Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet112/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Таянчлар

2.4.27. ВЛ учун қуйидаги таянчларнинг турлари қўлланилиши мумкин:


1. ВЛ йўлининг тўғри участкаларига ўрнатиладиган оралиқ (промежуточные) таянчлар. Нормал иш режимларида бу таянчлар ВЛ бўйлаб йўналтирилган зўриқиш (усилие)ларни ҳис этмаслиги керак.
2. Турли иншоатлар билан кесишмаларда, шунингдек, линиядаги симлар сони, русуми ва кесимлари ўзгартирадиган жойларда ўрнатиладиган анкерли (анкерные) таянчлари. Нормал иш режимларида бу таянчлар ВЛ бўйлаб йўналтирилган симларнинг оғирлиги ўртасидаги фарқ натижасидаги зўриқишларни қабул қилишлари керак. Анкерли таянчлар қаттиқ конструкцияга эга бўлиши керак.
3. Бурчак (угловые) таянчлари ВЛ трассасининг йўналишини ўзгарадиган жойларда ўрнатилпди. Нормал иш режимларида ушбу таянчлар қўшни оралиқларнинг оғирлиги натижасидаги зўриқишларни қабул қилишлари керак;
4. Охирги (концевые) таянчлар ВЛнинг бошида ва оxирида, шунингдек, кабель қўшимчаларини чеклайдиган жойларда ўрнатиладиган таянчлар. Улар анкер туридаги таянчлардир ва нормал иш режимларида симлар оғирлигининг бир томонлама зўриқишларини қабул қилишлари керак.
5. Шаҳобчали (ответвительные) таянчлар, ВЛдан шаҳобчалар тармоқланган жойга ўрнатилади.
6. Кесишмали (перекрестные) танячлар, икки йўналишдаги ВЛларни ўзаро кесишмалари бажариладиган таянчлар.
Шаҳобчали ва кесишмали таянчлар юқорида кўрсатилган барча турда бажарилган бўлиши мумкин.
2.4.28. Уларнинг қандай турига мансублигидан қатъий назар, таянчлар тиргакли (подкос) ёки тортқичли (оттяжка) бўлиши мумкин. Таянчларни тортқичлари (оттяжки) ерга ўрнатилган анкерларга ёки тошли, ғиштли, темир-бетон ва металл бинолар ва иншоатларга бириктирилиши мумкин. Улар кўп толали ёки бир толали бўлиши мумкин. Тортқичлар ҳисоблаш йўли билан танланиши керак. Қолган тортқичларнинг кесими камида 25 мм2 бўлиши керак.
2.4.29. Нейтрали изоляцияланган тармоқларда таянчларнинг тортқичларининг қуйи қисми ердан 2,5 м баландликда қатирилган бўлса, улар қаршилиги 10 Омдан ошмайдиган ерлаш қурилмаси билан ерланиши керак ёки ВЛ кучланишига мос келувчи ва ердан камида 2,5 м баландликда ўрнатиладиган тортма изолятор ёрдамида ердан изоляцияланган бўлиши керак. Нейтрали тўғридан-тўғри ерга уланган (с глухозаземленной нейтралью) тармоқларда тортқичлар нол ҳимоя симига уланган керак.
2.4.30. Таянчлар, улар қандай турга мансублигидан қатъий назар, ВЛ нинг нормал иш режимидаги меxаник юкламаларга мўлжалланган бўлиши керак: симлар узилмаган ва музламаган; симлар узилмаган ва муз билан қопланган.
Оxирги ва бурчак танячларини ҳисоб-китоблари, критик оралиқлардан кам бўлган ҳолларда, шунингдек, симлар музламаганда, ҳаво ҳарорати паст бўлганда, шамол йўқ бўлган ҳоллардан келиб чиқилиши керак.
Ҳисоб-китобларда қуйидаги асосий юкламаларни ҳисобга олиш билан чегараланиш мумкин:
-оралиқ таянчлар учун-таянч конструкциялари ва симларга шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси;
-анкер танячлар учун-таянч конструкциялари ва симларга шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси ҳамда қўшни оралиқларда симларнинг оғирлиги ўртасидаги фарқ натижасидаги горизонтал кўндаланг зўриқишлар. Таянчга таъсир этувси горизонтал кўндаланг юкламанинг энг кичик қиймати сифатида, симларнинг бир томонлама оғирлигининг энг катта қийматини 50% олиниши керак;
-бурчак таянчлар учун-симларни тортилиши натижасидаги юкламанинг горизонтал кўндаланг ташкил этувчиси (траверс ўқи бўйлаб йўналтирилган) ҳамда симлар ва конструкцияларда шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси;
-оxирги таянчлар учун-симларни бир томонлама горизонтал зўриқиши.
2.4.31. ВЛ учун темир-бетон, темир-бетон приставкали ёғоч, ёғоч ва металл таянчлардан фойдаланиш мумкин.
2.4.32. ВЛ таянчлари учун ўрмондан учинчи навдан (сорт) паст бўлмаган, антисептик билан тўйинтирилган тўсинлар олиниши керак. Ёғочни антисептиклар билан тўйинтириш амалдаги стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Игна баргли дарахнинг тўйинтирилмаган тўсинидан фойдаланишга руxсат берилади. Тўсиннинг конуслилигини ҳисоблашда, тўсиннинг йўғон қисмидан кесилган ингичка томонига қараб 1 м узунликда 1 мм га тенг бўлиши керак.
2.4.33. Таянчнинг асосий элементлари (тўсин, тиркама, траверс, тиргак) учун тўсиннинг юқори кесилган жойида диаметр камида 14 см бўлиши керак. Таянчнинг бошқа элементлар учун, шунингдек, биноларга киришига шаҳобчалар учун ўрнатилган таянчлар учун (ушбу қоидаларнинг 2.4.37-бандига қаранг), тўсин юқори қисмнинг диаметри камида 12 см бўлиши мумкин.
2.4.34. Кўмиш ўлчамлари ва таянчларни мустаҳкамлаш усуллари уларнинг баландлигига, таянчлардаги симлар сонига, ер ости муҳитига, шунингдек, тупроқ ишларини бажариш усулига қараб аниқланиши керак.
2.4.35. Қумларни бвиш эҳтимоли мавжуд трассанинг сув босадиган жойларида таянчларни ўрнатишда, таянчлар (қум билан кўмиш, остини кучайтириш ва бошқалар орқали) мустахкамланиши лозим.
Ўлчовлар, кесишмалар ва яқинлашишлар (Габариты, пересечения и сближения)

2.4.36. ВЛни турли иншоатлар билан, шунингдек, шаҳар ва қишлоқларнинг кўчалари ва майдонлари билан кесишиш бурчаги меъёрлаштирилмайди (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.4.46-бандига қаранг).


2.4.37. ВЛИ симларини осилган ҳолатида симдан ергача ва кўчаларнинг қатнов қисмигача масофа камида 5 м бўлиши керак. Симлардан ергача бўлган масофа бориш қийин бўлган жойларгада 2,5 м гача ҳамда боришни имкони бўлмаган жойларда (тоғ ёнбағирлари, жарлик, тор жйолар ва бошқалар) 1 м гача бўлиши мумкин.
Киришгача ВЛИ дан шаҳобчаланган симлари кўчанинг қатнов бўлмаган қисми билан кесишганда, симлардан тротуар ва йўловчилар йўлагигача бўлган масофани 3,5 м гача камайтиришга рухсат этилади. Киришгача шаҳобчаланган СИП ва изоляцияланган симлардан ер юзасигача масофа камида 2,5 м бўлиши керак.
2.4.38. ВЛ симларидан ер ёки сув юзасигача, шунигндек ВЛ ишоатлар устидан ўтган бўлса иншоатларгача бўлган масофани аниқлашда, симларни электр токи таъсирида қизимаганда симларни осилиш ҳолати ҳисобга олиниши лозим. Бундай ҳолат қуйидаги иккита ҳолатлардан бирида бўлади: симлар муз билан қопланган, атроф-муҳит ҳаво ҳарорат -50С, шамол йўқ; атроф-муҳит ҳаво ҳарорати энг юқори, шамол йўқ.
2.4.39. Симлар энг кўп оғганда улардан бино ва қурилишларгача бўлган горизонтал масофа камида қуйидагича бўлиши керак: балкон, айвон (терасса) ва деразаларгача 1,5 м, бутун (тешиксиз) деворларгача 1 м. ВЛ ни бинолар устидан ўтишига рухсат этилмайди, ВЛдан биноларга киришларигача шаҳобчалар бундан мустасно (ушбу қоидаларни 2.1.79-бандига қаранг).
2.4.40. ВЛ таянчидан ер ости кабелларигача, қувурларгача ва турли мақсадлар ўрнатилган устунларгача бўлган горизонтал масофалар ушбу Қоидаларнинг 2.4.3-жадвалида (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.4.50-бандига қаранг) кўрсатилган қийматдан кам бўлмаслиги керак.
2.4.3-жадвал

ВЛ таянчидан ер ости кабеллари, қувур линиялари ва ер усти устунларигача бўлган руxсат этилган



Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish