Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Генератор – трансформатор блоки ҳимояси



Download 16 Mb.
bet151/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Генератор – трансформатор блоки ҳимояси

3.2.71. Қуввати 10 МВт дан юқори бўлган генераторли генератор – трансформатор блоки учун қуйидаги кўринишдаги шикастланишлардан ва номеъёрий холатлардан реле химояси ускуналари кўзда тутилган бўлиши керак:



  1. генератор кучланиши томонида ерга уланиб қолишдан;

  2. генераторни статор чўлғамларидаги ва унинг чиқиш қисмларидаги кўп фазали туташувлардан;

  3. турбогенератор статор чўлғамларида битта фаза ўрамлари орасида туташувдан;

  4. трансформаторни чўлғамларидаги ва чиқиш қисмларидаги кўп фазали туташувлардан;

  5. ерга уланиб қолиш токи юқори бўлган тармоқларга уланган трансформаторларни чўлғамларида бир фазали ерга уланиб колишлардан;

  6. трансформатор чўлғамлари ўрамлари орасидаги уланиб қолишлардан;

  7. ташқи ҚТлардан;

  8. тескари кетма-кетликдаги токлар билан генераторларни ўта юкланишларидан (қуввати – 30 МВтдан юқори бўлган генераторли блоклар учун);

  9. генераторни статор чўлғамларини ва трансформатор чўлғамларини симметрик ўта юкланишлардан;

  10. генераторни статор чўлғамини уйғотиш токи билан ўта юкланишдан (чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган турбогенераторлар учун)

  11. блокдаги трансформаторларни ва генераторни статоридаги кучланишни ошиб кетишидан (қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган барча блоклар учун);

  12. уйғотиш занжирида битта нуқтада ерга уланиб қолишдан (3.2.85 га мувофиқ);

  13. қуввати 160 МВт дан кичик бўлгна турбогенераторларни уйғотиш занжирида иккинчи нуқтани ерга уланиб қолишдан;

  14. уйғотишни йўқотиш билан асинхрон ҳолатдан (3.2.86 га мувофиқ);

  15. трансформатор блокидаги мой сатҳини пасайишдан;

  16. трансформаторларни 500 кВли кириш қисмларида изоляцияни қисман бузилишидан.

3.2.72. Генераторлар ва юксалтирувчи трансформаторлар алоҳида ишлаганда ҳимоясини бажариш учун кўрсатмаларни хисобга олган ҳолда улар генератор-трансформатор (автотрансформатор) блокига бирлашитирилган ҳолда хам ўринлидар.
3.2.73. Қуввати 30 МВтдан юқори бўлган генераторни блокларда, одатда статор чўлғамини тўла қамраб олувчи генератор кучланиши занжирида ерга уланиб қолишдан ҳимоя кўзда тутлган бўлиши керак.
Блок генераторини қуввати 30 МВт ва ундан кичик бўлганда статор чўлғамини 85 % ини ҳимояловчи ускуналарни қўллаш лозим. Қуввати 30 МВт дан 160 МВт гача бўлган турбогенераторли блокларда хам қўллашга рухсат этилади, агар статорни барча чўлғамини химояси учун генератор занжирига қўшимча аппаратура улаш талаб қилинса.
Ҳимоя, генератор кучланишида тармоқланмаган ва ўз эҳтиёжи трансформаторига тармоқланган блоклар узиб қўйишга ишлайдиган қилиб бажарилган бўлиши керак. ўз эҳтиёжи ва истеъмолчилар тармоқлари билан электрик боғланган, генератор ва трансформатор ўртасидаги тармоқ линиялар орқали таъминланса, агар ерга уланиш сиғим токи 5А ва ундан юқорини ташкил этса, у ҳолда блокларда йиғма шиналарга ишлаётган генераторларда кўзда тутилгандек генератор статор чўлғамида ерга уланиб қолишини, ҳамда икки каррали ерга уланиб қолишдан узиб қўювчи химоя ўрнатилган бўлиши керак (3.2.28 ва 3.2.29 га қаранг); агар ерга уланиб қолиш сиғим токи 5Адан кичик бўлса , ҳимоя генератор кучланишларида тармоқланмайдиган, аммо сигналга ишлаб кетувчи қилиб бажарилган бўлиши мумкин.
Агар генератор занжирида узгич бўлса, генератор кучланиши трансформатор блоки томонида ерга уланиб қолишдан сигнал берувчи қўшимча ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.74. Билвосита совутиладиган ва битта генератор ва битта трансформатордан ташкил топган генератор блокида генератор занжирида узгич бўлмаган тақдирда блок учун битта умумий бўйлама дифференциал ҳимояни кўзда тутиш тавсия этилади.
Агар бундай блокларда битта трансформатор ўрнига иккита трансформатор ишлатилса, ҳамда узгичларсиз иккита генератор битта трансформаторли блокларда (йириклаштирилган блок) ишлаганда қуввати 125 МВА ли трансформатор ва генераторда алоҳида бўйлама дифференциал ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Генератор занжирида узгич бўлган тақдирда, бундан ташқари, генератор ва трансформаторларни алоҳида дифференциал ҳимояси ўрнатилган бўлиши керак.
Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генератор блокида генераторни алоҳида бўйлама дифференциал ҳимояси кўзда тутилган бўлиши керак. Бунда агар генератор занжирида узгич бўлса, блок трансмформатор учун алоҳида дифференциал химоя ўрнатилган бўлиши лозим (ёки генератор билан иккита ва ундан ортиқ трансформатор ишласа хар бир трансформатор учун); агар узгич бўлмаса трансформатор химояси учун алоҳида дифференциал химоя ёки блокни умумий бўйлама дифференциал химояси ўрнатилган бўлиши лозим (битта трансформатор ва битта генератордан ташкил топган блок учун блокни умумий дифференциал ҳимояси мақсадга мувофиқ бўлади).
Юқори кучланиш томонида трансформаторни дифференциал химояси блокини трансформаторига ўрнатилган токлар трансформаторларига уланган бўлиши мумкин. Бунда юқори кучланиш томонидаги узгич билан трансформатор орасидаги шиналар химояси учун алоҳида ҳимоя ўрнатилган бўлиши керак.
Генераторларни алоҳида дифференциал химояси ишлаб кетиш токини 3.2.26 да кўрсатилгандек уч фазали, уч релели қилиб бажарилган бўлиши керак.
3.2.75. Статор чўлғами иккита ёки учта параллел шаҳобчали (тармоқли) турбогенераторларда сабр вақтисиз таъсир этувчи бир фазада ўрамлараро туташувдан бир системали кўндаланг дифференциал химоя бўлиши керак.
3.2.76. Чўлғам ўтказгичлар бевосита совутиладиган, қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган генераторли блокларда ҳимояланаётган генераторли тескари кетма-кетликдаги токлар билан ўта юкланиш характеристикаларига мувофиқ бўлган интеграл боғлиқ характеристикали тескари кетма-кетликдаги токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя икки боскичли сабр вақти билан таъсир этиши керак:
биринчиси – блокни узгичини узиб қўйишга, иккинчиси-блокни тўхтатиш учун. Блокни тўхтатиш учун. Блок билан қўшни бўлган элементларини ҳимоясини захиралаш учун кўрсатилган ҳимоя мустақил сабр вақтига эга бўлган ва 3.2.81 га мувофиқ таъсир этувчи икки босқичли бўлиши керак.
Кўрсатилган блоклардаги генератор занжирида узгич бўлса генератор ички шикастланишдан ҳимоясини захиралаш учун қўшимча генераторни сабр вақти билан таъсир этувчи тескари кетма-кетликдаги мустақил бир босқичли токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак (3.2.81, 3б га қаранг).
Қуввати 160 МВт дан кичик бўлган, чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторли блокларда, ҳамда қуввати 30 МВт юқори бўлган бевосита совутиладиган гидрогенераторли блокларда тескари кетма-кетликдаги токли химояни поғонали (босқичли) ёки боғлиқ сабр вақтли қилиб бажариш лозим. Бунда ҳимояни турли поғонаси (босқичи) ягона ёки турли сабр вақтига эга бўлиши мумкин (3.2.81, 4б га қаранг). Кўрсатилган поғонали (босқичли) ёки боғлиқ сабр вақти генераторни тескари кетма-кетликдаги ток билан ўта юкланиш характеристикаси билан мослаштирилган бўлиши керак (3.2.41 га қаранг).
Билвосита совутиладиган, қуввати 30 МВт дан юқори бўлган турбогенераторли блокларда ҳимоя 3.2.41. га кўра бажарилган бўлиши керак.
Турбогенераторни қуввати 30 МВт дан юқори бўлган барча блокларда ҳимоядан ташқари 3.2.41 га кўра бажариладиган тескари кетма-кетликдаги токлар билан ўта юкланишдан сигнал берувчи кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.77. Генераторлар қуввати 30 МВт дан юқори бўлган блоклардаги ташқари симметрик ҚТдан ҳимоя 3.2.42 да кўрсатилгандек бажарилган бўлиши керак. Бунда гидрогенераторлар учун ҳимояни ишлаб кетиш кучланиши одатда 0,6-0,7 номинал деб қабул қилиниши лозим. Захирали уйғотишга эга бўлган турбогенераторли блокларда кўрсатилган ҳимоя блокни юқори кучланиш томонига уланган ток релеси билан тўлдирилган бўлиши керак.
Генератор қуввати 60 МВт ва ундан юқори бўлган блокларда кўрсатилган ҳимоя ўрнига масофали ҳимояни қўллаш тавсия этилади.
3.2.78. Генератор қуввати 30 МВт ва ундан паст бўлган блокларда ташқи ҚТ лардан ҳимояни 3.2.43 га мувофиқ бажариш лозим. Гидрогенераторли блоклардаги ҳимояни ишлаб кетиш параметрларини (кўрсатгичлари) 3.2.42, 3.2.43 ва 3.2.78 бўйича қабул қилиш лозим.
3.2.79. Генератор занжирида узгичи бўлган генератор-трансформатор блокларида, узиб қўйилган генератор билан ишлаганда трансформаторни асосий ҳимоясини захиралаш учун юқори кучланиш томонида максимал токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя блок трансформаторини тармоқдан узиб қўйилишига таъсир кўрсатиш лозим. Генератор уланган тармоқдан ушбу ҳимоя автоматик равишда амалдан чиқарилиши керак.
3.2.80. Генератор-трансформатор блокини захира ҳимояси қуйидагиларни эътиборга олиб бажарилган бўлиши керак:

  1. Блок трансформаторини генератор кучлваниши томонидан ҳимоя ўрнатилмайди, генератор ҳимояси ишлатилади;

  2. Узоқдан (масофали) захираланишда ҳимоя одатда иккита сабр вақти бўйича таъсир кўрсатади: биринчиси – блокни юқори кучланиш томонида схемани бўлишга (масалан, шиналарни бирлаштирувчи ва секция узгичларини узиб қўйишга), иккинчиси – блокни тармоқдан узиб қўйишга.

  3. Яқиндан захиралашда блокни (генераторни) тармоқдан узиб қўйиши , генератор майдонини сўндириш ва 3.2.89 бўйича лозим бўлса блокни тўхтатиш керак.

  4. Реле ҳимояси ускуналари ёки алоҳида поғоналари (босқичлари) ишлатишдан мақсад ва вазифаларига қараб узоқдан ва яқиндан захираланишда бир, икки ёки учта сабр вақтига эга бўлиши мумкин.

  5. 3.2.78 ва 3.2.79 бўйича ҳимояни кучланишни улаш органларини (қисмларини) генератор кучланиши хамда тармоқ томонидан кўзда тутилиши тавсия этилади.

  6. Блок асоссий химоясини ва яқиндан захиралаш вазифасини бажарувчи захирадаги химоялар учун одатда алоҳида чиқиш релеси ва турли автоматик узгичлар орқали тезкор (оператив)ток билан таъминланиши кўзда тутилган бўлиши керак.

3.2.81. Турбогенераторли блокларда статорни симметрик ўта юкланишлардан ҳимояни йиғма шиналарга ишлаётган генераторлардаги каби қилиб бажариш керак бўлади (3.2.47. га қаранг).
Тезкор жамоани доимий навбатчилиги бўлмаган гидроэлектростанцияларда симметрик ўта юкланиш сигнализациясидан ташқари катта (юқори) сабр вақти билан узиб қўйишга, кичик сабр вақти билан эса – юксизлантиришга ишлайдиган мустақил (боғлиқ бўлмаган) кўрсаткичли (характеристикали) химоя кўзда тутилган бўлиши керак. Кўрсатилган ҳимоя ўрнига уйғотишни ростилаш системасида (тизимида) шунга мос келувчи ускунани қўлланиши мумкин.
3.2.82. Қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган ва статор чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторни уйғотиш токидан ўта юкланишидан ҳимоя, генераторни уйғотиш токи билан етарли (мумкин бўлган) ўта юкланиш характеристикасига (кўрсаткичларига) мос келувчи интеграл боғлиқ сабр вақтли қилиб бажарилган бўлиши керак. Ушбу ҳимоя узиб қўйишга ишлаши лозим.
Агар ҳимояни ротор токига улаш имкони бўлмаса (масалан, чўткасиз уйғотиш) уйғотиш занжирида кучланишни ошиб кетишини сезувчи мустақил (боғлиқ бўлмаган) сабр вақтили химоя қўлланишига рухсат этилади.
Ҳимояни уйғотиш токини камайишига кичик сабр вақти билан таъсир кўрсатиш имконияти кўзда тутилган бўлиши керак. Агар уйғотишни ростлагичида ўта юкланишли чегараловчи ускуна бўлганда, ўта юклантиришга таъсир этиш бир вақтини ўзида ушбу ускуналар ёрдамида ва ротор химоясидан амалга оширилиши мумкин. Юксизлантиришга ва узиб қўйишга таъсир этувчи УАР (АВР) да ўта юкланишни чегараловчи ускуна кўзда тутилган бўлиши керак. Бундай холларда интеграл боғлиқ сабр вақтили химоя ўрнатилмаса ҳам бўлади.
Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган, қуввати 160 МВт дан кичик бўлган турбогенераторларда ва билвосита совутиладиган, қуввати 30 МВт дан юқори бўлган гидрогенераторларда химояни айнан 3.2.46. да кўрсатилгандек қилиб бажариш лозим бўлади. Генераторларда уйғотиш ростлашини группали бошқариш ускуналари бўлган тақдирда химояни боғлиқ сабр вақтли қилиб бажариш керак бўлади.
Генераторлар захирали уйғотиш билан ишланганда роторни ўта юкланишдан химояси ишда қолиши лозим. Боғлиқ сабр вақтли химоядан фойдаланиш имкони бўлмаса захирали уйғотишда боғлиқ бўлмаган сабр вақтли химоядан фойдаланиш мумкин бўлади.
3.2.83. Қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган турбогенераторли блокларда салт ишлаш холатларида кучланишни ошиб кетишини олдини олиш мақсадида кучланишни ошиб кетишидан химоя кўзда тутилган бўлиб, у автоматик холда генератор тармоққа ишлаганда ишдан чиқиши керак. Химоя ишлаганда генератор ва уйғотгич майдонини сўниши таъминланган бўлиши керак.
Гидрогенераторли блокларда юклама олиб ташланганда (қисқарганда) кучланишни ошиб кетишини олдини олиш мақсадида кучланишни ошиб кетишидан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя блокни (гидрогенераторни) узиб қўйишга ва гидрогенератор майдонини сўндиришга таъсир этиши (ишлаши) лозим. Ҳимояни агрегатни тўхтатиш учун ишлашига йўл қўйилади.
3.2.84. Уйғотиш занжирини бир нуқтаси билан ерга уланиб қолишдан ҳимоя гидрогенераторларда, ротор чўлғами сув билан совутиладиган турбогенераторларда кўзда тутилган бўлиши керак. Гидрогенераторларда ҳимоя узиб (ўчириб) қўйишга, турбогенераторларда эса сигналга ишлаши керак.
Турбогенератор уйғотиш занжирига иккинчи нуқтасида ерга уланиб қолишдан химоя, қуввати 169 МВт дан кичик бўлган блокларга 3.2.48 га мос холда ҳимоя ўрнатилган бўлиши керак.
3.2.85. Қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган ва бевосита совутиладиган, чўлғам ўтказгичларига эга бўлган турбогенераторли ва гидрогенераторли блокларда уйғотишни йўқотиш билан асинхрон режимдан химоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Кўрсатилган ускуналар чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган, қуввати 160 МВт дан паст бўлган турбогенераторларда қўллаш тавсия этилади. Бундай турбогенераторларда фақат автоматик майдонни сўндириш усукунасини холати бўйича асинхрон холатни (режимни) автоматик аниқлаш кўзда тутилишига йўл қўйилади (асинхрон холатдан химояни қўлламаган холатда).
Уйғотишни йўқотган турбогенераторни асинхрон холатига ўтказишда, юқорида кўрсатилган химоя ёки автоматик майдон сўндирувчи ускуналар уйғотишни йўқолганлиги хақидаги сигналга амал қилиши керак ва блокдан шахобчаланган ўз эҳтиёж юкламасини автоматик захирадаги таъминот манбаига автоматик қайта уланиши керак.
Асинхрон холати йўл қўйилмайдиган барча гидрогенераторлар хамда турбогенераторлар, хамда қолган турбогенераторлар тармоқда реактив қувват тахлагичли бўлган шароитларда кўрсатилган ускуналар амал қилганда (ишлаганда) тармоқдан узилишлари лозим.
3.2.86. Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генератор занжирида узгич бўлганда, ушбу узгич ишламай қолганда (инкор этганда) захиралаш кўзда тутилиши лозим (масалан, УРОВ ни қўллаб).
3.2.87. Кучланиши 110 КВ ва ундан юқори бўлган электростанцияларда УРОВ қуйидагиларни хисобга олиб бажарилган бўлиши керак:

  1. Захира химоясини бир қанча блокларини ортиқча узилиб қолишини олдини олиш мақсадида фазалар бўйича юритмали узгичлар инкор қилиши натижасида ва чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторли электростанцияларда уни узиб қўйилганда, уларни бирида тўлиқ бўлмаган фазали холат (режим) пайдо бўлганда УРОВ тезкор ишга тушиши таъминланиши лозим (масалан, ерга уланиш токи юқори бўлган тармоқ томонидаги блок трансформаторини нолинчи кетма – кетликдаги токли ҳимоясидан).

  2. Генератор – трансформатор блоки ва линиялари умумий узгичларга эга бўлган электростанциялар учун (масалан, бир яримталик схема ёки кўпбурчакли схема қўлланилганда) линияли қарама – қарши томонида таъсир этувчи УРОВни блок химояси ёрдамида ишга туширилганда АҚУ (АПВ) ни таъқиқловчи ва узгични узиб қўйиш учун телеузгич ускунаси кўзда тутилган бўлиши керак. Бундан ташқари УРОВни юқори частотали узатгични тўхтатиб қўйиши хам кўзда тутилган бўлиши керак.

3.2.88. Блок трасформатори ва генератор статорини ички шикастланишлардан саклаш учун, химоя ҳамда генератор ротори ҳимояси ишлаганда шикастланган элементни тармоқдан узиб қўйилиши, генераторни уйғотгич майдони сўндирилиши, УРОВни ишга туширилиши ва технологик ҳимоя таъсири амалга оширилиши керак.
Агар ҳимояни узиб қўйилиши блок тармоқларига бриктирилган ўз эҳтиёж юкламаларини токсизланишига олиб келса, химоя ўз эхтиёж таъминот манбаи узгични узиб қўйишга таъсир этиши ва уларни ЗАҚУ (АВР) ёрдамида захирадаги манбага қайта улашга ишлаши керак.
Генератор трасформатор блокни захира ҳимояси ташқи шикастланишларда 3.2.81. ни 2-4 б. бўйича таъсир этиши лозим.
Иссиқлик қисми блок схемали иссиқлик электр станциялардаги ички шикастланишлари натижасида блок узилиб қолган тақдирда блокни бутунлай тўхташи таъминланадаи. Ташқи шикастланишларда эса ҳимоя таъсирида блокни иши тезда тиклаши мумкин бўлган холатларда агар иссиқлик механик жихозлари бунга йўл қўйса блок салт ишлаш режимига ўтказилиши лозим, Гидроэлектростанцияларда ички шикастланишларда блокни узиб қўйишдан ташқари, агрегат тўла тўхталиши лозим. Ташқи шикастланишлар натижасида блок узиб қўйилганда хам агрегатни тўла тўхтатиш мумкин бўлади.
3.2.89. Генератор – трасформатор линия блокларида линияни асосий ва захира ҳимояси энергосистема томонида ушбу бобни линиялар ҳимояси талаблари бўйича бажарилган бўлиши, блок томонида эса захирадаги химоя вазифасини , блокни захира химояси бажариши лозим бўлади.
Блокнинг химояси юқорида келтирилган талабларга мувофиқ бажарилган бўлиши керак.
Энергосистема томонида узгични узиб қўйишга ва УРОВни ишга туширилганда химояни таъсири ўзаро захираланган юқори частотали канал бўйича телеузгич ускунаси ёки алоқа симлари орқали узатилиши лозим. Бундан ташқари бир вақтни ўзида блок химоясини юқори частотали химоя узатгичини тўхтатиб қўйишга таъсир этишини таъминлаш тавсия этилади.
Турбогенераторли блокларда (иссиқлик қисмида блокли схемада) энергосистема томнида телеузгич ускунаси ёрдамида линияни қарама – қарши томонига шина ҳимояси (икки каррали шиналар системасида) ёки УРОВ ни (бир ярим схема ёки кўп бурчакли схема бўлганда) блокни салт ишлаши холатига ёки генератор майдонинии сўндириш ва блокни тўхтатишга бўлган таъсири узатиши лозим. Бундан ташқари энергосистема томонида захирадаги химоя ишлаганда генератор майдонини сўндирилишини тезлаштириш учун ва ўз эхтиёжларини узиб қўйиш учун телезузиш ускунасини ишлатиш тавсия этилади.
Ерга уланиб қолиш токи юқори бўлган тармоқ томонидаги узгич тўлиқ бўлмаган фазали узилиб қолишда узгични узиб қўйишда УРОВни тезлик билан ишга тушириш 3.2.88. 1-бобида кўзда тутилгандек бажарилган бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish