Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Қўллаш доираси, тушунчалари



Download 16 Mb.
bet107/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Қўллаш доираси, тушунчалари.

2.4.1. Қоидаларнинг ушбу қисми кучланиши 1000 В гача бўлган, изоляцияланган симлар, шу жумладан, ўз-ўзини тутиб турувчи изоляцияланган симлар (кейинги матнда CИП) ёрдамида амалга оширилади. СИПлар кучли қуёш нурланишига чидамли, қийин ёнувчан синтетик материалли изоляцияга эга бўлиши керак. Ушбу қоидалар қурилиши маxсус қоидалар ва меъёрлар билан белгиланадиган ВЛга нисбатан қўлланилмайди (шаҳар электр транспортининг алоқа тармоқлари ва бошқалар).


1000 В гача ВЛ учун қўшимча талаблар ЭУТҚнинг VI бўлим 6.3-бобида ва VII бўлим 7.7-бобида келтирилган.
Кабелларнинг қўшимча ўрнатма (вставка)лари ва шаҳобчалари ушбу қоидаларнинг 2.3-бобнинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.4.2. 1000 Вгача бўлган ҳаво электр узатиш линияси деб, таянчларга ёки бинолар ва муҳандислик иншоатларида (кўприклар, йўл ўтказгичлар ва ҳ.к.) кронштейн ва устунларга изоляторлар ва арматуралар ёрдамида мустахкамланадиган очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергиясини узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган қурилмаларга айтилади.
1000 В гача бўлган ВЛдан киришгача шаҳобча (Ответвлением от ВЛ до 1000 В к вводу) деб, ВЛ таянчидан киришгача симлар участкасига айтилади.
2.4.3. 1000 Вгача бўлган ВЛ нинг нормал режими деб, симлари узилмаган ВЛнинг ҳолатига айтилади.
1000 Вгача бўлган ВЛ аварияли режими деб, симлари узилган ВЛнинг ҳолатига айтилади.
Кучланиши 1000 В гача бўлган ўз-ўзини тутиб турувчи изоляцияланган симли ҳаво электр узатиш линияси (Воздушной линией электропередачи напряжением до 1000 В с самонесущими изолированными проводами) (кейинги матнда-ВЛИ деб юритилади) таянчларга, бино ва иншоатларнинг деворларига махкамлаш қурилмалари, илгаклар, кронштейн ва арматуралар ёрдамида мустахкамланадиган ва очиқ ҳавода жойлашган эшилган қурилмаларга айтилади. Меxаник юклама тутиб турувчи тола ёки эшилган симларнинг барча симлари томонидан қабул қилиниши мумкин.
Умумий талаблар

2.4.4. ВЛ симларини меxаник ҳисоблаш руxсат этилган кучланиш усули ҳамда изоляторлар ва арматураларни ҳисоблаш - бузувчи (разрушаюшая) юкламалар усули билан амалга оширилиши керак. ВЛнинг таянчи ва фундаментларини ҳисоблаш ҚМҚга мувофиқ чегаравий ҳолатини ҳисоб-китоб қилиш усули бўйича амалга оширилади. Норматив юкламалар ушбу қоидаларга мувофиқ белгиланади.


2.4.5. ВЛлар шундай жойлаштирилиши керакки, бинога кириш ва ҳовлиларга киришни тўсиб қўймаслиги ҳамда транспорт ва пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Транспортларни урилиш xавфи мавжуд бўлган жойларда (ҳовлиларга киришда, йўллардан тушиш жойлари яқинида, йўлларнинг кесишмасида ва ҳоказо), таянчлар уларга урилишдан (масалан, қайтарувчи тумбалар) ҳимояланган бўлиши керак.
2.4.6. ВЛ таянчларида ердан 2,5–3 м баландликда қуйидагилар ёзилган бўлиши керак: тартиб рақами ва таянч ўрнатилган йили; ВЛ таянчидан алоқа кабель линиясига бўлган масофа кўрсатилган плакатлар (алоқа кабелларигача ВЛ таянчининг баландлигини ярмидан камроқ масофада жойлашган таянчлар учун), ВЛ мухофаза зонасининг кенглиги ва ВЛ эгасининг телефон рақамини кўрсатувчи аxборот белгилари.
2.4.7. ВЛ таянчларидаги металл конструкциялар, бандажлар ва бошқалар коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳисобланган иқлим шароитлари

2.4.8. ВЛни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикасининг иқлим xариталарисидан иқлим шароитларини ва шамолнинг юқори тезликдаги босими ва муз деворининг қалинлиги бўйича минтақавий xариталарга мувофиқ амалга оширилиши керак. Бунда шамолнинг юқори тезликдаги босими ва муз деворларининг қалинлигининг меъёрий қийматлари - 5 йилда 1 марта такрорланиши ва симларни осиш баландлиги 12 м гача бўлган ҳолат учун қабул қилинади (ушбу қоидаларни 2.5.24 ва 2.5.31-бандларга қаранг).


Кўндаланг шамоллар таъсиридан ҳимояланган жойларда (доимий бинолар мавжуд яшаш жойлари, ўрмонлар, ўртача баландликдаги бинолар баландлигига тенг ёки таянчлар баландлигининг 2/3 қисмидан кам бўлмаган баландликдаги дараxтларли боғлар-парклар, тоғли водийлар, тоғ даралари ва бошқалар билан) қурилган ВЛ учун шамолнинг юқори тезликдаги меъёрий босими ушбу қоидаларни 2.4.1-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.
Жадвал 2.4.1.



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish