Тўғридан-тўғри кучланиш генераторларни йиғма шиналарида ишловчи турбогенераторлар химояси.
3.2.34. Тўғридан-тўғри кучланиш генераторларни йиғма шиналарида ишлаётган 1 кВда юқори, қуввати 1 МВт дан кўп бўлган турбогенераторлар учун қуйидаги кўринишдаги шикастланишлар ва меъёрий иш режимларини бузилишидан реле химояси қурилмалари кўзда тутилган бўлиши керак:
- генератор статор чўлғамлари ва унинг қисмларида кўп фазали қисқа туташувдан;
- статор чўлғамида бир фазали заминга қисқа туташувдан:
- биттаси статор чўлғамида, иккинчиси эса ташқи тармоқдаги жуфтлашган (иккиламчи) ерга қисқа туташувдан;
- статор чўлғамининг битта фазасидаги ўрамлар орасидаги қисқа туташувдан (чўлғам параллел тармоқлари чиқарилган бўлганда);
- ташқи ҚТдан;
- тескари кетма-кетликдаги токлар билан ўта юкланганда ( қуввати 30 МВт дан кўп бўлган генераторлар учун);
- статор чўлғамлари симметрик ўта юкланганда;
- қўзғатиш токи ротор чўлғамиини ўта юкланганда (чўлғам симлари тўғридан – тўғри совутиладиган генераторлар учун);
- қўзғатиш чўлғамидаги иккинчи нуқта ерга қисқа туташганда;
- қўзғатишни йўқотиш билан асинхрон режимида (3.2.29 га мос ҳолда).
3.2.35. 1 кВ дан юқори ва 1 МВт ва ундан кичик бўлган бевосита генератор кучланишларининг йиғма шиналарида ишлаётган турбогенераторлар учун 3.2.34.ни 1-3,5,7 бандларига асосан реле химояси ускуналари кўзда тутилган бўлиши керак.
1 кВ гача ва қуввати 1 МВт гача бўлган, бевосита генератор кучланишини йиғма шиналарида ишлаётган турбогенераторлар учун химояни 3.2.50. бўйича бажариш тавсия этилади.
3.2.36. 1 кВ дан юқори қуввати 1 МВт дан кўп бўлган, нейтрал томонидан айрим фазалар чиқишларига эга бўлган генераторларни статор чўлғамларида кўп фазали қисқа туташувдан химоялаш учун кўндаланг дифференциал химоя кўзда тутилган бўлиши керак (3.2.37. да истиснога қаранг). Ҳимоя, генераторни барча узгичларини узиб қўйилишида, майдонни сўнишида, хамда турбинани тўхташида ишлаши лозим.
Ҳимояни таъсир худудига генератордан ташқари электр станцияларини йиғма шиналари билан генераторни бириктиришлари хам кириши керак (узгичга қадар).
Бўйлама дифференциал ток ҳимоясини ишлаб кетиш токи 0,6 Iном дан юқори бўлмайдиган қилиб бажарилган бўлиши лозим. Билвосита совутиладиган ва қуввати 30 МВт гача бўлган генераторлар учун химояни ишлаб кетиш токини 1,31,4 Iном қилиб бажарилишига йўл қўйилади.
Ҳимояни ток занжирларидаги носозликларни назоратини ҳимояни ишлаб кетиш токини Iном дан юқори бўлиши кўзда тутилиши керак.
Бўйлама дифференциал ток ҳимояси токларни номутаносиб ўткинчи қийматларини таъсир этмайдиган қилиб бажарилган бўлиши лозим. (масалан, тўйинувчи ток, трансформаторли реле).
Ҳимоя уч релели, уч фазали қилиб бажарилади. Қуввати 30 МВт бўлган генераторлар учун икки каррали заминланишдан химоя бўлган тақдирда, химоя икки фазали, икки релели қилиб бажарилишига рухсат этилади.
3.2.37. Бошқа генераторлар ёки электрэнергетика системаси билан паралелль ишлаётган 1 кВт дан юқори бўлган қуввати 1 МВт гача бўлган генераторларнинг статор чўлғамларида кўп фазали туташувдан химоя қилиш учун генераторни йиғма йиғинларга чиқарилган қисмлари томонига ўрнатилувчи, сабр вақтсиз ток кесилиши кўзда тутилган бўлиши керак. Агар токни кесилиши сезувчанлик талабларини қониқтирмаса уни ўрнига бўйлама дифференциал токли химоя ўрнатилишига йўл қўйилади.
Дифференциал ҳимоя ўрнига ток кесимини нейтрал томонда фазалар чиқиш қисмиларига эга бўлмаган генераторлар учун хам қўллашга рухсат этилади.
Якка ҳолда ишлаётган 1 кВт гача бўлган генераторлар учун статор чўлғамида кўп фазали қисқа туташувда ҳимоя сифатида ташқи ҚТлардан химояни ишлатиши барча узгичларини ва майдони сўндиришга таъсир кўрсатиш керак.
3.2.38. 1 кВ дан юқори бўлган генераторларни статор чўлғамларида табий заминланиш туфайли сиғим токи 5 А ва ундан кўп бўлганда, бир фазали заминланишдан химоялаш учун заминланишни тўла токига ёки уни юқори гармоникали ташкил этувчиларига сезувчан токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Керак бўлганда уни улаш учун тўғридан тўғри генератор қисмларига нолинчи кетма-кетликдаги ток трансформаторлари ўрнатилиши мумкин. Заминланиш туфайли сиғим токи 5 А дан кам бўлганда ҳам ҳимояни қўллаш тавсия этилади. Ҳимоя ўткинчи жараёнларга берилмаслигини ва 3.2.36. ёки 3.2.37. дагидек таъсир этиши керак.
Агар заминланишдан химоя ўрнатилса (чунки заминланишдаги сиғим токи 5 А дан кам бўлганда сезувчанлик бўлмайди) ёки таъсир этмаса (масалан, генератор кучланиши тармоғида ўрнатиладиган ва химояни (изоляцияни) назорат қилувчи сигнал қурилмасидан фойдаланиш мумкин.
3.2.39. Генераторларда нолинчи кетма-кетликдаги ток трансформаторлари ўрнатилганда бир фазали заминланишдан химоялаш учун ушбу трансформаторларга уланувчи, икки каррали заминланишдан токли химоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Катта қийматли токларда амал қилишни ишончлилигини ошириш учун тўйинадиган трансформаторли реледан фойдаланиш лозим. Ушбу химоя сабр вақтисиз бажарилган бўлиб 3.2.26. ёки 3.2.27. да кўрсатилган химоядек таъсир кўрсатиши лозим.
3.2.40. Генераторни ажратилган паралелл тармоқли статор чўлғамларининг битта фазасидаги ўрамлари орасидаги қисқа туташувдан ҳимоя қилиш учун 3.2.26. да кўрсатилгандек таъсир этувчи бир системали сабр вақтсиз кўндаланг дифференциал токли химоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.41. Қуввати 30 МВт дан катта бўлган генераторларни ташқи носиметрик ҚТдан, хамда тескари кетма-кетликдаги токлар туфайли ўта юкланишдан хосил бўладиган токлардан химоя қилиш учун, икки сабр вақтли (3.2.45 қаранг) узиб қўйишга таъсир этувчи тескари кетма-кетликдаги токли химоя кўзда тутилиши керак.
Чўлғам ўтказгичлари бевосита совитиладиган генераторлар учун химояни босқичли ёки сабр вақтига боғлиқ қилиб бажарилиши керак. Бунда босқичли ва боғлиқ тавсифларни иккиламчи (нисбатан юқори) сабр вақти генераторларни тескари кетма-кетликдаги ток билан мумкин бўлган ўта юкланиш тавсифларидан юқори бўлмаслиги керак.
3.2.42. Қуввати 30 мВтдан юқори бўлган генераторларни ташқи симметрик ҚТ дан ҳимоялаш учун фаза токига уланувчи битта ток релеси ва фазалараро кучланишга уланувчи битта минимал кучланиш релеси кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимояси ишлаб кетиш токи 1,31,5 Iном дан юқори бўлмаслиги, ишлаб кетиш кучланиши эса 0,50,6 Uном дан паст бўлмаслиги керак.
Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторлар учун юқорида кўрсатилган ҳимояни ўрнига масофадан бошқариладиган бир релели ҳимоя ўрнатилиши мумкин.
3.2.43. Қуввати 1 мВт 30 мВт гача бўган генераторларни ташқи ҚТ лардан ҳимоялаш учун кучланиш билан ишга тушурувчи мураккаб максимал токли ҳимоя қўлланиши керак. Бундай ҳимоя фазалараро кучланишга уланувчи минимал кучланиш релеси ва минимал кучланиш релеси занжирини узиб қўювчи тескари кетма-кетликдаги кучланиш фильтр-реле ускуналаридан иборат бўлади.
Ҳимояни ишлаб кетиш токини ва минимал кучланиш релесини ишлаб кетиш кучланишни 3.2.42. да кўрсатилгандек қабул қилиниши тескари кетма-кетликдаги кучланиш фильтр-реле ускунасини ишлаб кетиш кучланишини 0,10,12 Uном қабул қилиниши керак.
3.2.44. Қуввати 1 кВт дан 1 МВт гача бўлган генераторларни ташқи ҚТ лардан ҳимоялаш учун токлар трансформаторларига нейтрал томонидан уланадиган максимал токли ҳимоя қўлланиши керак. Ҳимояни ишлаш поғонасини керакли захира билан юклама токига қараб белгилаш лозим. Бундан ташқари соддалаштирилган минимал кучланиш ҳимоясини (ток релесисиз) қўллашга ҳам руҳсат этилади.
3.2.45. Қуввати 1 мВт дан юқори бўлган генераторларни ташқи ҚТ дан ҳимояси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бажарилган бўлиши керак:
Ҳимояни, генераторни нейтрал томонидаги қисмларига ўрнатилган токлар трансформаторига улаш лозим;
Генератор кучланиш шиналари секцияларга бўлинган бўлса, ҳимоя икки сабр вақтли қилиб бажариш лозим; кичик сабр вақтлиси керакли секциялардаги ва шиналарни туташтирувчи (бирлаштирувчи) узгичларни узиб қўйиш учун; юқори сабр вақтлиси эса генератор узгичларини узиб қўйиш ҳамда майдонни сўндириш учун.
3.2.46. Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторларда улар асосий ҳамда захирадаги уйғотиш билан ишлаганда ҳам роторни ўта юкланишдан ҳимоя қилиш кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимояни токдан сабр вақтига боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган қилиб ва ротор чўлғамида токни ёки кучланишни ошиб кетишини сезувчан қилиб бажариш лозим. Ҳимоя генератор узгичини узиб қуйишига ва майдон сўнишига сезгир бўлиши керак. Ҳимояни кичик сабр вақтида ротор юксизланиши керак.
3.2.47. Симметрик ўта юкланишдан ҳосил бўладиган токлардан генераторни ҳимояси максимал токли ҳимоя кўринишида бажарилган бўлиши ва статорни бир фаза токидан фойдаланиладиган ва сабр вақтига амал қиладиган қилиб бажарилган бўлиши керак.
Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторларни юксизлантириш ҳамда лозим бўлганда генераторни автоматик узиб қўйишда симметрик юкланишда 3.2.46. га кўра бажариладиган ва турбогенераторни симметрик ўта юкланишга олиб келувчи, роторни ўта юкланишига сезгир қилиб бажарилиши керак.
3.2.48. Турбогенераторларни уйғотиш занжиридаги иккинчи нуқтасини ерга уланиб қолишдан ҳимоя, уйғотиш занжир парамметрлари ўзаро яқин бўлган бир нечта (учтадан кўп бўлмаган) генератор учун ҳимоя битта комплектида (жамламасида) бўлиши керак. Изоляцияни даврий назорат қилиш натижасида аниқланадиган, уйғотиш занжирини бир нуқтасида ерга уланиб қолиш пайдо бўлганда ҳимоя ишга тушиши керак (1.6 бобга қаранг) ҳимоя чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган генераторларда, генератор узгични узиб қўйишини, майдонини сўндиришга таъсир кўрсатиши, билвосита совутиладиган генераторларда эса сигналга ёки узиб қўйишга таъсир кўрсатиши керак.
3.2.49. Чўлғам ўтказгичлари бевосита совутиладиган турбогенераторларда уйғотишни йўқотиш билан асинхрон ҳолатдан (режимдан) ҳимоя ускуналарини ўрнатиш тавсия этилади. Буни ўрнига майдонни автоматик сўндириш ускунасини ҳолати бўйича асинхрон ҳолатни (режимни) аниқлаш кўзда тутилишига йўл қўйилади.
Ҳимояни кўрсатиб ўтилган ускуналари ишлаганда ёки генераторларда асинхрон ҳолат (режим)га олиб келувчи генераторларда МАС (АГП) узилиб қолганда уйғотиш йўқолганлиги ҳақида сигнал (огоҳлантириш) берилиши керак.
Асинхрон ҳолатга (режимга) йўл қўйилмайдиган генераторлар ва системада реактив қувват таҳчиллигида уйғотишини йўқотган бошқа генераторлар ҳам кўрсатилган ускуналар ҳимоя ёки майдонни автоматик сўндириш ишлаганда тармоқдан узилишлари лозим.
3.2.50. Кучланиши 1 кВ дан кам, қуввати 1 мВт гача бўлган нейтрали заминланмаган генераторларни барча турдаги шикастланишлардан ва номеъёрий иш холатларидан (режимларидан) ҳимоясини чиқиш қисмларига ўрнатиладиган максимал бўлинишли автомат узгичлар ўрнатиш билан ёки иккита фаза бўйича бажариладиган максимал токли ҳимоя узгичлари билан амалга ошириш лозим бўлади.
Нейтрал томонида чиқиш қисмлари бўлган тақдирда кўрсатилган ҳимояни, агар мумкин бўлса ушбу қисмларга ўрнатилган токлар трансформаторларига улаш лозим.
Нейтралли чуқур заминланган генераторлар учун ушбу ҳимоялар уч фазали қилиб бажарилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |