Бошқарув, ҳимоя, сигнализация
5.4.51. Бошқарув ва автоматика занжирларининг кучланиши ўзгарувчан ток учун 400 В дан юқори ва ўзгармас ток учун 440 В дан юқори бўлмаслиги керак. Электр тармоғи кучланишида 500 В кучланиш ишлатилиши (қўлланилиши) мумкин.
5.4.52. Кран электр жиҳозларининг ҳимояси 3.1 ва 5.3 боблардаги талабларга мувофиқ бажарилиши керак.
Ёритиш
5.4.53. 42 В гача тармоқларда бошқариш ва ёритиш занжирларини таъминлаш учун краннинг металл конструкциялари (тузилмалари) 2.1 бобдаги талабларга кўра ишчи сим сифатида қўлланилиши мумкин.
5.4.54. Краннинг ишчи ёритиш ёритгичларининг номинал кучланиши ўзгарувчан токда 220 В дан юқори бўлмаслиги керак. Уч фазали ток тармоқ кучланиши 380 В ва ундан юқори бўлганда ёритгичларни пасайтирувчи трансформаторлардан таъминлаш лозим. Уч фазали ток куч тармоғида, ёритгичларни юлдузга улаб, уларни 380 В линия кучланишига улаш мумкин.
380/220 В тармоққа эгилувчан тўрт томирли кабеллар билан уланадиган кўчма кранлар учун ёритгичлар таъминоти «фаза-нуль» кучланишида амалга оширилиши керак.
Ёритгичларни кетма-кет улаб, уларни кучланиши 600 В гача бўлган ўзгармас ток куч тармоғига улаш мумкин.
Краннинг иш жойини ёритиш учун, у ёритгичлар билан (прожекторлар, фонарлар билан) таъминланган бўлиши керак.
5.4.55. Таъмирлаш ёритиши ёритгичлари учун кранда ёки кран таъмирланадиган жойда ўрнатилган трансформатор ёки аккумулятордан олинадиган 42 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланилиши керак; трансформатордан таъминланганда 6.2 боб талаблари бажарилиши керак.
Ерга ва нулга туташтириш
5.4.56. Ерга ва нулга туташтириш 1.7 боб талабларига мувофиқ бажарилиши керак; агар ерга туташтириш ёки нулга туташтиришга мўлжалланган қисмлар краннинг металли конструкцияларига уланган бўлса ва металли конструкциялар электр занжирларининг узлуксизлигини таъминлаган бўлса етарли ҳисобланади. Агар краннинг электр жиҳозлари унинг ерга туташтирилган металли конструкцияларида ўрнатилган ва электр контактини таъминлаш учун таянч юзаларида тозаланган ва бўялмаган жойлар кўзда тутилган бўлса, унда қўшимча ерга туташтириш талаб қилинмайди.
Кран йўли рельслари жойларда, узлуксиз электр занжирини ҳосил қилиш учун туташган жойларда (пайвандлаш, етарли кесим юзали кашак билан пайвандлаш, кран ости металли болкаларга пайвандлаш билан), бир-бири билан ишончли уланиши керак.
Ҳимоя юзаси сифатида ерга туташтириш ёки нулга туташтириш қўлланиладиган электр жиҳозларда, кран йўли рельслари тегишлича ерга ёки нулга туташтирилган бўлиши керак.
Кран очиқ ҳавода ўрнатилганда кран йўли рельслари, бундан ташқари, бир-бири билан уланиши ва ерга туташтирилиши керак, бунда рельсларни ерга туташтириш учун турли жойларда рельсларга уланадиган камида иккита ерга туташтиргичлар кўзда тутилиши керак.
5.4.57. Кран кабель орқали таъминланганда 5.4.56 даги талаблардан ташқари, 1.7 бобдаги кўчма электржиҳозларга қўйиладиган талаблар ҳам бажарилиши керак.
5.4.58. Полдан бошқариладиган кран бошқарувининг кнопкали аппарати корпуси изоляцион материалдан ясалган ёки камида иккита ўтказгич билан ерга (нулга) туташтирилган бўлиши керак. ўтказгичларнинг бири сифатида кнопкали аппарат осилган тросча ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |