|
Bog'liq ПУЭ Узбекчаси
Вакуумли ўчиргичлар
1.8.21. Барча класс кучланишдаги вакуумли ўчиргичлар Қоидаларнинг мазкур банди билан назарда тутилган ҳажмда
синаладилар.
1. Иккиламчи занжирлар ва бошқарув электромагнити чулғамларининг изоляция қаршилигини ўлчаш.
Ўлчашлар мазкур Қоидаларнинг 1.8.36–банди кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.
2. Изоляцияни 50 Гц частотанинг юқори кучланиши билан синаш.
а) Ўчиргичнинг изоляциясини синаш.
Синаш кучланиши 35 кВли ва ундан кичик тўла йиғилган аппаратида олиб борилади.
Синаш кучланишининг қиймати 1.8.11-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ қабул қилинади.
б) Иккаламчи занжир ва бошқарув электромагнитлари чулғамларининг изоляциясини синаш.
Синашлар мазкур Қоидаларнинг 1.8.36–банди кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш.
а) Ток ўтказувчи контурнинг қаршилигини ўлчаш.
Ўчиргичларни ҳар бир қутбини чегаравий қаршилигининг қиймати 1.8.19-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси)
келтирилган.
Куйидаги турдаги ўчиргичлар қутби ток ўтказувчи контурининг қаршилиги:
ВВВ-10-2/320 учун 300 мкОмдан катта бўлмаслиги шарт;
ВВ/ ТЕL-10(6) учун 50 мкОмдан каттта бўлмаслиги шарт.
б) Бошқарув электромагнитларини ўзгармас токка қаршилиги.
Қаршилик меъёрлари 1.8.19 - жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган.
4. Контактларнинг руҳсат этилган ейилиши.
Контактларнинг эксплуатация қилиниши жараёнида ейилиши камеранинг ҳаракатланувчи контактидаги бўялган
тасмасини эни бўйича аниқланади.
ВВЭ-10 турдаги ўчиргичларнинг контактлари 4-4,5 мм га ейилганда ёйни сўндирувчи камералар алмаштирилиши
керак.
5. Ўчиргич ишлаб кетиши лозим бўлган бошқарув электромагнитидаги энг кичик кучланишни текшириш.
Вакуумли ўчиргичлар кучланишнинг:
- уловчи электр магнитларда 0,85 U
ном
дан кам бўлмаган;
- ўчирувчи электр магнитларда 0,7 U
ном
дан кам бўлмаган қийматларида ишлаб кетишлари лозим.
6. Ўчиргичларнинг вақт тавсифларини ўлчаш
.
Вақт тавсифлари 1.8.19-жадвалнинг 1 ва 2-бандларида келтирилган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.
7. Қўзғалувчи қисмларнинг қадамини ва контактларнинг бир вақтда туташувини ўлчаш.
Ўлчанган қийматлар 1.8.19-жадвалнинг 4-7-бандларига мувофиқ бўлиши керак.
8. Ўчиргичларни кўп марта ишлатиб кўриш билан синаш.
Электромагнитларнинг чиқирмаларидаги кучланиш номинал бўлганда, ўчиргич бажариши лозим бўлган, мураккаб
цикллар ва операциялар сони:
- 3-5 марта улаш ва ўчириш операциялари;
- операциялар ораси вақт сақламасисиз У-Ўнинг 2-3 цикли бўлиши керак.
9. Тепловизион назорат.
Назорат вақтида ўчиргичнинг ток ўтказувчи контурини контактли бирикмаларини ва контактларини қизиши
бахоланади. Тепловизион назорат ишлаб чиқарувчи завод кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|