Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Электр қабул қилгичларнинг тоифалари ва электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш



Download 14,19 Mb.
bet11/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Электр қабул қилгичларнинг тоифалари ва электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш

1.2.17. Электр таъминотининг ишончлилиги таъминланишига қараб электр қабул қилгичлар қуйидаги учта тоифаларга бўлинадилар:


1 тоифа электр қабул қилгичлари – электр таъминотидаги узилиш оқибатида: одамлар ҳаёти учун хавф келтириб чиқариши;
халқ хўжалигига катта зарар етказиши;
қимматбаҳо асосий ускуналарнинг шкастланиши;
кўплаб яроқсиз маҳсулот чиқарилиши;
мураккаб технологик жараённи издан чиқариши;
коммунал хўжалигининг ўта муҳим элементлари фаолиятини бузиши мумкин бўлган электр қабул қилгичлар.
1 тоифа электр қабул қилгичлари таркибидан одамлар ҳаётини хавфдан, портлашлардан, ёнғинлардан ва қимматбаҳо асосий ускуналарни шикастланишидан сақлаш мақсадида ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатилишини таъминлаш учун узлуксиз ишлаб туриши зарур бўлган бўлган электр қабул қилгичларнинг алоҳида гуруҳи ажратиб олинади.
II тоифа электр қабул қилгичлари – электр таъминотдаги узилиш, ялпи маҳсулот тўлиқ чиқарилмасликка, ишчиларнинг оммавий туриб қолишига, механизмларни ва саноат транспортини ялпи тўхташига, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси катта қисмининг нормал фаолияти бузилишига олиб келадиган электр қабул қилгичлар.
III тоифа электр қабул қилгичлари – I ва II тоифа электр қабул қилгичлари таърифига кирмайдиган барча бошқа электр қабул қилгичлар.
1.2.18. I тоифа электр қабул қилгичлари иккита мустақил, ўзаро заҳираловчи таъминлаш манбаларидан электр энергияси билан таъминланишлари керак ва бирор таъминлаш манбаидан электр таъминоти бузилса, таъминот бошқа манбадан ёки узлуксиз таъминот блокларидан автоматик тарзда қайта тикланиши керак.
I тоифа электр қабул қилгичларнинг алоҳида гуруҳини таъминлаш учун қўшимча учинчи, мустақил, ўзаро заҳираловчи манба мўлжалланган бўлиши зарур.
Электр қабул қилгичларнинг махсус гуруҳи учун учинчи мустақил таъминлаш манбаи сифатида ва I тоифа бошқа электр қабул қилгичлар учун иккинчи мустақил манбаи сифатида вақт сақламасисиз уланувчи маҳаллий электр станциялар, энерготизим электр станциялари (хусусан, генератор кучланишидаги шиналар), узлуксиз таъминловчи махсус агрегатлар, аккумулятор батареялари ва ш.ў. ишлатилиши мумкин.
Агар технологик жараён узлуксизлигини электр таъминотни заҳиралаш билан таъминлаш мумкин бўлмаса, ёки электр таъминотни заҳиралаш иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, технологик заҳиралашни амалга ошириш зарур, масалан, электр таъминотида бузилиш содир бўлганида ишга тушадиган ўзаро заҳиралайдиган технологик агрегатлар, технологик жараённи авариясиз тўхтатадиган махсус қурилмалар ўрнатилиши керак.
1.2.19. II тоифа электр қабул қилгичларни электр энергияси билан иккита мустақил, ўзаро заҳираловчи манбалардан таъминлаш тавсия этилади.
II тоифа электр қабул қилгичлар учун электр таъминоти манбаларининг бирида бузилиш содир бўлса, навбатчи ёки тезкор чиқиш бригада томонидан заҳирадаги манбани улашга кетадиган вақт оралиғида электр таъминотдаги узилишга, рухсат этилади.
Агар ушбу линияда авария билан боғлиқ таъмирлаш ишларини 1 суткадан кўп бўлмаган вақт оралиғида бажариш имконияти мавжуд бўлса, II тоифа электр қабул қилгичларни битта ҲЛ бўйича, шу жумладан кабель киритмали, ёки икки занжирли ҲЛ бўйича таъминлашга рухсат этилади. Бу линиянинг кабель киритмалари иккита кабель билан амалга оширилиши ва уларнинг ҳар бири ҲЛ нинг давомли энг катта токи бўйича танланиши лозим. II тоифа электр қабул қилгичларни битта умумий аппаратга уланган, кабелларининг сони иккитадан кам бўлмаган битта кабель линияси бўйича таъминлашга рухсат этилади.
Марказлаштирилган трансформаторлар заҳираси мавжуд бўлганда ва шикастланган трансформаторни 1 суткадан ортиқ бўлмаган вақт оралиғида алмаштириш имконияти бўлганда, II тоифа электр қабул қилувчиларни битта трансформатордан таъминлашга рухсат этилади.
1.2.20. Агар электр таъминоти тизимининг шикастланган элементини таъмирлаш ёки алмаштириш учун электр таъминотдаги узилиш 1 суткадан ошмаса, III тоифа электр қабул қилгичлар таъминоти битта таъминот манбаидан бажарилиши мумкин.
1.2.21. Барча тоифадаги ишлар учун электр таъминоти лойиҳаси билан назарда тутилган манбани автоматик қайта тиклаш тизими ишлашига кетадиган вақт электр таъминотидаги узилиш деб ҳисобланмайди.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish