида қуйидагилар қўлланиши керак:
кўп фазали ҚТлардан одатда масофали ҳимоя, асосануч босқичли (уч поғонали);
ерга (заминга) уланиб қолишдан йўнавлтирилган босқичли (поғонали) токли ёки йўналтирилмаган нолинчи кетма-кетликдаги ҳимоя.
3.2.114. да кўрсатилаган асосий ҳимоя узоқ муддатга амалдан чиқарилган холларда, хамда ушбу ҳимоя шикастларини тезкор узиб қўйиш талабалари бўйича ўрнатилган бўлганда (3.2.107. га қаранг) фазалараро тутавшувдан захирадаги ҳимояни носелектив тезлаштирилишини кўзда тутилишига йўл қўйилади (масалан, тўғри кетма-кетлик кучланиш қийматини назорат қилиб).
3.2.116. 500 кВли линиялар учун асосий ҳимоялар, кўп фазали туташувдан захирадаги ҳимояни тезкор босқичлари (поғоналари) ва БАҚУ (ОАВП) ускуналарини ўлчов қисмлари тезкор электромагнит ўткинчи жараёнлар шароитида ва линияларни юқори сиғим ўтказувчичанликларда уларни меъёрида ишлашини таъминлай оладиган (берилган параметрлари бўйича) қилиб махсус тайёрланган бўлиши керак.
Бунинг учунқуйидагилар кўзда тутилиши керак:
- ҳимоя йиғмаларида (комплектларида) ва БАҚУ (ОАПВ) ни ўлчаш қисмларида электромагнит ўткинчи жараёнларини таъсирини чегараловчи тадбир (масалан, қуйи частотали фильтрлар).
Узунли 150 км дан кўп бўлган линияларга ўрнатилган юқори частотали дифференциал – фаза ҳимоясида - линияларни сиғим ўтказувчанлиги туфайли хосил бўладиган токларни компенсацияловчи (бартараф қилувчи) ускуна.
Тезкор ҳимояларни икки ва ундан ортиқ токлар трансформаторни йиғинди токига улаганда 3.2.29. талабларини бажариш имконияти бўлмаганда ташқи шикастланишларда ҳимояни ортиқча ишлаб кетишини бартараф қилиш учун (масалан ҳимоя қўполлашганда) махсус тадбирлар кўзда тутилган бўлиши ёки линия занжирига ҳимояни таъминловчи алоҳида токлар трансформатори комплекти ўрнатилган бўлиши керак.
500 кВли линияларга ўрнатилган ва бўйлама сиғимли компенсацияловчи ускуналар билан жихозлашган ҳимояларда ушбу ускуналар таъсири хосил бўлган ташқи шикастланишларда ортиқча ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак. Масалан, тескари кетма-кетликдаги қувватни йўналтирувчи реле ишлатилиши ёки рухсат берувчи сигнал узатилиши мумкин.
3.2.117. БАҚУ (ОАПВ) қўлланган тақдирда, реле ҳимояси ускуналарида шундай бажарилиши керакки, бунда:
1) бир фаза ерга уланиб қолганда, айрим холларда эса икки фаза орасида туташув бўлганда, фақат битта фазани узилиши таъминланиши керак (кейинчалик уни автоматик қайта уланиш (шарти) билан).
2) 1 бандда кўрсатилган шикастланишдан қайта улаш муваффақиятсиз бўлганда, линияни узоқ муддатли тўлиқ бўлмаган режимда ишлаши кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига қараб битта ёки учта фаза узиб қўйилиши керак.
3) шикастланишларни бошқа кўриниларида ҳимоя учта фазани узиб қўйишга ишлаши керак.