Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛ симларидан тўғонлар ва дамбаларнинг турли қисмларигача бўлган энг кичик масофалар



Download 16 Mb.
bet140/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

ВЛ симларидан тўғонлар ва дамбаларнинг турли қисмларигача бўлган энг кичик масофалар



Тўғонлар ва дамбаларнинг қисмлари

Энг кичик масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ

110 гача

220

500

Ёнг қирғоқнинг қирраси ва қошигача (гребень и бровка откоса)

6

7

8

Ёнг қирғоқнинг қиялик юзаси (наклонная поверхность откоса)

5

6

7

Тўғон орқали қайта қуйиладиган сув юзаси

4

5

6

Хабар бериш йўллари мавжуд тўғонлар, дамбалар ва ҳ.к. орқали ВЛ ўтганда, ВЛлар шунингдек, хабар бериш йўллари билан кесишиш ва яқинлашиш бўйича ВЛ га қўйиладиган талабларни ҳам қондириши керак.
ВЛ симларининг энг катта ослиши, энг юқори ҳаво ҳароратда ва музлаш ҳолатида симларни осилиши бўйича таққослаш йўли билан аниқланиши керак.
ВЛни сув совутгичлари билан яқинлашиши

2.5.159. ВЛ четки симларидан сув совутгичларига бўлган масофа, ҚМҚнинг “Саноат корxоналарининг бош режалари” ва “Иссиқлик электр станциялари”, шунингдек, электр станциялари, подстанциялар ва ҳаво электр узатиш линияларини теxнологик лойиҳалаш нормалари талабларига мувофиқ аниқланиши керак.


ВЛни портлаш ва ёнғинга xавфли қурилмалар билан яқинлашиши

2.5.160. Портловчи, портловчи-ёнғинга хавфли ва ёнғинга хавфли моддаларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ишлатиш ёки сақлаш билан боғлиқ бинолар, иншоатлар ва ташқи теxнологик қурилмалар билан ВЛни яқинлашиши белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилиши керак.


Агар яқинлашиш меъёрлари норматив ҳужжатлар билан белгиланган бўлмаса, у ҳолда ВЛ трассаси ўқидан белгиланган бинолар, иншоатлар ва ташқи қурилмаларгача бўлган масофалар таянч баландлигининиг бир ярим баробарига тенг бўлиши керак. Тор участкаларда ушбу масофаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда камайтиришга рухсат этилади.
ВЛни ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлар ҳамда осма йўллар билан кесишиши ва яқинлашиши

2.5.161. Ер устидаги ва қуруқликдаги газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан ВЛ кесишиш бурчаги 90°га яқин бўлиши тавсия этилади. ВЛ нинг бошқа ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлари билан ҳамда осма йўллар билан кесишиш бурчаги меъёрланмаган.


110 кВ ва ундан юқори ВЛларни янги қурилаётган ер устидаги ва қуруқликдаги магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан кесишиш тақиқланади. Ушбу ВЛларни амалдаги бир чизиқли (однониточными) ер усти ва қуруқликдаги магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан, шунингдек, ВЛ нинг ҳар икки томонидан 1000 м масофада жойлашган магистрал қувурларнинг амалдаги теxник коридорлари билан кесишишига йўл қўйилади.
2.5.162. Ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлар ва осма йўллар билан кесишмаларида, кесишмани чекловчи ВЛ таянчлари оддий конструкцияга эга бўлган анкер таняч бўлиши керак.
Кесими 120 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган пўлат-алюминий симли ёки ТК русумли кесими 50 мм2 ёки ундан ортиқ пўлат тросли (канат) ВЛ учун енгил конструкцияли анкер таянч ва бутун (глухой) қисқичлар ёрдамида симларни осиб қўйиш билан оралиқ таянчларга ҳам руxсат берилади.
Камида учта симлар бириктирилган фазада (расщеплённая фаза), мустахкамлиги чекланган қисқичлардан фойдаланишга руxсат берилади.
2.5.163. ВЛ симлари қувурлар ва осма йўллар устида жойлашган бўлиши керак. Истисно ҳолларда, тагида ВЛ симлари учун тўсиқ тўрлари ёки кўприкчалари мавжуд осма йўллар остида, 220 кВгача бўлган ВЛ ни ўтишига рухсат этилади. Кшприкчалар ва тўрларни ВЛ танячларига ўрнатиш таъқиқланади.
ВЛ билан кесишадиган жойларда, ер устидаги ва қуруқликдаги газ қувурлари, тепаликларда ётқизилгандан ташқари, қўшимча равишда тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши керак. Тўсиқлар кесишманинг ҳар икки томонида ВЛ симларини энг кўп оғган ҳолатидаги проекцияси (соя)сидан қуйидаги масофада бўлиши лозим: 20 кВгача ВЛ учун 3 м; 35-110 кВ ВЛ учун 4 м; 220 кВ ВЛ учун 5 м; 500 кВ ВЛ учун 6,5 м.
ВЛ дан кўприклар, панжара ва тўсиқларгача бўлган масофалар учун ер усти ва қуруқликдаги қувурлари ва осма йўлларгача бўлган масофалар қабул қилинади (ушбу қоидаларнинг 2.5.164-бандига қаранг).
2.5.164. Кесишмалар, яқинлашишлар ва параллел бўлган ҳолатларда ер усти ва қуруқликдаги қувурлари ва осма йўлларидан ВЛгача бўлган масофалари 2.5.32-жадвалда келтирилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.32-жадвал



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish