Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Тармоқ кучланиши 35 кВли нейтрали ҳимояланган (ажратилган) изоляцияланган хаводаги ва кабел тармоқларининг ҳимояси



Download 14,19 Mb.
bet153/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Тармоқ кучланиши 35 кВли нейтрали ҳимояланган (ажратилган) изоляцияланган хаводаги ва кабел тармоқларининг ҳимояси.

3.2.97. Нейтрали ҳимояланган изоляцияланган 35 кВли тармоқларда кўп фазали туташувдан ва бир фазали ерга туташувдан релели ҳимоя ускуналари кўзда тутилган бўлиши керак.


3.2.98. Кўп фазали туташувдан ҳимоя икки фазали икки релели қилиб бажарилган бўлиши ва битта шикастланган жойини кўпчилик холлаарда икки марталаб ерга уланиб қолганда узиб қўйилишини таъминлаш мақсадида ушбу кучланишдаги тармоқни бутун узунлиги бўйлаб бир хил фазасига улаш кўзда тутилган бўлиши керак. Шикастланишларга сезувчанлини ошириш мақсадида чўлғамлар юлдуз-учбурчак уланган трансформаторлардан кейин ҳимояни уч релели қилиб бажарилиши мумкин.
Ерга бир фазани уланиб қолишдан ҳимояни одатда сигналга таъсир этадиган қилиб бажарилади.
3.2.99. Асосий ҳимоя турини танлашда, кучланиши 110 кВли тармоқларидагидек (3.2.107. га қаранг) энерготизимни барқарор ишлаши талабларини ва истеъмолчиларни ишончли ишлашини таъминланиши эътиборга олиниши керак.
3.2.100. Бир томонлама таъминланувчи якка линияларда кўп фазали туташувдан босқичли (поғонали) ток ҳимояси ёки босқичли (поғонали) ток ва кучланиш ҳимоялари ўрнатилган бўлиши керак, аммо ушбу ҳимоялар сезувчанлик ёки шикастланишни тезкор ўчириш талабларини қониқтирмаса, (3.2.107.га қаранг) масалан, бошланиш худудларида (участкаларида) – асосан ток бўйича ишга тушувчи босқичли 9 поғонали) масофадан бошқариладиган ҳимоя ўрнатилиши керак. Бундай холлада қўшимча ҳимоя сифатида сабр вақтисиз токли кесилишни ишлатиш тавсия этилади.
Бир нечта кетма – кет участкалардан (бўлаклардан) ташкил топган линиялар учун, соддалаштириш мақсадида носелектив (ажратмайдиган) поғонали ток ва кучланишдан ҳимояни, навбатма-навбат АҚУ ускуналари билан бирга ишлатишга рухсат этилади.
3.2.101. Икки ва ундан ортиқ томонлама таъминланаётган (тармоқланаган линиялар) якка линияларда айланма (айланиб ўтадиган) боғланишлар бўлганал ҳам, бўлмаганда ҳам , битта нуқтадан таъминланадиган айланма (доирасимон) тармоқ таркибига кирувчи линияларда, бир томонлама таъминланувчи якка линиялардаги каби ҳимоя қўлланиши тавсия этилади (3.2.100. га қаранг) улар лозим бўлганда йўналтирилган қилиб, масофадан бошқариладигани эса – қаршилик релесида ишга тушириладиган бажариш керак. Бундай холларда ҚТ пайтида қўшимча ҳимоясифатида ишлатиладиган токли кесилиш (3.2.100 га қаранг) ўрнатмаса (барқарор ишламаса) масалан сезувчанлик етарли бўлмаслиги туфайли, қувват йўналтирувчи релени кучланишини «ўлик» оралиғида оралиқ элементларини носелектив (ажратмасдан) узиб қўйишга рухсат этилади. Ҳимоя одатда таъминланиш берилиши мумкин бўлган томонларга ўрнатилади.
3.2.102. Якка қисқа икки томонлама таъминланувчи линияларда тезкорлик шартлаори бўйича талаб қилган холларда асосий ҳимоя сифатида бўйлама дифференциал ҳимоя қабул қилинишига рухсат этилади. Бунда ушбу ҳимоя учун махсус ўтказиладиган кабелнинг узунлиги 4 км дан ошмаслиги созлигини назорат қилиш учун махсус ускуна кўзда тутилган бўлиши керак.
Бўйлама дифференциал ҳимояга қўшимча равишда захира сифатида 3.2.101 бўйича ҳимоялардан бири ишлатилиши мумкин.
3.2.103. Икки ва ундан ортиқ таъминланан параллел линияларда, ҳамда бир томонлама таъминланаётган параллел линияларини таъминловчи қисмларида (учларида) худди шундай якка линияларда қўлланиладиган ҳимояларни қўллаш мумкин (3.2.100. ва 3.2.101. га қаранг).
Шикастланишни узилиб қўйишини тезлаштириш мақсадида, токдан поғонали ҳимоя ёки ток ва кучларни поғонали ҳимоялар қўлланилган холларда, икки тоғмонлама таъминланаётган параллел линияларда, қувват қўналишини назорат бўйича қўшимча ҳимоя қўлланиши мумкин.
Ушбу ҳимоя алоҳида кўндаланг йўналтирилган токли ҳимоя ёки фақат ўрнатилган ҳимояларини тезлаштирувчи занжир сифатида (максимал токли, масофали) параллел линиялардаги қувват йўналишини назорат билан бажарилиши мумкин.
Бир томнлама таъминланадиган иккита параллел линияларни қабул қилувчи қисмларида (учларида) одатда йўналтирилган кўндаланг дифференциал ҳимоя ишлатилиш мумкин.
3.2.104. Агар 3.2.103. бўйича бажарилган ҳимоя тезкорлик талабларига жавоб бермаса (3.2.107. га қаранг) қувват йўналишини назорати бўйича ҳимоя асосий ҳимоя сифатида (иккита параллел линия ишлаганда) икки томонлама таъминланувчи иккита параллел линияни таъминланувчи қисмларида қўллаб бўлмаса, кўндаланг дифференциал йўналтирилган ҳимояни қўллаш мумкин.
Бунда битта линия ишлаганда, хамда захира сифатида иккита ишлаганда 3.2.100. ва 3.2.101. бўйича поғонали (босқичли) ҳимоядан фойдаланиш лозим. Ушбу ҳимояни ёки уни айрим босқичларини иккита линияли токлари йиғиндисига улашга рухсат этилади (масалан, умумий элементлари шикастланаганда сезувчанликни ошириш мақсадида захиралдаги босқични). Ҳимояланаётган линиялардаги шикастланишларни узиб қўйиш вақтини кисқартириш мақсадида поғонали (босқичли) токли ҳимояга қўшимча равишда кўндаланг дифференциал ҳимояни ҳам ишлатишга рухсат этилади, агар уни ўрнатиш ишлаб кетиш (таъсир этиш) тезкорлиги шартлари бўйича (3.2.107. га қаранг) ўрнатилиши шарти бўлмаса.
Айрим ҳолларда қисқа параллел ҳимояларда кўндаланг дифференциал ҳимояни (3.2.102.га қаранг) қўллашга ҳам рухсат этилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish