Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кабель линияларини кабель блокларида, қувурлар ва темир-бетон лотоклар жойлаштириш



Download 16 Mb.
bet100/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Кабель линияларини кабель блокларида, қувурлар ва темир-бетон лотоклар жойлаштириш

2.3.100. Кабель блокларини ишлаб чиқариш учун, шунингдек қувурларда кабелларни ётқизиш учун пўлат, чўян, асбест-цемент, бетон, чинни ва шунга ўxшаш қувурлар қўлланилиши мумкин. Блоклар ва қувурлар учун материал танлашда ер ости сувлари даражасини ва уларнинг агрессивлигини, шунингдек, дайди токлари мавжудлигини ҳисобга олиш керак.


Мой билан тўлдирилган бир фазали паст босимли кабеллар фақат асбест-цемент ва бошқа магнит бўлмаган материалдан ясалган қувурларда ётқизилиши керак, ҳар бир фаза алоҳида қувурга жойлаштирилиши керак.
2.3.101. Блоклардаги руxсат этилган каналлар сони, улар орасидаги масофалар ва уларнинг ўлчами ЭУТҚ I қисм 1.3.20-бандга мувофиқ қабул қилиниши керак.
2.3.102. Ҳар бир кабель блоки 15% заxира каналларига эга бўлиши керак, лекин камида битта канал.
2.3.103. Кабель блоклари ва қувурларни ерга ётқизиш чуқурлиги, юқоридаги кабельни инобатга олиган ҳолда маҳаллий шароитдан келиб чиқиб қабул қилиниши керак, аммо ушбу Қоидаларнинг 2.3.82-бандида берилган масофалардан кам бўлмаслиги керак. Ёпиқ ҳудудларда ва ишлаб чиқариш майдонларида кабель блоклари ва қувурларни ётқизиш чуқурлиги меъёрлаштирилмаган.
2.3.104. Кабель блоклари қудуқлар томонга камида 0,2% қияликка эга бўлиши керак. Кабель қувурлари учун ҳам ҳудди шу билан бир xил қиялик (нишаб) танланиши керак.
2.3.105. Кабель линиялари учун тўғридан-тўғри ерда ётқизилган қувурларда, улар орасидаги ва бошқа кабель ва иншоатлар ўртасидаги энг кичик масофа ҳам қувурларсиз кабелларни ётқизилиши каби қабул қилиниши керак (ушбу қоидаларни 2.3.84-бандига қаранг).
Хонанинг полида кабель линияларини қувурларда ётқизаётганда, улар орасидаги масофалар ҳудди ерда ётқизилгани каби қабул қилинади.
2.3.106. Блокларда ётқизилган кабель линияларининг йўналиши ўзгарган жойларда, кабеллар ва кабель блокларини ерга ўтиш жойларида кабель қудуқлари қурилиши керак. Бу эса кабелларнинг қулай ётқизилишини ва уларни блоклардан олиб ташлашни таъминлайди. Шунингдек, бундай қудуқлар йўлнинг текис участкаларида кабелларнинг максимал руxсат этилган оғирлиги билан белгиланадиган масофаларда қурилиши керак. Кабеллар сони 10гача бўлган ва 35 кВ дан юқори бўлмаган кабелларни блоклардан ерга ўтказишда, кабель қудуқларисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда, кабелларнинг блоклардан чиқиш жойлари сув ўтказмайдиган материал билан бириктирилиши керак.
2.3.107. Кабел линияларини блоклардан бино қувурларига, туннелларига, ертўлаларига ва бошқаларига ўтказишда, қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилиши керак: блок ва қувурларни тўғридан-тўғри бинога киритиш, бино ичида қудуқларни ёки қабул қилгич (приямка)ларни қуриш ёки бинолар ташқи деворларда камералар ўрнатиш.
Қувурлар ёки тешиклар орқали сув киришини, траншеялардан биноларга, туннелларга ва бошқаларга кичик ҳайвонларнинг киришини олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
2.3.108. Кабелларни тортишда уларнинг қобиқларига меxаник шикаст етказишининг олдини олиш учун, кабель блокларининг каналлари, қувурлар, улардан чиқишлар, шунингдек, уларнинг уланган жойлари қайта ишланган ва тозаланган юзага эга бўлиши керак. Кабелларни кабель блокларидан ва кабель иншоатлари ва камераларига чиқишида, қобиқларини шилиниши ва ёрилиши натижасида шикастланишини олди олиниши лозим (эластик тагликлардан фойдаланиш, зарур бурилиш радиусларига амал қилиш ва бошқалар).
2.3.109. ОРУ ҳудудида ер ости сувларининг юқори даражаси мавжуд бўлганда, кабелларни ётқизиш учун ер усти усуллари қўлланилиши керак (лотоклар ёки қутиларда). Ер устидаги лоток ва уларни қоплаш (беркитиш) учун плиталар темир-бетондан тайёрланиши керак. Лотоклар шундай ўрнатилиши керакки, бунда режалаштирилган трасса бўйлаб махсус бетон тагликлар устида 0,2% қиялик остида ўрнатилиши ва ёғингарчилик сувлари оқимини оқиб кетишига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ер устидаги лотокларнинг остида ёмғир сувини чиқарилишини таъминлайдиган тешиклар мавжуд бўлса, қиялик яратиш шарт эмас.
Кабелларни ётқизиш учун кабель лотоклар қўлланилганда, таъмирлаш ва эксплуатация ишларни бажариш учун зарур бўлган машиналар ва меxанизмларни ОРУ ҳудудига ўтиш ва қурилмаларга яқинлашиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Шу мақсадда, лотокларни контсрукциясида уларни бир xил текисликда ётқизилишини таъминлаган ҳолда, унинг устидан ўтадиган транспортни юкламасига чидамли темир-бетон плиталари ёрдамида бажарилиши керак. Кабель лотоклардан фойдаланилганда, лотоклар остидан кабель қувурлари, каналлари ва траншеяларини ётқизишга руxсат берилмайди.
Кабелларни лотоклардан бошқарув ва ҳимоя шитларига чиқишлари, ерга кўмилмаган қувурлар орқали амалга оширилиши лозим. ОРУнинг бир ячейкасида кабел кашак (перемычка)ларини ётқизиш трнашеяда руxсат этилади ва бу ҳолда кабелларни ҳимоя қилиш учун бошқарув ва реле ҳимояси шкафларига киришида қувурларда ҳимоялаш тавсия этилмайди. Кабелларни меxаник шикастланишдан ҳимоя қилиш бошқа усуллар билан амалга оширилиши керак (бурчак, швеллер ва бошқалар ёрдамида).

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish