Меъёрий юкламалар
10. Симлар ва тросларнинг оғирлиги ҳисобига пайдо бўладиган меъёрий вертикал юкламалар GH1 , даН, формула бўйича аниқланади:
GHI = pн1*lвес,
бу ерда:
pн1 - 1 м узунликдаги сим ёки троснинг меъёрий оғирлиги, бу давлат стандартлари ёки теxник шартларда кўрсатилган оғирлик (масса)га тенг, кг;
lвес -вазн оралиғи, м.
Ўрнатиш учун муайян шартларга (одатда, бирлаштирилган таянч ва бошқалар) тегишли бўлмаган оралиқ таянчлар учун симлар ва тросларнинг оғирлиги юкламаларини аниқлашда, вазн оралиғи узунлигини габарит оралиқ узунлигнинг 1,25 га тенг деб олиш тавсия этилади.
Ўрнатишда муайян шартларга боғлиқ бўлмаган оралиқ таянч фундаментлари конструкцияларига симлар ва трослар оғирлиги юкламаларини ҳисоблаш учун, симлар ва тросларни оғирлигини камайиши уларни ишлаш шароитларини қийинлаштирадиган ҳолатда, вазн оралиғининг узунлигини габарит оралиқ узунлигнинг 0,75 қисмига тенг деб олинади.
11. Симлар ва трослардаги музлаш деворининг оғирлиги ҳисобига пайдо бўладиган меъёрий вертикал юкламалар GH2 , даН, формула бўйича аниқланади:
GH2 = pн2*lвес,
бу ерда:
pн2 - 1 м узунликдаги сим ёки тросдаги музлаш қолдиқларининг меъёрий оғирлиги, унинг сон жиҳатдан қиймати ушбу қоидаларининг 2.5.21, 2.5.30 ва 2.5.31-бандларига асосан аниқланадиган оғирлик (масса)га тенг, кг;
12. Таянч конструкцияларда музнинг вазнидан ҳосил бўлган меъёрий вертикал юкламалар рн, даН/м2, ушбу формула билан аниқланади:
рн=0,6 b γ ,
бу ерда:
b - муз деворининг қалинлиги, мм, у ушбу қоидаларнинг 2.5.21, 2.5.30 ва 2.5.31-бандларига мувофиқ қабул қилинади. Бунда ҚМҚнинг “Юклама ва таъсир”да кўрсатилган баландлик бўйича тузатиш коэффициенти ҳисобга олиниши лозим.
0,6 - музлашга мойил бўлган элемент сирт майдонини элементнинг тўлиқ сирт майдонига нисбатини ҳисобга оладиган коэффициент;
γ - 0,9 г/см3 га тенг бўлган музнинг зичлиги.
Симларнинг оғирлик марказининг баландлиги 25 м гача бўлса, таянч конструкцияларида музлаш қолдиқларини бўлиши ҳисобга олинмайди.
13. ВЛ таянчи контсрукциясига меъёрий шамол юкламаси, статик ва динамик таъсирларнинг йиғиндиси сифатида тавсифланади.
Таянчларга шамол юкламасининг динамик таъсирида контсрукциянинг ўзини тебранишлари даврининг ҳар қандай қийматида ҳисобга олинади.
Шамол юкламасининг статик таъсирининг меъёрий қиймати, шамол йўналишининг элемент ўқига ёки ферманинг текислигига перпендикуляр таъсирига тенг бўлиб, бирлиги даН, ва у ушбу формула билан аниқланади:
Qсн = q c S,
бу ерда:
q - шамолнинг тезлиги босими, даН/м2, ВЛ нинг иш режимида кўриб чиқилади ва ушбу қоидаларнинг 2.5.21, 2.5.22, 2.5.24-2.5.26, 2.5.33, 2.5.34 ва 2.5.88-бандларига мувофиқ аниқланади;
c - ясси фермалар учун аниқланадиган аэродинамик коэффициент, фазодаги панжара конструкциялари ва ҚМҚнинг тегишли кўрсатмаларига кўра индивидуал элементлар учун белгиланган.
S - элемент ёки ферманинг юзаси, м; у музлаш режимларида ушбу илованинг 12-бандида белгиланган кўрсатмалар бўйича, конструкцияларни муз билан қопланишини инобатга олиб, унинг ташқи габарити бўйича ҳисоблаб чиқилган.
Шамол оқимининг бошқа йўналишларида шамол юкламасини аниқлаш учун справочниклар ва экспериментал маълумотларга асосланилади.
50 м дан баланд таянчлар учун шамол юкламасининг динамик таъсири қиймати қуйидагича қабул қилиниши мумкин:
-эркин турувчи бир устунли пўлат ва темир-бетон таянчлар учун Qдн=0,50Qсн;
-эркин турган портал таянчлари учун Qдн = 0,60 Qсн;
-тортқичли пўлат ва темир-бетон таянч учун, фундаментга шарнир ёрдамида махкамланганда Qдн = 0,65 Qсн.
Баландлиги 50 м дан юқори бўлган эркин таянчлар учун шамол юкламасининг динамик таъсирининг меъёрий қиймати ҚМҚ кўрсатмаларига мувофиқ белгиланади.
Эркин турувчи тмир-бетон таянчларни ҳисоблашда, шамол юкламасининг статик таъсири инобатга олинмайди, агар эгилиш моменти билан статик таъсирнинг йиғиндиси танячга шамол юкламасининг 20% дан кўп бўлмаган қисмини ташкил этса.
14. Таянчлар томонидан қабул қилинадиган симлар ва трослардаги шамол юкламаси ушбу қоидаларнинг 2.5.29-бандида кўрсатилган формула билан аниқланади. Бунда, сим ёки троснинг диаметр кесимини майдони шамол оралиғи узунлигига тенг узунликда аниқланади.
Ўрнатишнинг муайян шартларига (одатда, бирлаштирилган ва ҳоказо) боғлиқ бўлмаган оралиқ таянч ва фундаментларини лойиҳалашда шамол оралиғи узунлиги габарит оралиғига тенг бўлиши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |