Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛ симларидан ер юзасигача, аҳоли пунктидаги бино ва иншоатларгача бўлган энг кичик масофа



Download 16 Mb.
bet128/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

ВЛ симларидан ер юзасигача, аҳоли пунктидаги бино ва иншоатларгача бўлган энг кичик масофа



ВЛ иш шароитлари

Участка, қурилиш

Энг кичик масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ

35гача

110

220

500

Нормал режим

Ер юзасигача

7

7

8

8

Бино ёки иншоатларгача

3

4

5



Қўшни оралиқда сим узилганда

Ер юзасигача

4,5

4,5

5,5



ВЛ шаҳарда маxсус ажратилган коридорлар ичида, шунингдек, кесими 185 мм2 ва ундан ортиқ симларга эга бўлган ВЛ учун симлар узилгандаги ҳолат бўйича вертикал масофаларни текшириш талаб қилинмайди.
2.5.110. ВЛнинг таянчидан йўл (кўча)нинг ўтиш қисимни четки ариғи (кювет)гача ёки йўлнинг четидаги тошгача (бордюр) горизонтал масофа камида 1,5 м бўлиши керак; тротуар ва пиёда йўлларигача бўлган масофа меъёрлаштирилмайди.
2.5.111. Саноат корxоналарининг ёнмайдиган материалларда қурилган ишлаб чиқариш бино ва иншоатларидан ташқари қолган бинолар ва иншоатлар устидан ВЛни ўтиш тақиқланади.
ВЛ симларидан ёнмайдиган материалларда қурилган ишлаб чиқариш бино ва иншоатларигача бўлган вертикал масофа симлар энг катта осилган ҳолатида ушбу қоидаларнинг 2.5.20-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
500 кВ ВЛни бинолар ва иншоатлар устидан ўтиши тақиқланади. Истисно тариқасида, электр майдонларининг таъсиридан бино ичида жойлашган xодимларни ҳимоя қилиш шарти билан, 500 кВ кучланишли электр станцияларининг ёнғинга чидамли материалдан қурилган ишлаб чиқариш бинолари устидан ўтишга руxсат берилади, бунда симлардан биноларгача бўлган вертикал масофа 7 м дан кам бўлмаслиги керак.
Устидан ВЛ ўтадиган металл томлар ерланиши керак. Томларнинг ерлагич қаршилиги ушбу қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.
ВЛни стадионлар ва болалар муассасалари ҳудудлари орқали ўтишига рухсат этилмайди.
2.5.112. 220 кВ гача бўлган ВЛнинг четки симларини энг кўп оғишидан бинолар ва иншоатларнинг чиқиб турган қисмларигача бўлган энг яқин горизонтал масофалар камида қуйидагидан кам бўлмаслиги керак: 20 кВгача ВЛ учун 2 м; ВЛ 35-110 кВ учун 4 м; 220 кВ ВЛ учун 6 м.
ВЛ ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларининг бутун тешиксиз (глухой) деворларига яқинлашганда, ушбу масофалар камайтирилиши мумкин. Бунда, оғган сим билан бино (иншоат) ўртасидаги ҳар қандай масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.111-бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
ВЛ 500 кВнинг четки симлардан қуйидагиларгача бўлган горизонтал масофа:
а) ишлаб чиқаришга таалуқли бўлмаган бинолар ва иншоатларнинг энг яқин чиқиб турувчи қисмларигача ва электр станциялари ва подстанцияларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларигача симларнинг энг катта оғишида камида 10 м бўлиши керак;
б) уй-жой ва жамоат бинолари, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларининг (электр станциялари ва подстанциялардан ташқари) чиқиб турувчи қисмларигача, симларни оғмаган ҳолатида камида 30 м бўлиши керак.
Агар 35-220 кВ ВЛ дан радио ва телевидения сигналларини қабул қилувчи аппаратларига эга бўлган бино ва иншоатларгача бўлган белгиланган масофалар - ГОСТ 22012-82 “Электр узатиш линиялари ва электр подстанцияларининг саноат радио шовқинлари (индустриальные радиопомехи)”нинг талаблари бажарилмаса ва ГОСТ 22012-82 талабларига риоя қилиш маxсус чоралар билан амалга оширилмаса (ташқарига кўчириладиган антенналардан фойдаланиш, ВЛ конструкциясини ўзгартириш ва ҳ. к.) ёки ушбу чора-тадбирларни бажариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, ВЛ четки симларидан улар оғмаган ҳолатда ушбу бино ва иншоатларнинг чиқиб турувчи қисмларигача бўлган масофалар лойиҳада белгиланиши керак. лекин улар қуйилдаги масофалардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВ ВЛ учун 10 м; ВЛ 110-220 кВ учун 50 м; 500 кВ ВЛ учун 100 м.
Радио шовқин даражасини ҳисоблаш ЭУТҚ I бўлим 1.333-бандини ва ушбу қоидаларнинг 2.5.41-бандни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
2.5.113. Портловчи ва ёнғинга хавфли хоналарни ўз ичига олган бинолар ва иншоатларга, шунингдек портловчи ва ёнғинга қарши ташқи қурилмаларга ВЛни яқинлашиши ушбу қоидаларнинг 2.5.160-бандига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.5.114. ВЛ симларидан кўчалар бўйлаб, истирохат боғлари ва боғларда жойлашган дараxтларга, шунингдек, йўл белгиларини осиб қўйиладиган тросларгача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.104-бандида кўрсатилганлардан қийматлардан кўп бўлмаслиги керак.
2.5.115. ВЛ таянчларининг ерланган қисмларидан ерда ётқизилган электр кабель линияларигача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.3.93-бандига мувофиқ амалга оширилиши керак.
ВЛ нинг ўзаро кесишиши ва яқинлашиши

2.5.116. 1000 Вдан юқори ВЛлар ўзаро ва 1000 Вгача бўлган ВЛ билан кесишмаларида бурчак меъёрлаштирилмаган.


Кесишма жойиюқорида жойлашган (кесишаётган) ВЛ таянчига яқин бўлган жойда бажарилиши керак, лекин бунда масофалар қуйидагича бўлиши лозим: юқоридаги ВЛ таянчидан пастки ВЛ симлари энг кўп оғган ҳолатигача камида 6 м; пастки ВЛ таянчидан юқоридаги ВЛ симларигача камида 5 м; ВЛ 500 кВ анкер танячлари учун ушбу масофалар 10 м дан кам бўлўмаслиги керак (шунингдек, ушбу қоидаларнинг 2.5.119-бандига қаранг).
Алоҳида ҳолларда ВЛларни кесишмалари таянчда бажарилишига рухсат этилади.
2.5.117. ВЛ 500 кВларни ўзаро кесишмаларида, кесиб ўтаётган ВЛнинг таянчлари оддий конструкциядаги анкер таняч бўлиши лозим. ВЛ 500 кВни 220 кВ ва ундан паст ВЛ лар билан кесишмалари оралиқ таянчларда бажарилиши мумкин.
220 кВ ва ундан паст ВЛларни қуришда уларни амалда ишлаб турган ВЛ 500 кВнинг оралиқ таянчлари билан черагаларган оралиғидан кесиб ўтишлиши мумкин.
220 кВ ва ундан паст ВЛлар ўзаро кесишмаларида кесиб ўтилаётган ВЛда оралиқ таянчлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Кесишма оралиғини чегараловчи кесиб ўтилаётган ВЛнинг якка ёғоч таянчи темир-бетон қўшимчали бўлиши лозим; ушбу қўшимчасиз якка ёғоч таянчларни ўрнатишга рухсат этилади. Узайтирилган ёғоч танячларни истисно сифатида ёғоч қўшимчлар билан бирга фойдаланишга рухсат этилади.
Кесишма оралиғида кесиб ўтаётган ВЛ оралиқ танячларидаги симлар бутун қисқичли ёки штирли изоляторларда икки марта махкамланган усулда (двойное крепление) бажарилган бўлиши; симнинг кесими 300 мм2 ва ундан ортиқ бўлса чегараланган мустахкамликка эга бўлган қисқичларни қўллашга рухсат этилади.
2.5.118. Юқорироқ кучланишли ВЛ симлари, қоида тариқасида, паст кучланишли ВЛ устида жойлашган бўлиши керак. Симларининг кесими 120 мм2 ва ундан ортиқ бўлган 35 кВ ва ундан ортиқ кучланишли ВЛларни юқори кучланишли ВЛ устидан ўтишига рухсат этилади, лекин 220 кВдан юқори бўлмаслиги керак.
2.5.119. Металл ва темир-бетон ҳамда яшин қайтаргич трослари мавжуд бўлган ёғоч танячларда кесишаётган ВЛларни симлари ва трослари орасидаги энг қисқа масофа, шамолсиз атроф муҳитнинг ҳарорати плюс 150С бўлганда, ушбу қоидаларнинг 2.5.21-жадвалида кўрсатилган қийматларда кам бўлмаслиги лозим:
2.5.21-жадвал



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish