Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Бошқарув, ҳимоя, сигнализация



Download 16 Mb.
bet220/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Бошқарув, ҳимоя, сигнализация

5.4.51. Бошқарув ва автоматика занжирларининг кучланиши ўзгарувчан ток учун 400 В дан юқори ва ўзгармас ток учун 440 В дан юқори бўлмаслиги керак. Электр тармоғи кучланишида 500 В кучланиш ишлатилиши (қўлланилиши) мумкин.


5.4.52. Кран электр жиҳозларининг ҳимояси 3.1 ва 5.3 боблардаги талабларга мувофиқ бажарилиши керак.
Ёритиш

5.4.53. 42 В гача тармоқларда бошқариш ва ёритиш занжирларини таъминлаш учун краннинг металл конструкциялари (тузилмалари) 2.1 бобдаги талабларга кўра ишчи сим сифатида қўлланилиши мумкин.


5.4.54. Краннинг ишчи ёритиш ёритгичларининг номинал кучланиши ўзгарувчан токда 220 В дан юқори бўлмаслиги керак. Уч фазали ток тармоқ кучланиши 380 В ва ундан юқори бўлганда ёритгичларни пасайтирувчи трансформаторлардан таъминлаш лозим. Уч фазали ток куч тармоғида, ёритгичларни юлдузга улаб, уларни 380 В линия кучланишига улаш мумкин.
380/220 В тармоққа эгилувчан тўрт томирли кабеллар билан уланадиган кўчма кранлар учун ёритгичлар таъминоти «фаза-нуль» кучланишида амалга оширилиши керак.
Ёритгичларни кетма-кет улаб, уларни кучланиши 600 В гача бўлган ўзгармас ток куч тармоғига улаш мумкин.
Краннинг иш жойини ёритиш учун, у ёритгичлар билан (прожекторлар, фонарлар билан) таъминланган бўлиши керак.
5.4.55. Таъмирлаш ёритиши ёритгичлари учун кранда ёки кран таъмирланадиган жойда ўрнатилган трансформатор ёки аккумулятордан олинадиган 42 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланилиши керак; трансформатордан таъминланганда 6.2 боб талаблари бажарилиши керак.
Ерга ва нулга туташтириш

5.4.56. Ерга ва нулга туташтириш 1.7 боб талабларига мувофиқ бажарилиши керак; агар ерга туташтириш ёки нулга туташтиришга мўлжалланган қисмлар краннинг металли конструкцияларига уланган бўлса ва металли конструкциялар электр занжирларининг узлуксизлигини таъминлаган бўлса етарли ҳисобланади. Агар краннинг электр жиҳозлари унинг ерга туташтирилган металли конструкцияларида ўрнатилган ва электр контактини таъминлаш учун таянч юзаларида тозаланган ва бўялмаган жойлар кўзда тутилган бўлса, унда қўшимча ерга туташтириш талаб қилинмайди.


Кран йўли рельслари жойларда, узлуксиз электр занжирини ҳосил қилиш учун туташган жойларда (пайвандлаш, етарли кесим юзали кашак билан пайвандлаш, кран ости металли болкаларга пайвандлаш билан), бир-бири билан ишончли уланиши керак.
Ҳимоя юзаси сифатида ерга туташтириш ёки нулга туташтириш қўлланиладиган электр жиҳозларда, кран йўли рельслари тегишлича ерга ёки нулга туташтирилган бўлиши керак.
Кран очиқ ҳавода ўрнатилганда кран йўли рельслари, бундан ташқари, бир-бири билан уланиши ва ерга туташтирилиши керак, бунда рельсларни ерга туташтириш учун турли жойларда рельсларга уланадиган камида иккита ерга туташтиргичлар кўзда тутилиши керак.
5.4.57. Кран кабель орқали таъминланганда 5.4.56 даги талаблардан ташқари, 1.7 бобдаги кўчма электржиҳозларга қўйиладиган талаблар ҳам бажарилиши керак.
5.4.58. Полдан бошқариладиган кран бошқарувининг кнопкали аппарати корпуси изоляцион материалдан ясалган ёки камида иккита ўтказгич билан ерга (нулга) туташтирилган бўлиши керак. ўтказгичларнинг бири сифатида кнопкали аппарат осилган тросча ишлатилиши мумкин.



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish