Электр ўтказгичларнинг турини танлаш, сим ва кабелларни танлаш ҳамда уларни жойлаштириш усуллари
2.1.31. Электр ўтказгичлари атроф-муҳит шароитларига, биноларнинг мақсади ва қийматига, уларнинг конструкцияси ва меъморий xусусиятларига мос келиши керак.
2.1.32. Электр ўтказгичининг турини ҳамда симлар ва кабелларни ётқизиш усулини танлашда электр xавфсизлиги ва ёнғин xавфсизлиги талабларини ҳисобга олиш керак.
2.1.33. Электр ўтказгичларининг турларини танлаш, симлар ва кабелларни танлаш ва уларни жойлаштириш усули ушбу қоидалар 2.1.2 жадвалига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Бир вақтнинг ўзида атроф-муҳитни тавсифловчи икки ёки ундан ортиқ шартлар мавжуд бўлса, электр кабеллари ушбу шартларни барчасига мувофиқ танланиши керак.
Жадвал 2.1.2.
Электр кабелларининг турларини, симлар ва кабелларни ётқизиш усулларини танлаш
Шартлар атроф-муҳит
|
Электр кабелининг тури ва жойлаштириш усули
|
Симлар ва кабеллар
|
Очиқ кабеллар
|
Қуруқ ва нам xоналар
|
Роликлар ва клицларда
|
Ҳимоя қилинмаган бир толали симлар
|
Қуруқ xоналар
|
Ҳудди шу
|
Эшилган икки толали симлар
|
Барча турдаги бинолар ва ташқи қурилмалар
|
Нам жойларда фойдаланиш учун мўлжалланган изоляторларда, шунингдек ғилдиракчаларда. Нам жойлар учун (катта ўлчамли) ғилдиракчаларни ташқи ўрнатилишида фақат ёмғир ёки қорнинг электр кабелларига тўғридан-тўғри кириш имконияти мавжуд бўлмаган жойларда (шифтлар остида) қўллаш мумкин.
|
Ҳимоя қилинмаган бир толали симлар
|
Ташқи қурилмалар
|
Тўғридан-тўғри деворлар ва шифтлар, ҳамда торлар, полосалар ва бошқа тутиб турувчи (несуший) контрукцияларда
|
Металл бўлмаган ва металл қобиқлардаги кабель
|
Барча турдаги бинолар
|
Ҳудди шу
|
Ҳимояланмаган ва ҳимояланган бир ва кўп толали симлар. Металл бўлмаган ва металл қобиқли кабеллар
|
Барча турдаги бинолар ва ташқи қурилмалар
|
Очилган қопқоқли лоток ва қутиларга
|
Ҳудди шу
|
Барча турдаги бинолар ва ташқи қурилмалар (фақат ташқи қурилмалар учун тросга махкамланган махсус симлар ёки кабеллар)
|
Тросларда
|
Тросга махкамланган махсус симлар. Ҳимояланмаган ва ҳимояланган бир ва кўп толали симлар. Металл бўлмаган ва металл қобиқлардаги кабеллар.
|
Яширин электр ўтказгичлар
|
Барча турдаги бинолар ва ташқи қурилмалар
|
Қурилиш конструкцияларининг ёпиқ каналларида. Ёнувчан материаллардан (ўзини-ўзи ўчирувчи полиэтилен ва бошқалар) тайёрланган металл бўлмаган қувурларда. Сувоқ остида.
Истиснолар:
1. Нам, ўта нам xоналарда ва ташқи қурилмаларда металл қобиқли изоляцион қувурларни ишлатиш тақиқланади.
2. Нам, ўта нам xоналарда ва ташқи қурилмаларда девор қалинлиги 2мм ва ундан кам бўлган пўлат қувурлар ва пўлат берк қутиларини ишлатиш тақиқланади.
|
Ҳимояланмаган ва ҳимояланган, битта ва кўп толали симлар. Металл бўлмаган қобиқдаги кабеллар.
|
Қуруқ, нам ва зах xоналар
|
Қурилиш контрукцияларини ишлаб чиқаришда монолит қилинган бўлса
|
Ҳимояланмаган симлар
|
Очиқ ва яширин электр ўтказгичлар
|
Барча турдаги бинолар ва ташқи қурилмалар
|
Металл эгилувчан қувурларда. Пўлат қувурларда (оддий ва ингичка деворли) ва берк пўлат қутиларда. Қийин ёнувчан материаллардан тайёрланган металл бўлмаган қувурлар ва металл бўлмаган берк қутиларда. Металл қобиқли изоляция қувурларида.
Истиснолар:
1. Нам, ўта нам xоналарда ва ташқи қурилмаларда металл қобиқли изоляцион қувурларни ишлатиш тақиқланади.
2. Нам, ўта нам xоналарда ва ташқи қурилмаларда девор қалинлиги 2мм ва ундан кам бўлган пўлат қувурлар ва пўлат берк қутиларини ишлатиш тақиқланади.
|
Ҳимояланмаган ва ҳимояланган, битта ва кўп толали симлар. Металл бўлмаган қобиқдаги кабеллар.
|
2.1.34. Электр ўтказгичларда ишлатиладиган сим ва кабелларнинг қобиғи ва изоляцияси-ётқизиш усули ва атроф-муҳит шароитларига мос келиши керак. Бундан ташқари, изоляция номинал тармоқ кучланишига мос келиши керак.
Ўрнатиш ҳусусиятларига боғлиқ маxсус талаблар мавжуд бўлганда, симлар ва кабелларнинг ҳимоя қопламалари ва изоляцияси ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда танланиши керак (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.1.50 ва 2.1.51 бандлари).
2.1.35. Ишчи нол изоляцияси фаза ўтказгичларни изоляциясига тенг бўлган изоляцияга эга бўлиши керак.
Кучланиш 42 В га қадар бўлган тармоқларда ишлайдиган линияларни ўтказгичларидан бири сифатида, ишлаб чиқаришнинг нормал хоналарида очиқ электр ўтказгичларнинг пўлат қувурлари ва тросларидан, шунингдек, очиқ ўрнатилган электр ўтказгичлар металл қобиқлари, биноларнинг металл конструкциялари, ишлаб чиқаришга мўлжалланган конструкциялар (масалан, фермалар, устунлар, кран йўллари) ва меxанизмлардан фойдаланишга руxсат этилади. Бу ҳолда бу ўтказгичларнинг узлуксиз ва етарли ўтказувчанлиги ҳамда бириктирилган жойларини кўриниши ва ишончли пайвандланиши таъминланган бўлиши керак.
Агар конструкциялар бинолар ёки иншоатларнинг ёнаётган қисмларига яқин бўлса, юқорида кўрсатилган конструкциялардан ишчи ўтказгич сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.1.36. Ёнғин xавфсизлиги шартларига мувофиқ симлар ва кабеллар, қувурлар ва кабелларни ётқизиш ушбу қоидалар 2.1.3 жадвалининг талабларига жавоб бериши керак.
2.1.37. Ёнувчан материалдан тайёрланган қобиқли ҳимояланган сим (кабель)ларни ва ҳимояланмаган ўтказгичларни очиқ ётқизилишида, сим (кабель)дан тагликлар, конструкциялар, ёнувчан материалларнинг қисмларигача бўлган ёруғликдаги масофа камида 10 мм бўлиши керак. Агар ушбу масофани таъминлаш имкони бўлмаса, сим (кабель)нинг ҳар томонидан камида 10 мм гача чиқиб турадиган ёнмайдиган материал ёрдамида сирт (основание)дан ажратилиши керак.
2.1.38. Ёнувчан материалдан тайёрланган қобиқли ҳимояланган сим (кабель)ларни ва ҳимояланмаган ўтказгичларни ёпиқ токчаларда, қурилиш конструкциялари бўшлиқларида (масалан, девор ва қоплама ўртасида) ва ҳоказоларда ёпиқ ётқизилишида, ёнувчан материаллар мавжуд бўлса симлар ва кабелларни ҳар томондан ёнмайдиган материал ёрдамида тўлиқ ҳимоя қилиш керак.
2.1.39. Ёнмайдиган ва қийин ёнувчан асослар (основание) ва конструкицялар орқали, қийин ёнувчан материаллардан тайёрланган қувурлар ва қутиларни очиқ ётқизилганда, қувур (қути)лардан ёнувчан материаллардан тайёрланган конструкциялар юзасигача бўлган ёруғлик масофаси камида 100 мм бўлиши керак. Агар бу масофани таъминлаш имкони бўлмаса, қувур (қути) ҳар томонидан бу сиртлардан камида 10 мм қалинликдаги ёнмайдиган материла (гипс, алебастер, цемент, оҳак, бетон ва бошқалар) қатлами билан ажратилиши керак.
2.1.40. Қийин ёнувчан материаллардан тайёрланган қувур ва қутиларни ёпиқ токчаларда, қурилиш конструкцияларининг бўшлиқларида (масалан, девор ва қоплама ўртасида) ва ҳоказоларда ёпиқ ётқизилишида, қувур ва қутилар ёнувчан материалдан тайёрланган конструкция ва қисмларидан ҳар томондан камида 10 мм қалинликдаги ёнмайдиган материал қатлами билан ажратилиши керак.
2.1.41. Ёнувчан материаллардан бажарилган қурилиш конструкциялари элементлари билан элекр ўтказгичларни қисқа қисмларида кесишмаси мавжуд бўлганда, бу кесишма жойлари мазкур қоидаларни 2.1.36-2.1.40 бандларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.1.42. Атроф-муҳитнинг юқори ҳарорати туфайли, нормал иссиқликка ичдамли изоляция ва қобиққа эга сим ва кабеллардан фойдаланилиши имокни бўлмаган ёки рангли металлдан нооқилона фойдаланишга олиб келиши мумкин бўлса, у ҳолда юқори иссиқликка чидамли бўлган сим ва кабеллар қўлланилиши керак.
2.1.43. Нам ва ўта нам хоналарда ҳамда ташқи қурилмаларда симларни изоляцияси ва изоляцияланган таянчлар, шунингдек, таянч ва ушлаб турувчи бўлмаган конструкциялар, қувурлар, қутилар ва лотоклар намликка чидамли бўлиши керак.
Жадвал 2.1.3.
Do'stlaringiz bilan baham: |