Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 16 Mb.
bet33/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Умумий талаблар

1.7.32. Изоляция шкастланганда одамларни электр токидан шикастланишдан химоя қилиш учун қуйида келтирилган химоя чораларининг камида биттаси қўлланилган бўлиши шарт: ерга улаш, ноль симга улаш, химоявий ўчириш, бўлувчи трансформатор, кичик кучланиш, қўш изоляция, потенциалларни тенглаштириш.


1.7.33. Электр қурилмаларни ерга улаш ёки ноль симга улаш бажарилиши шарт:
1) ўзгарувчан токнинг 380 В ва ундан юқори ва ўзгармас токнинг 440 В ва ундан юқори кучланишида – барча электр қурилмаларда (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.7.44 ва 1.7.48 - бандларига қаранг);
2) ўзгарувчан токнинг 42 В дан юқори, лекин 380 В дан паст ва ўзгармас токнинг 110 В дан юқори, лекин 440 В дан паст номинал кучланишларида – фақат юқори ҳавфли, ўта хавфли хоналарда ва ташқи қурилмаларда.
Ўзгарувчан токнинг 42 В гача ва ўзгармас токнинг 110 В гача номинал кучланишларда электр қурилмаларни ерга улаш ёки ноль симга улаш талаб этилмайди, мазкур Қоидалар 1.7.46-бандининг 6-кичик бандида ва ЭҚТҚнинг VII-бўлими 7.3 ва 7.6 - бобларида келтирилганлардан ташқари.
1.7.34. ХЛ таянчларида ўрнатилган электр ускуналарни (куч ва ўлчов трансформаторлари, ажратгичлар, сақлагичлар, конденсаторлар ва бошқаларни) ерга улаш ёки ноль симга улаш ЭҚТҚ нинг мазкур боби ва бошқа боблари талабларига риоя этилган холда амалга оширилиши керак.
Электр ускуна ўрнатилган ХЛ таянчи ерга улаш қурилмасининг каршилиги қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

  1. мазкур Қоидаларнинг 1.7.57-1.7.59 - бандлари талабларига – нейтрали изоляцияланган тармоқнинг 1000 В дан юқори электр қурилмаларда;

  2. мазкур Қоидаларнинг 1.7.61 - банди талабларига – нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача электр қурилмаларда;

  3. мазкур Қоидаларнинг 1.7.65 - банди талабларига – нейтрали изоляцияланган 1000 В гача электр қурилмаларда;

  4. ЭҚТҚ нинг 2 бўлими 2.5-боби 2.5.76-банди талабларига – 110 кВ ва ундан юқори тармоқларда.

Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган уч фазали 1000 В гача тармоқларда ва ХЛ таянчида ўрнатилган бир фазали ток манбаининг ерга уланган чиқармасилик бир фазали тармоқларда электр ускуна ноль симга уланган бўлиши керак (мазкур Қоидаларнинг 1.7.62 - бандига қаранг).
1.7.35. Электр қурилмаларни ерга улаш учун биринчи навбатда табиий ерга улагичлардан фойдаланиш зарур. Агар бунда ерга улагичларнинг қаршилиги ёки тегиш кучланиши руҳсат этилган миқдорларга эга бўлган бўлса, шунингдек ерга улагичда кучланишнинг меъёрланган миқдорлари таъминланаётган бўлса, сунъий ерга улагичлар фақатгина табиий ерга улагичлардан оқиб ўтаётган ва улардан оқиб тушаётган токларнинг зичлигини камайтириш зарурати бўлгандагина қўлланилишлари керак.
1.7.36. Ҳар хил вазифали ва ҳар хил кучланишли, худуд жиҳатдан бир-бирига яқинлаштирилган электр қурилмаларни ерга улаш учун умумий, битта ерга улагични қўллаш тавсия этилади.
Ҳар хил электр қурилмалар ерга улагичларини битта, умумий ерга улагичга бирлаштириш учун барча мавжуд табиий, айниқса узун ерга уловчи ўтказгичлардан фойдаланиш лозим.
Битта ёки ҳар хил вазифа ва кучланишли электр қурилмаларни ерга улаш учун фойдаланилаётган ерга улагич, ушбу электр қурилмаларни ерга улашга талаб этиладиган барча: изоляция бузилганда одамларни электр токидан шикастланишидан химоялаш, тармоқларни ишлаш режимлари шартлари, электр ускунани ўта кучланишдан химоя қилиш ва х.к. талабларини қаноатлантириши керак.
1.7.37. Мазкур бобда талаб этилаётган ерга улагичларнинг қаршиликлари ва тегиш кучланишлари энг ноқулай шароитларда таъминланишлари шарт.
Ернинг солиштирма қаршилиги, ерга улаш қурилмасининг қаршилиги ёки тегиш кучланиши энг катта бўлган йил мавсумидаги миқдорларидан келиб чиқиб, аниқланиши лозим.
1.7.38. 1000 В гача ўзгарувчан ток электр қурилмалари нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган ёки изоляцияланган, ўзгармас ток электр қурилмалари – ерга тўғридан-тўғри уланган ёки изоляцияланган ўрта нуқтали, бир фазали ток манбаларили электр қурилмалар эса – битта ерга тўғридан-тўғри уланган ёки иккаласи изоляцияланган чиқармаларли бўлишлари мумкин.
Уч фазали тўрт симли тармоқларда ва ўзгармас ток уч симли тармоқларда нейтрални ёки ток манбаларининг ўрта нуқтасини ерга тўғридан-тўғри уланиши мажбурий ҳисобланади (мазкур Қоидаларнинг 1.7.105-бандига ҳам қаранг).
1.7.39. Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда ёки бир фазали ток манбаининг ерга тўғридан-тўғри уланган чиқармали, шунингдек ўрта нуқтаси ерга тўғридан-тўғри уланган ўзгармас токнинг уч симли тармоқларида ноль симига улаш амалга оширилган бўлиши керак. Бундай электр қурилмаларда электр қабул қилгичлар корпусларини ноль симига уламасдан уларни ерга улаш руҳсат этилмайди.
Асосланган холатларда (кўчма қўл электр асбоблари, ер билан электр алоқали металл конструкциялари кўп бўлган айрим уй-жой ва жамоа хоналари учун) химоявий ўчиришни амалга ошириш тавсия этилади.
1.7.40. 1000 В гача нейтрали изоляцияланган ёки бир фазали ток манбаининг изоляцияланган чиқармали ўзгарувчан ток электр қурилмалари, шунингдек ўрта нуқтаси изоляцияланган ўзгармас ток электр қурилмалари хавфсизликка талаблар юқори бўлганда (кўчма электр қурилмалар, торфни қайта ишлаш, шахталар учун) қўлланилиши лозим. Бундай электр қурилмалар учун химоя чораси сифатида тармоқ изоляциясининг назорати билан бирга ерга улаш ёки химоявий ўчириш амалга оширилиши керак.
1.7.41. Нейтрали изоляцияланган 1000 В дан юқори электр қурилмаларда ерга улаш амалга оширилиши керак.
Бундай электр қурилмаларда ерга туташишни тезда топиш имконияти назарда тутилган бўлиши шарт (мазкур Қоидаларнинг 1.6.12-бандига қаранг). Ерга туташувлардан химоя ҳавфсизлик шартлари бўйича зарур бўлган холатларда (кўчма подстанцияларни ва механизмларни, торфнинг қайта ишловини ва бошқаларни таъминловчи линиялар учун), (бутун электр боғланган тармоқ бўйича) ўчиришга ишлайдиган қилиб ўрнатилиши керак.
1.7.42. Агар ерга улаш ёки ноль симига улаш билан хавфсизликни таъминлаб бўлмайдиган, ёхуд агар ерга улашни ёки ноль симига улашни амалга ошириш, бажариш шартлари ёки иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирадиган бўлса, асосий ва қўшимча химоя чораси сифатида химоявий ўчиришни қўллаш тавсия этилади. Химоявий ўчириш, харакатининг ишончлилиги жихатдан маҳсус техник шартларни қондирадиган қурилмалар (аппаратлар) воситасида амалга оширилиши керак.
1.7.43. 1000 В дан юқори тармоқ билан трансформатор орқали боғланган, нейтрали изоляцияланган 1000 В гача уч фазалик тармоқ ёки изоляцияланган чиқармалик 1000 В гача бир фазалик тармоқ, трансформаторнинг кучланишлари юқори ва паст чулғамлари орасидаги изоляция бузилиши натижасида юзага келадиган хавфдан тешиб ўтувчи сақлагич билан химояланган бўлиши керак. Тешиб ўтувчи сақлагич ҳар бир трансформаторни нейтралида ёки кучланиши паст томон фазасида ўрнатилган бўлиши керак. Бунда, тешиб ўтувчи сақлагичнинг бутунлиги устидан назорат назарда тутилган бўлиши керак.
1.7.44. 1000 В гача электр қурилмаларда, химоя чораси сифатида бўлувчи ёки пасайтирувчи трансформаторлар қўлланиладиган жойларда, трансформаторларнинг иккиламчи кучланиши: бўлувчи трансформатор учун – 380 В дан, пасайтирувчи трансформаторлар учун – 42 В дан юқори бўлмаслиги керак.
Ушбу трансформаторлар қўлланилганда қуйидагилар таъминланишлари керак:

  1. бўлувчи трансформаторлар конструкциясининг юқори ишончлилиги ва синов кучланишининг юқорилиги бўйича маҳсус техник шартларни қондиришлари керак;

  2. бўлувчи трансформатордан бирламчи томондаги эрувчан бирикманинг ёки автоматик ўчиргич ажратгичининг номинал токи 15 А дан катта бўлмаган фақат битта электр қабул қилгични таъминланишига руҳсат этилади;

  3. бўлувчи трансформаторнинг иккиламчи чулғамини ерга улашга руҳсат этилмайди. Трансформаторнинг корпуси, бирламчи чулғамни таъминловчи тармоқнинг нейтралини режимидан келиб чиқиб, ерга уланган ёки ноль симига уланган бўлиши керак. Бундай трансформаторга уланган электр қабул қилгич корпусини ерга улаш талаб этилмайди.

  4. иккиламчи кучланиши 42 В ва ундан паст бўлган пасайтирувчи трансформаторлар бўлувчи сифатида фойдаланилиши мумкин, агар улар Қоидаларнинг мазкур банди 1 ва 2 – кичик бандлари талабларини қондирсалар. Агар пасайтирувчи трансформатор бўлувчи бўлмаса, бирламчи чулғамни таъминлаётган тармоқ нейтралининг режимидан келиб чиқиб, трансформаторнинг корпуси, шунингдек чиқармаларнинг бири (фазаларнинг бири) ёки иккинчи чулғам нейтрали (ўрта нуқтаси) ерга уланиши ёки ноль симига уланиши лозим.

1.7.45. Агар мазкур боб талабларини қондирадиган ерга улашни, ноль симига улашни ва химоявий ўчиришни бажариб бўлмаса, ёки улар технологик сабабларга кўра катта қийинчиликлар туғдирса, электр ускуналарга изоляцияланган майдончалардан хизмат кўрсатишга руҳсат этилади.
Изоляцияланган майдончалар шундай қилинган бўлиши керакки, хавф туғдирадиган ерга уланмаган (ноль симига уланмаган) қисмларга тегиб кетиш, фақат майдончалардан мумкин бўлиши керак. Бунда, бир пайтнинг ўзида электр ускунага, ва бошқа ускуна қисмларига ва бино қисмларига тегиб кетиш имконияти истисно этилган бўлиши шарт.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish