Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Радио марказларини узатувчи антенна иншоатлари билан ВЛ орасидаги энг қисқа масофалар



Download 14,19 Mb.
bet134/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Радио марказларини узатувчи антенна иншоатлари билан ВЛ орасидаги энг қисқа масофалар



Антенна иншоатлари

Масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ

110 гача

220-500

Ўрта тўлқин ва узун тўлқинли узатиш антенналар

100

100

Йўналиши бўйича энг катта нурланиш узатувчи қисқа тўлқинли антенналари

200

300

Бошқа йўналишларда ҳам ҳудди шундай

50

50

Кам йўналтирилган ва йўналтирилмаган қисқа тўлқинли узатиш антенналари

150

200

2.5.26-жадвал


ВЛ дан қабул қилувчи радио марказлари, радио қабул қилиш пунктлари ва
маҳаллий радиоузеллар чегараларигача бўлган энг қисқа масофалар



Радио қурилмалар

Масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ

6-35

110-220

500

Магистрал, вилоят ва туман радио марказлари

500

1000

2000

Ажратилган қабул қилиш радио-пунктлари

400

700

1000

Маҳаллий радиоузеллар

200

300

400

Руxсат этилган яқинлик, ундан 50 м масофада ВЛ томонидан ҳосил қилинадиган шовқин майдонининг даражаси “Руxсат этилган индустриал радио шовқинлари меъёрлари”да назарда тутилган қийматлардан ошмайдиган шартлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган.


Алоҳида аҳамиятли қабул қилувчи радиостанциялар жойлашган ҳудуддан ВЛ трассаси ўтишини лойиҳалаш жараёнида, рухсат этилган яқинлашиш масофаси манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда, алоҳида (индивидуал) белгиланади.
Агар ушбу қоидаларнинг 2.5.26-жадвалида кўрсатилган масофаларга риоя қилиш қийин бўлган айрим ҳолларда, уларни камайтиришга йўл қўйилади (ВЛ бажариладиган тадбирлар, бу шовқиннинг камайишини таъминлайдиган бўлса), шунингдек, қабул қилувчи радио қурилмаларининг барча қисмини ёки бир қисмини бошқа майдонларга ўтказиш мумкин. Бундай ВЛни лойиҳалашни ҳар бир жараёнида, радио шовқин меъёрларига риоя қилиш бўйича тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилиши лозим.
ВЛ дан телемарказлар ва радиоуйларигача бўлган масофалар камида қуйидагича бўлиши керак: 20 кВгача ВЛ учун 400 м; 35-110 кВ ВЛ учун 700 м; 220-500 кВ ВЛ учун 1000 м.
ВЛ ни темир йўллари билан кесишиши ва яқинлашиши

2.5.137. Темир йўллар билан ВЛ кесишмаларини, одатда, ҳаводан ўтишлар билан амалга оширилиши керак. Интенсив ҳаракатли темир йўл (бу йўловчи ва юк поезларини жами бўлиб графикка асосан икки йўллида бир суткасига 100 жуфт ва бир йўллида 48 жуфт юрадиган йўллар тушунилади)ларда ва баъзи теxник жиҳатдан асосланган ҳолатларда (масалан, темир йўл станцияларида ёки ҳаво ўтишлари теxник жиҳатдан қийин бўлган жойларда), 10 кВ гача ВЛ ўтишлари кабель орқали бажарилиши лозим.


110 кВ ва ундан паст ВЛларни темир йўлларнинг контакт тармоғини анкер қисмларини бириктирилган жойларида кесишиши тақиқланади.
Электрлаштирилган (бунга электр токи тури ва контакт тармоғининг кучланишидан қатъий назар барча электрлаштирилган йўллар киради) ва электрлаштириладиган (бунга лойиҳалаштирилаётган ВЛ қуриладиган йилдан бошлаб 10 йил мобайнида электрлаштириладиган темир йўллар киради) темир йўллари билан ВЛ кесишиш бурчаги камида 40°бўлиши керак. Иложи бўлса, барча ҳолатларда 90°га яқин бурчак остида кесишиш тавсия этилади.
2.5.138. ВЛни темир йўллари билан кесишганда ва яқинлашганда, ВЛ таянчидан биноларнинг яқинлашиш габаритигача (биноларнинг яқинлашиш габарити деганда ҳаракатланувчи поездларни ичидан ўтказзиб юборадиган махсус иншоатлар тутунилади) бўлган масофа, электрлаштирилмаган темир йўлларда ёки электрлаштирилган йўлларнинг контакт тармоғининг таянч ўқигача ёки электрлаштириладиган темир йўлларгача бўлган масофа, камида таянч баландлиги ва плюс 3 м масофада бўлиши керак. Тор участкаларида бу масофаларни камида қуйидагича қабул қилиш мумкин: 20 кВгача ВЛ учун 3 м; 35-110 кВ ВЛ учун 6 м, 220 кВ ВЛ учун 8 м ва 500 кВ ВЛ учун 10 м.
Темир йўл станцияларининг бошларида (горловина) ва контакт тармоғининг анкер участкаларини бириктириш жойларида 110 кВ ва ундан паст ВЛни темир йўллар билан кесишишига йўл қўйилмайди.
2.5.139. ВЛ ни темир йўллари билан кесишмалари ва яқинлашишларида, симлардан темир йўлнинг турли элементларигача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.27-жадвалида келтирилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.27-жадвал



Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish