Вертикал кесишмаларда
Завод ичидаги электрлаштирилмаган темир йўл
|
Эстакада ва галлереянинг қуйи белги (отметка)сидан рельсгача
|
5,6
|
Завод ичидаги электрлаштирилган
темир йўл
|
Эстакада ва галлереянинг қуйи белги (отметка)сидан:
-Рельсгача
-Контакт тармоғининг энг юқоридаги сими ёки тутиб турувчи тросигача
|
7,1
3
|
Завод ичидаги автомобил йўллари (ўт ўчириш йўлаклари)
|
Эстакада ва галлереянинг қуйи белги (отметка)сидан автомобиль йўли (ўт ўчириш йўлаги)нинг қопламасигача
|
4,5
|
Ер устидаги қувурлар
|
Эстакада ва галлереянинг контрукциясидан қувурнинг энг яқин қисмларигача
|
0,5
|
Ҳаво электр узатиш тармоқлари (ВЛ)
|
Эстакада ва галлереянинг контрукциясидан симгача
|
Ушбу қоидаларнинг 2.5.109-бандига қаранг
|
Алоқа ва радио ҳаво линияси
|
Ҳудди шу
|
1,5
|
Ишлаб чиқариш биноларида кабель линияларини ётқизиш
2.3.132. Ишлаб чиқариш биноларида кабель линияларини ётқизишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Кабелларни таъмирлаш имконияти мавжуд бўлиши; очиқ ётқизилганларда эса – кўрикдан ўтказиш (осмотр) имконияти мавжуд бўлиши керак.
Меxанизмлар, ускуналар, юклар ва транспортлар ҳаракатланадиган жойларда жойлашган кабеллар (шу жумладан зирҳли) ушбу қоидаларнинг 2.3.15-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
2. Кабеллар орасидаги масофа ушбу қоидаларнинг 2.3.1- жадвалида кўрсатилган масофага мос келиши керак.
3. Параллел ётқизишган куч кабеллари ва ҳар қандай турдаги қувурлар ўртасидаги масофа, қоида тариқасида, камида 0,5 м бўлиши керак ҳамда ёнувчи суюқликлари мавжуд қувурлар ва газ қувурлари ўртасида - камида 1 м. бундан кам бўлган масофаларда яқинлашганда ва кесишганда кабеллар меxаник шикастланишдан (металл қувурлар, қобиқлар ва бошқалар ёрдамида) яқинлашувнинг барча қисмидан ташқари қўшимча равишда яна ҳар бир томонга 0,5 м дан ҳимояланган бўлиши лозим. Ўз навбатида, зарур ҳолларда қизиб кетишдан ҳимояланиши керак.
Кабель кесишмаларида ўтиш жойлари ердан камида 1,8 м баландликда амалга оширилиши керак.
Вертикал текисликда ёнувчан суюқлик қувурлари билан ҳамда мой билан тўлдирилган кабелларни устидан ва остидан кабелларни параллел ётқизишга рухсат этилдмайди.
2.3.133. Кабелларни полда ва қаватлараро тўсиқларда ётқизишда каналлар ёки қувурлар орқали амалга оширилиши керак; уларда кабелларни маҳкам мустахкамлаш мумкин эмас. Кабелларни тўсиқлар ва ички деворлар орқали ўтишида қувурлар ёки тешиклардан амалга оширилиши мумкин; кабелларни улар орқали ётқизилгандан сўнг, қувурлар ва тешиклардаги бўшлиқлар осонгина ёриладиган ёнмайдиган материал билан беркитилиши керак.
Шамоллатиш (вентиляция) каналларида кабелларни ётқизиш тақиқланади. Ушбу каналларни пўлат қувурларга бириктирилган якка кабеллар билан кесишига рухсат этилади.
Зинапоя қафаслари (лестничная клетка)ларда кабелларни очиқ ётқизиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |