Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 16 Mb.
bet228/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги


ЭЛЕКТР ЭНЕрГЕТИКАда НАЗОРАТ инспекцияси
ЎЗЭНЕРГОинспекция
фарғона ҳудудий бўлими
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИНГ
ТУЗИЛИШ ҚОИДАЛАРИ


VI Бўлим

Фарғона - 2020


VI-Бўлим.
Электр ёритиш
6.1-боб. Умумий қисм


Қўллаш доираси, умумий талаблар

6.1.1. Қоиданинг Ушбу бўлими бинолар, иншоатлар ва турли мақсаддаги иморатлар, очиқ ҳудудлар ва кўчаларнинг электр ёритгичларига, шунингдек, реклама ёритгичларига таалуқли.


Бинолар, иншоатлар ва турли мақсаддаги иморатлар, очиқ ҳудудлар ва кўчаларнинг электр ёритгичларига, шунингдек, реклама ёритгичларини лойиҳалаш жараёнида Қурилиш меъёрлари ва Қоидалари (бундан буён матнда - ҚМҚ)нинг "ТабIIй ва сунъий ёритиш", Шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ташқи ёритгичларини лойиҳалаш бўйича Йўриқнома", "Турар-жой ва жамоат биноларининг электр қурилмалари" ва "Электротехник қурилмалар" талаблари бажарилиши шарт.
Махсус қурилмалар (турар-жой ва жамоат бинолари, йирик корхоналар, портлашга ва ёнғинга хавфли қурилмалар)нинг электр ёритилиши, мазкур бўлимдаги талаблардан ташқари, Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари (бундан буён матнда ЭУТҚ)нинг 7-бўлим талабларига ҳам жавоб бериши керак.
6.1.2. Ёритиш меъёрлари, ёритгичларни кўзни қамаштириши бўйича чекловлар ва ёритиш тизимларининг бошқа сифат параметрлари ҚМҚ "ТабIIй ва сунъий ёритиш" ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ қабул қилиниши керак.
6.1.3. Электр ёритиш учун газ разрядлагичли чироқлар (люминесцент, юқори босимли ва симоб билан ишлов берилган ДРЛ, ДРИ, натрийли, ксенонли), шунингдек, янги халқаро стандартларига жавоб берадиган электр ёритиш чироқлари ишлатилиши керак.
6.1.4. Газ разрядлагичли чироқларнинг қурилмаларида радиотўлқинларга халақит берилишини белгиланган меъёрларгача камайтирувчи ҳимоя қурилмалари кўзда тутилиши керак. Бу меъёрлар “Саноатда радиотўлқинларга халақит берилишининг рухсат этилган меъёрлари. Люминесцент чироқли ёритгичлар. Рухсат этилган қийматлар. Синаш усуллари.”, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Радиочастота спектри тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш қоидалари” (рўйхат рақами 1547, 21 феврал 2006 йил).
6.1.5. Агар барча режимларда электр таъминоти ўзгарувчан токда бажарилса ва хонанинг атроф-муҳитида ҳарорат +5°С дан кам бўлмаса, у ҳолда фавқулодда ёритиш тизими учун люминесцент лампалар ишлатилиши мумкин.
Фавқулодда ёритиш тизими учун люминесцент лампалар ишлатилганда, ушбу лампалар электр тармоғида кучланиш номинал қийматидан 90% дан кам бўлмагандагина ишончли ишга тушишини ва ёнишини эътиборга олиниши лозим.
Лойиҳа бўйича ўз эҳтиёж таъминоти ўзгармас токда бажарилган электр станциялар ва подстанцияларни қурилмаларини бошқарув шитлари биноларини фавқулотда ёритиш тизими учун, хонанинг атроф-муҳити ҳарорати мос келмаса ва тармоқдаги кучланиш ёритиш қурилмаларининг завод томонидан кўрсатилган техник кўрсатгичларига мос келмаса люминесцент лампалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
6.1.6. Ишлаб чиқариш биноларни ёритиш учун бир турдаги ёки аралаш ёритиш тизимларидан фойдаланиш керак.
Ишлаб чиқариш биноларига кирмайдиган хоналарни ёритиш учун, қоида тариқасида, умумий бир хил ёритгичлардан фойдаланиш керак.
6.1.7. Умумий ёритиш тизими чироқлари учун: нейтрал ерланган тармоқларда 380/220 В дан юқори бўлмаган кучланиш, шунингдек нейтрали изоляцияланган тармоқларда ва ўзгармас токларда 220 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланилиши керак.
Алоҳида чироқлар учун, қоида тариқасида, 220 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланиш керак. Юқори хавфли бўлмаган хоналарда ушбу кўрсатгич, ўрнатилган баландлигидан қатьий назар, барча стационар ёритгичлар учун ҳам рухсат этилган.
Махсус ёритгич (ксенон, ёй разрядли лампа (ДРЛ), симоб-импульсли ёй разрядли лампа (ДРИ), натрийли, уч фазали)лар ва махсус схемали (масалан, чироқлари кетма-кет уланган уч фазали) газ разрядли лампаларнинг ишга тушириш бошқариш аппаратларининг электр таъминоти учун 220 Вдан юқори кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади. Лекин 380 Вдан юқори бўлмаслиги лозим, шунингдек, нейтрали ерланган тармоқларда фаза кучланиши 660/380 В дан фойдаланишга рухсат этилади қачонки қуйидаги талаблар бажарилса:
1. Ёритгич ва ишга тушириш-бошқариш аппаратига кириш симлари ва кабеллари мис толали ва 660 Вдан кам бўлмаган кучланишга мўлжалланган изоляцияли бўлиши керак.
2. Ёритгич киришидаги барча фазаларни симларини бир вақтнинг ўзида ўчирилиши (узилиши) таъминланиши керак.
Ушбу талаб, шунингдек, бир нечта 380/220 В симлар кирган ва ихтиёрий турдаги чироқлар ўрнатилган кўп чироқли барча ёритгичлар учун ҳам таалуқли (юқори хавфли бўлмаган хоналарда ўрнатилган ёритгичлардан ташқари).
3. Юқори хавфли ва ўта хавфли билан хоналарда ёритгичларда амалдаги кучланишни кўрсатган (“380 В”) ҳолда махсус аниқ фарқланадиган белгилар бўлиши керак.
4. Ёритгичга 660/380 В тизимининг турли хил фазаларининг иккита ёки учта симларини киритиш тақиқланади.
Юқори хавфли ва ўта хавфли хоналарда чўғланма лампали, ДРЛ, ДРИ ва натрийли умумий ёритиш чироқларини полдан ёки хизмат кўрсатиш майдончасидан 2,5 м кам баландликда ўрнатилганда, шундай ёритгичлардан фойдаланиш керакки, бунда ёритгичларга махсус асбоблар (отвертка, омбир, гайкали ва махсус калитлар ва бошқалар)сиз тегиш имкониятини чекловчи контрукцияда бўлиши лозим. Бундай ёритгияларнинг киришида электр симлар металл трубаларда ёки ҳимоя қобиқли калеррада ва ҳимояланган симларда бўлиши керак, ёки чўғланма лампали ёритгичлар таъминоти 42 Вдан юқори бўлмаган кучланишда бажарилиши керак. Бу талаблар электр хоналардаги, шунингдек, малакали ходимлар томонидан кран ёрдамида ёки майдончадан хизмат кўрсатиладиган ёритгичларга таалуқли эмас. Бунда ёритгичдан кран мостигача бўлган масофа 1,8 м дан кам бўлмаслиги ёки ёритгичлар томнинг фермасини пастки қисмидан паст бўлмаган баландликда ўрнатилган бўлиши лозим, уларга кран ёрдамида хизмат кўрсатилишида эса хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилиши керак.
127-220 В кучланишли люминесцент лампали ёритгичлар, бехосдан ток ўтказувчи қисмларга тегиш имконияти бўлмаслик шарти билан, полдан камида 2,5 м баландликда ўрнатилишига рухсат этилади.
6.1.8. Чўғланма лампали маҳаллий стационар ёритиш чироқларини қуйидаги кучланишларни қўллаш керак: хавф даражаси юқори бўлмаган хоналарда - 220 В дан юқори бўлмаган; юқори хавфли ва айниқса ўта хавфли хоналарда - 42 В дан юқори бўлмаслиги керак.
Истино сифатида, қуйидаги ҳолларда махсус контрукцияли ёритгичлар учун 220 В гача кучланишни қўллашга рухсат этилади: автоном энергия манбаига уланган аварияли ёритиш тизимининг асоссий қисмини ташкил этганда, юқори хавфли хоналарга ўрнатиладиган ёритгичларда (лекин ўта хавфли эмас).
127-220 В кучланишли люминесцент лампали ёритгичларни, бехосдан ток ўтказувчи қисмларга тегиш имконияти бўлмаслик шарти билан, маҳаллий ёритиш учун ўрнатилишига рухсат этилади.
Зах, ўта зах, иссиқ ёки актив кимёвий муҳитли хоналарда люминесцент лампали ёритгичлардан фойдаланишга фақатгина махсус конструкцияли бўлсагина рухсат этилади.
6.1.9. Юқори хавфли ва ўта хавфли бўлган хоналарда қўл ёритгичлари учун 42 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланилиши керак.
Ноқулай шароитлар мавжудлигида, қайсики, тор жой ҳисобига электр токидан жабрланиш хавфи, ишлаётганнинг ҳолатини ноқулайлиги, катта металлдан тайёрланган ва яхши ерланган қопламаларга тегиб ишлаганда (масалан, қозонлардаги ишлар) қўл ёритгичлари учун 12 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланилиши керак.
Кўчма, осиладиган, столга ўрнатиладиган ва шу каби бошқа ёритгичлар учун кучланиш танлашда маҳаллий стационар ёритиш чироқларига тенглаштирилади.
6.1.10. Ёритиш тармоқларида кучланиш йўқотилишини ҳисоблашда қуйидагиларга амал қилиниши керак:
1. Ёритиш тармоғида кучланишнинг оғиши “Электр энергияси. Умумий фойдаланишдаги электр тармоқлари учун электр энергияси сифати бўйича талаблар” тўғрисидаги давлат стандартига мос келиши лозим.
2. 12-42 В тармоқларда қувват манбаи чиқишларига нисбатан 10% гача кучланиш йўқотилишига йўл қўйилишига рухсат этилади.
6.1.11. Газ разряди лампаларни ишончли ишлашини таъминлаш учун кучланиш миқдори ҳатто авариядан кейинги ҳолларда ҳам номинал кучланишнинг 90% дан кам бўлмаслиги керак.
6.1.12. Реклама ёки бошқа объектларнинг ёритиш таянчларида симли (кабелли) линияларни биргаликда тармоқланишида линия эгасининг розилиги билан техник шартларга ва ушбу Қоиданинг талабларига мос равишда бажарилиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish