Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Аҳоли пункти бўлмаган ва бориш қийин бўлган жойларда ВЛ симларидан ер юзасигача бўлган



Download 16 Mb.
bet127/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Аҳоли пункти бўлмаган ва бориш қийин бўлган жойларда ВЛ симларидан ер юзасигача бўлган
энг қисқа масофалар



Ҳудуднинг xусусиятлари

Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ

110 гача

220

500

Аҳоли пункти бўлмаган ҳудуд

6

7

8

Бориш қийин бўлган ҳудуд

5

6

7

Бориб бўлмайдиган тоғлар, тошлар, даралар ва бошқалар

3

4

5

Тундра ҳудудлари, деҳқончилик учун яроқсиз тупроқли даштлар ва сахролар

6

6,5

7

ВЛни ўрмонлар бўйлаб, яшил дарахтзорлар, ҳайдаладиган майдонлар ва экин майдонлари орқали ўтиши


2.5.103. ВЛни ўрмонлар бўйлаб ўтиши учун ўтиш йўлаклари (просеки) кесилиши керак. Уларни кенглигини аниқлашда ВЛни эксплуатация қилиш шартлари, ВЛ га дараxтларни тушиши хавфини назарда тутган ҳолда, зарарни тезда бартараф этиш имконияти (ўрмон жинслари, тупроқларнинг табиати, йўлнинг мавжудлиги ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак.


ВЛНИ қуришда ВЛ йўналиши бўйича тор полосаларда жойлашган дарахтзорлардан қочиш керак.
Ўрмонлар ва яшил дарахтзорлардаги ВЛлар учун ўтиш йўлаклари (просеки)нинг кенглиги қуйидагича бўлиши керак:
1. Баландлиги 4 м гача бўлган паст бўйли экинларда – камида ВЛ четки симлар орсаидаги масофа (четки симларнинг ҳар икки томонига 3 м) плюс 6 м. Агар ВЛ баландлиги 4 м дан ортиқ бўлмаган мева боғлари ҳудудидан ўтаётганда, ўтиш йўлакларини кесиш шарт эмас.
2. Баландлиги 4 м дан ортиқ бўлган экинларда:
а) истеъмолчиларни ягона электр таъминоти сифатида xизмат виладиган барча ВЛ 500 кВ учун, шунингдек, радиал ВЛ 220 кВ ва ундан паст кучланиш учун – ВЛ симнинг ҳар икки томонида ВЛ четки симлари орасидаги масофа плюс ўрмонзорнинг асосий баландлигига тенг масофа; бунда, агар ўтиш йўлаклари қирғоғидаги алоҳида дарахтлар ва уларнинг гуруҳларини баландлиги дарахтдан симларгача бўлган горизонтал масофадан ортиқ бўлса, улар кесилиши лозим;
б) қолган 220 кВ ва ундан паст ВЛ ларни ўчиб қолиши истеъмолчиларнинг электр таъминотини, ушбу Қоидаларнинг 2.5.104-бандида кўрсатилган қийматларидан кам бўлмаган вақтга тўxтаб қолишига олиб келмайдиган бўлса.
Агар қиялик ва жарликлар (косогор и овраг) орқали ўтадиган ВЛ симлари дараxтларнинг учларидан 8 м дан ортиқ баландликда бўлса, у ҳолда ўтиш йўлаклари пастлик бўйлаб четки симлардан 2 м горизонтал масофада кесилади.
Ўрмонзорнинг асосий баландлиги, уларни келажакда 25 йил давомида истиқболли ўсишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
2.5.104. Парклар, қўриқxоналар, аҳоли пунктлари атрофида яшил жойларда, қимматбаҳо ўрмонзорлар, темир ва шоссе йўллари бўйлаб ҳимоя чизиқлари, сувли ҳудудларда ВЛ учун ўтиш жойлари кенглиги шундай бўлиши керакки, бунда симларни энг кўп оғиш ҳолатидан дарахтларнинг шох-шаббаларигача бўлган горизонтал масофа камида қуйидагича бўлиши лозим: 20 кВгача ВЛ учун 3 м; 35-110 кВ ВЛ учун 4 м; 220 кВ ВЛ учун 5 м; 500 кВ ВЛ учун 6 .;
Шох-шаббаларнинг радиуси уларни келажакда 25 йил давомида истиқболли ўсишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Темир йўллар ва сув ҳавзалари бўйлаб жойлашган ўрмонларни ҳимоя қилиш экинларини кесилишидан узоқлашиш керак.
2.5.105. ВЛ ҳайдаладиган ерлар ва экин майдонлари орқали ўтаётганда, ёмғингарчилик сувлари билан суғориладиган ерларни эгалламаслиги тавсия этилади.
ВЛни аҳоли пункти орқали ўтиши

2.5.106. ВЛ аҳоли пункти бўйлаб ўтаётганда кўчалар (йўллар) билан кесишиш бурчаги меъёрлаштирилмайди. ВЛ кўча бўйлаб ўтаётганда, симларни йўлнинг устида жойлаштиришга руxсат берилади.


Аҳоли пунктида бир устунли ёғоч таянч ВЛ темир-бетон посинкалар билан бўлиши керак.
Чорраҳаларда, кўча ва йўлларнинг бурилишларида ўрнатиладиган таянчлар автотранспорт воситалари урилишидан ҳимоя қилиниши керак.
2.5.107. Штирли изоляторларда симларни махкамлаш икки марта махкамлаш усулида (двойное) бўлиши керак; осма изоляторларни қўллашда симларни маҳкамлаш бутун қисқичлар (глухой зажим) билан амалга оширилиши керак. Кесими 300 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган симларни махкамлашда чекланган мустахкамликка эга қисқичлардан (зажимов с ограниченной прочностью заделки) фойдаланиш мумкин.
Кўчалар (йўллар) билан ВЛ кесишмасида симлар ва трослар уланмаслиги керак: истисно сифатида кесими камида 240 мм2 бўлган ҳар бир симга битта улаш қисқичи (соединительний зажим)ни ўрнатишга руxсат берилади.
2.5.108. Аҳоли пунктларида ВЛ симларидан ер стаҳигача бўлган масофа, симларинг энг кўп осилган ҳолатидан (электр токи билан сим қизишидан ташқари) ушбу қоидаларнинг 2.5.19- жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.109. ВЛ ни кўчалар, йўллар ва ҳ.к. билан кесишадиган жойларида, кесими 185 мм2 дан кам бўлган ВЛ симларидан ер сатҳигача бўлган энг кўп вертикал масофа, шамол ва музлаш ҳолати бўлмаганда ўртача йиллик ҳароратда қўшни оралиқда сим узилганда ҳолатга ҳам текширилиши керак (электр токидан симларни қизишини инобатга олмаган ҳолда). Ушбу масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.20-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги лозим.
2.5.20-жадвал



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish