Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet146/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ҳимояни танлаш

3.1.8. Электр тармоқлари имконияти борича қисқа муддатда узиб қўя оладиган ва танловчанлик талабларини таъминлайдиган қисқа туташув токларидан химояга эга булиши керак.


Бир, икки ва уч фазали нейтрали мустаҳкам заминланган ва икки, уч фазали нейтрали изоляцияланган тармоқларда линия охирида ҚТ содир бўлганда ҳимоя шикастланган участкани узилишини таъминлаш керак. Агар ҚТнинг энг кам хисобий токини, сақлагич эрувчи ўрнатмаси ёки автоматик узгични номинал токига нисбати 1.7.78 ва 7.3.138 да келтирилган қийматларидан кам бўлмаса тармоқни шикасланган участкани ишончли узилиши таъминланади.
3.1.9. Фақат ҚТ токидан химояланаётган тармоқларда (3.1.10 га мувофиқ ўта юкланишлардан сақлаш талаб қилинмаганида) бундан узун тармоқлар мустасно, масалан, қишлоқ коммунал тармоқларда 1.7.79 ва 7.3.139 ларда келтирилган ҚТ токи карралигига хисобий текшириш ўтказмасликка рухсат этилади, агар симларнинг узоқ муддатли юклама токига, юкламасига 1.3 боб жадвалида келтирилган бўйича, нисбатан химоя аппаратларининг токлари карралиги куйидагилардан қўп бўлмаганда:
- сақлагични эрувчан ўрнатмасини номинал токи учун 300%;
- максимал бир онда таъсир этувчи айиргичга (ток кесилишига) эга бўлган автоматик ўчиргични номинал токи учун 450%;
ток бўйича ростланмайдиган тескари характеристикага эга бўлган автоматик учиргич ажраткичининг номинал токи учун 100% (кесилиш бўлиши ва бўлмаслигидан қатъий назар);
- ток бўйича ростланадиган, тескари характеристикага эга бўлган автоматик учиргич ишга тушириш (юргазиш) токи учун 125%;
- агар ушбу автоматик ўчиргич яна кесилишга эга бўлган тақдирда уни ишлаб кетиш токнинг карралиги чегараланмайди;
Ўрнатилган токларнинг қийматлари юқори бўлган ҳимоя аппаратларининг мавжудлиги ўтказгичлар кесимини 1.3 бобда кўрсатилганларидан юқори бўлишига асос бўлаолмайди.
3.1.10. Ташқи қобиғи ёнувчи ёки изоляцияланган симлари, очиқ холдаги хона ичидаги тармоқлар ўта юкланишлардан химояланган бўлишлари керак.
Бундан ташқари хоналар ичидаги тармоқлар химояланган бўлишлари керак:
- одамлар яшайдиган ва жамоа бинолардаги, савдо хоналаридаги, саноат корхоналарининг маиший хизмат хоналаридаги ёритиш тармоқлари, шунингдек қабул қилгичлар, маиший ва кўчма электр қабул қилгичларни (дазмоллар, чойнаклар, плиткалар, совутгичлар, чанг ютгичлар, кир ювувчи ва тикиш машиналари ва ҳ.к), ҳамда ўтга хавфли худудлар тармоқлари;
- саноат корхоналарининг одамлар яшайдиган ва жамоа биноларининг, савдо хоналарининг катта қувватли тармоқлари, агар технологик жараён туфайли ёки тармоқни иш холатига кўра симларда узоқ муддатли ўта юкланиш пайдо бўлиши мумкин бўлганида;
- портлаш хавфи бўлган барча худудлари тармоқларида – 7.3.94 талабларга риоя қилган ҳолда.
3.1.11. Ўта юкланишдан химояланаётган тармоқларда (3.1.10 га қаранг), ўтказгичлар ҳисобий ток бўйича танланиши керак, аммо 1.3 бобда келтирилган узоқ муддатли жоиз токига нисбатан ҳимоя аппаратларининг карралиги кўпи билан:
- 80% эрувчи ўрнатманинг номинал ёки максимал токи, бир онда ишга тушувчи айиргичга автоматик ўчиргичнинг ўрнатилган токи учун, бунда симда поливенилхлоридли, резинали ва ҳимоя иссиқлик тавсифлари бўйича ўхшаш изиляцияли бўлиши мумкин, портлашдан хавфсиз бўлган саноат корхоналарининг хоналарида ўрнатилган ўтказгичлар учун 100% гача рухсат этилади.
- 100% бир онда ишчи тушувчи эрувчи ўрнатманинг номинал ёки максимал токи бўлган автоматик ўчиргичнинг ўрнатилган токи учун – қоғоз изоляцияли кабелларда;
- 100% тавсифи токка нисбатан тескари боғлиқ бўлган бошқарилмайдиган автоматик ўчиргич айиргичнинг номинал токи учун (отсечка бор – йўқлигидан қатъий назар) – хар қандай маркадаги симлар учун;
- 100% тавсифи бошқарилмайдиган ва токка нисбатан тескари боғлиқ бўлган автоматик ўчиргич айиргичнинг қўзғатиш токи учун – поливенилхлоридли, резинали ва ҳимоясини иссиқлик тавсифи ўхшаш бўлган ўтказгичлар учун;
- 125% - тавсифи бошқарилмайдиган ва токка нисбатан тескари боғлиқ бўлган автоматик ўчиргич айиргични қўзғатиш токи учун – қоғоз ва вулқонлаштиришган полиэтилен изоляцияли кабеллар учун.
3.1.12. Қисқа туташтирилган электродвигателларга тармоқланган ўтказгичларни узоқ муддатли юкламаси қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
- портлашдан хавфсиз худудларда электродвигателни номинал токини 100%; портлашдан хавфли худудидаги электрдвигател номинал токини 125%;
Қисқа туташтирилган электродвигателларга келган утказгичларнинг узоқ муддатли мумкин бўлган юкламасини ҳимоя аппаратларининг ўрнатилган токига нисбатан хар қандай холатда хам 3.1.9.да кўрсатилгандан (7.3.97.га қаранг) катта бўлмаслиги керак.
3.1.13. 3.1.9 ва 3.1.11 бўйича аниқланган ўтказгичларни узоқ муддатли жоиз ва токи 1.3. боб бўйича олинган жадваллардаги кўрсатгичларга мос келмаган ҳолларда, кесим юзаси кичик бўлган ўтказгичдан фойдаланиш мумкин бўлади, аммо унинг жоиз токи хисобий токдан кичик бўлмаслиги керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish