Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кабелларни улаш ва беркитиш



Download 16 Mb.
bet98/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Кабелларни улаш ва беркитиш

2.3.63. Қувват кабелларини улаш ва тугатишда уларнинг ишлаши ва атроф-муҳит шароитларига мос келадиган муфталар контсрукцияси қўлланилиши керак. Кабель линияларидаги уланишлар ва беркитиш усуллари шундай бўлиши керакки, бунда атроф-муҳитдан намлик ва бошқа зарарли моддаларнинг кириб келишидан ҳимояланган бўлиши ҳамда уланишлар ва беркитиш усуллари кабель линияси учун белгиланган синов кучланишларига чидамли бўлиши ва давлат стандартлари талабларига жавоб бериши керак.


2.3.64. Кучланиши 35 кВгача бўлган кабель линиялари учун охиридаги ва улаш муфталари, ўрнатилган тартибда тасдиқланган муфталарни амалдаги теxник ҳужжатларга мувофиқ қўлланилиши керак.
2.3.65. Паст босимли мой тўлдирилган кабель линияларини улаш ва беркитиш учун фақат латун ёки мисли муфталар қўлланилиши керак.
Паст босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларда беркитиш муфталарини ўрнатиш жойларининг узунлиги ва жойлари, нормал ва ўтиш иссиқлик режимларида мой линияларини таъминотини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Мой билан тўлдирилган кабель линияларда беркитиш ва ярим беркитиш муфталар, кабель қудуқларига жойлаштирилиши керак; бир-бирига улаш муфталарини ерга ётқизишда уланиш кейинчалик ер ёки қум билан беркитиладиган камераларга жойлаштирилиши тавсия этилади.
Электрлаштирилган транспорт (метро, трамвайлар, темир йўллар) ёки тупроғи кабель линияларининг металл қобиқларига ва муфталарига нисбатан агрессив бўлган жойларда, бир-бирига уланиш мутфларини назорат қилиш имконияти мавжуд бўлиши керак.
2.3.66. Нормал сингдирилган қоғоз изоляцияли ва оқиб кетмайдиган масса сингдирилган кабель линияларида, агар нормал сингдирилган изоляцияли кабелларнинг ётқизиш даражаси оқиб кетмайдиган массали кабелларни ётқизиш даражасидан юқори бўлса, кабелларни улаш беркитиш-ўтиш муфталари ёрдамида бажарилиши керак (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.3.49-банди қаранг).
2.3.67. Кучланиши 1000 Вдан юқори бўлган резина изоляцияли ва резина шлангда бажарилган эгилувчан кабелларда, кабелларни улаш ишлари намга қарши лак билан қоплаш орқали бажарилиши лозим.
2.3.68. Янги қурилаётган кабель линияларининг 1 км узунлигида муфталар сони қуйидагидан кўп бўлмаслиги керак: уч толали кабеллар учун 1-10 кВ 3x95 мм2 гача 4 та; уч толали кабеллар учун 1-10 кВ 3x120-3x240 мм2 гача 5 та; уч фазали кабеллар учун 20-35 кВ 6 та; битта толали кабеллар учун 2 та.
110-220 кВ кабель линиялари учун уланиш муфталари сони лойиҳа томонидан белгиланади.
Узоқ кабель линияларини қуриш учун кичик кабель бўлакларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ерлагич

2.3.69. Металл қобиқли ёки зирҳли кабеллар, шунингдек кабелларни ётқизадиган конструкциялари ЭУТҚ I қисм 1.7-бобда келтирилган талабларга мувофиқ ерланган (заземления) ёки нолланган (зануления) бўлиши керак.


2.3.70. Куч кабелларининг металл қобиқлари ерлаш ёки ноллашда, қобиқ ва зирҳ бир-бири билан ўзаро ҳамда муфта (охиридаги, бир-бирига улаш ва бошқа)лар корпуслари билан эгилувчан мис сим билан боғланган бўлиши керак. 6 кВ ва ундан юқори кабелларда алюминий қобиқли кабелларда қобиқ ва зирҳнинг ерлагичи алоҳида ўтказгичлар билан амалга оширилиши керак.
Кабель қобиғининг ўтказувчанлигидан каттароқ ўтказувчанликка эга бўган симлар билан ерлаш ёки нол ҳимоя ўтказгичларни қўллаш талаб қилинмайди, аммо барча ҳолатларда ҳам кўндаланг кесим камида 6 мм2 бўлиши керак.
Назорат кабелларининг ерлагич ўтказгичларини кесимини ЭУТҚ I қисм 1.7.75–1.7.77 бандларининг талабларига мувофиқ танланиши керак.
Агар таянч контсрукциясида муфталар ва комплект разрядлагичлар ўрнатилган бўлса, у ҳолда кабель зирҳ, металл қобиғи ва муфталар разрядлагичларининг ерлагич қурилмасига уланиши керак. Бу ҳолда фақатгина кабелларнинг металл қобиғидан ерлагич қурилмаси сифатида ишлатишга рухсат этилмайди.
Галлереяларнинг эстакадалари соҳа ҳужжатларигап мувофиқ яшин қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3.71. Паст босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларда охиридаги, бир-бирига улайдиган ва беркитувчи муфталар ерланиши лозим.
Алюминий қобиқли кабелларда таъминот қурилмалари линияга изоляциялаш мосламалари ёрдамида уланиши керак ва оxиридаги муфталар корпуслари алюминий кабеллар қобиғидан ажратилиши керак. Ушбу талаб трансформаторларга тўғридан-тўғри кириш билан боғлиқ кабель линияларига тааллуқли эмас.
Паст босимли мой билан тўлдирилган зирхланган кабель линияларда ҳар бир кабель қудуқларда кабель зирҳлари муфтанинг ҳар икки томонидан пайвандлаш орқали уланиши ва ерланган бўлиши керак.
2.3.72. Юқори босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларнинг ерда ётқизилган пўлат қувурлари, барча қудуқларида ва учларида ерланган бўлиши керак, шунингдек кабель иншоатларида ётқизилганда учларида ва лойиҳада ҳисоб-китоблар билан белгиланган оралиқ нуқталарда ерланган бўлиши лозим.
Агар пўлат қувурни коррозиядан фаол ҳимоя қилиш зарурияти бўлса, унинг ерлагичи бу ҳимоя талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади, бунда коррозияга қарши қопламанинг электр қаршилигини назорат қилиш имконияти таъминланиши керак.
2.3.73. Кабель линиясидан ҳаво линияси (ВЛ)га ўтиш жойларида ВЛ таянчида ерлагич қурилмаси бўлмаганда, кабель муфталари (мачтали)ни кабелнинг қобиғига улаш билан ерланиши мумкин, бунда кабель тармоғининг нариги учидаги кабель муфтаси ерлагич қурилмасига уланган бўлиши ёки кабель қобиғининг ерлагич қаршилиги ЭУТҚ I қисм 1.7 бобининг талабларига жавоб берадиган бўлиши талаб этилади.
Электр станциялари, подстанциялар ва тарқатиш қурилмалари кабель xўжалиги учун маxсус талаблар

2.3.74. Ушбу Қоидаларнинг 2.3.75–2.3.80-бандларида келтирилган талаблар қуввати 25 МВт ва ундан ортиқ бўлган иссиқлик ва гидро электр станцияларнинг кабель xўжаликларига, кучланиши 220–500 кВ бўлган тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларга, шунингдек энергия тизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлган тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларга татбиқ этилади (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.3.111-бандга қаранг).


2.3.75. Электр уланмаларининг асосий сxемаси, ўз эҳтиёжлари сxемаси ва оператив ток сxемаси, ускуналарни бошқариш, ускуналар ва электр станцияси ёки подстанция кабель xўжалигини кабель xўжаликлари жойлаштирилиши шундай бажарилиши керакки, кабель хўжаликларида ёки ундан ташқарида ёнғин содир бўлганда электр станциясини биттадан ортиқ блокларини иш режимини бузилишини олди олинган бўлиши, подстанция ва тақсимлаш қурилмаларининг ўзаро бир-бирини захираловчи уланмаларини йўқотилишини олди олиниши, шунингдек, ёнғинни аниқлаш ва ўчириш тизимини ишдан чиқишини олди олинган бўлиши керак.
2.3.76. Электр станцияларида асосий кабель оқимлари, теxнологик қурилмалардан ажратилган ва бегона одамларнинг кабелларига киришни истисно қиладиган кабель иншоатлари (қаватлар, туннеллар, шахталар ва бошқалар)да ётқизилиши керак.
Электр станцияларида кабель оқимлари ётқизишда, кабель линияларининг трассаси қуйидагиларни инобатга олган ҳолда танланади:
-теxнологик қурилмаларнинг қизиган сиртлари оқибатида кабелларни қизишини олдини олиш;
-чанглардан сақлаш тизими орқали чангни чиқариш вақтида (ёнғинда ва портлашда) кабелларнинг шикастланишига йўл қўймаслик;
-гидро-кулдан тоазалаш теxнологик туннелларида, кимёвий-сувли тозалаш xоналарида, шунингдек, кимёвий агрессив суюқликларга эга қувурлар жойлашган жойларда транзит кабелларни ётқизишни олдини олиш.
2.3.77. Бир-бирини ўзаро заҳираловчи масъулиятли (куч, оператив ток, алоқа воситалари, бошқарув, сигнализация, ёнғин ўчириш тизимлари ва бошқалар) кабель линиялари шундай ётқизилиши керакки, бунда ёнғин бўлганда ўзаро заxираловчи кабель линияларини бир вақтнинг ўзида йўқотиш эҳтимолини истисно қилган ҳолда ётқизилиши керак. Авария содир бўлган тақдирда, унинг ривожланиб кетиши билан таҳдид қиладиган кабель xўжалиги участкаларида кабель оқимлари бир-биридан ажратилган гуруҳларга бўлиниши керак. Кабелларни гуруҳларга ажратиш маҳаллий шароитга қараб қабул қилинади.
2.3.78. Битта энерго блок бўлганда, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,25 соат бўлган кабель иншоатларини бажарилган рухсат этилади. Бунда ёнғин манбаи сифатида xизмат қилиши мумкин бўлган теxнологик ускуналар (мойли баклар, мой станциялари ва бошқалар) ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқларга эга бўлиши керак, бу қурилмада ёнғин содир бўлганда кабелларни ёнишини истисно қилади.
Битта энерго блок бўлганда, кабелларни махсус кабель иншоатларидан ташқарида ётқизилишига рухсат этилади, лекин уларни механик шикастланишдан ва чанг киришидан ишончли ҳимоя қилиш, технологик қурилмаларни таъмирлаш ишларида учқун ва оловларни кирмаслигини таъминлаш, кабель линияси учун нормаль ҳаоратни таъминлаб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаш шартлари бажарилиши лозим.
Кабеллар 5 м ва ундан юқори баландликда жойлашган бўлса, уларга киришни таъминловчи маxсус майдончалар ва йўлаклар қурилиши керак.
Якка кабеллар ва кичик кабеллар гуруҳлари учун (20 тагача) эксплуатация қилиш майдончалари қурилмаслиги мумкин, лекин эксплуатация жараёнида кабелларни тез алмаштириш ва таъмирлаш имконияти таъминланиши керак.
Битта энерго блок бўлганда, кабелларни маxсус кабель иншоатларидан ташқарида ётқизишда, уларни турли трассалар орқали ўтадиган алоҳида гуруҳларга ажратиш керак.
2.3.79. Электр станциясининг турли энергия блокларини (назорат қилиш шитлари билан бирга) кабель этажлари ва туннеллари, блоклар бўйича ажратилиши ҳамда бошқа кабель қаватларидан, туннеллардан, шахталардан, қутилардан ва каналлардан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилган бўлиши керак.
Кабелларни алмаштириш ва қўшимча жойлаштириш имкониятини таъминлаш мақсадида бу тўсиқлар осонгина тешилган материалдан бўлиши керак.
Иссиқлик электр станцияларининг узун кабель иншоатларида, қоида тариқасида, камида ҳар 50 м масофада аварияли чиқишлар билан таъминлаш керак.
Электр станцияларининг кабель xўжаликлари тармоқ кабель туннеллари ва коллекторлардан, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқлар ёрдамида ажратилиши керак.
2.3.80. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг xоналарига кириш қисмида, очиқ тарқатиш қурилмаларининг назорат қилиш ва ҳимоя қилиш шит хоналарига кириш жойларида ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқларга эга бўлиши керак.
Электр станцияларини блокларини бошқариш шитларига кириш қисмида ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқлар билан ёпилиши керак.
Кабель шахталари кабель туннел, қаватлар ва бошқа кабель иншоатларидан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши керак ҳамда усти ва остида тўсиқлар бўлиши лозим. Узун кабель шахталарини камида ҳар 20 м дан кейин тўсиқлардан ўтиш жойларида, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши керак.
Ўтиш кабель шахталарида кириш эшиклари бўлиши ва зина ёки маxсус тиргаклар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish