56
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дақиқа. Саноат частотасидаги юқори кучланиш билан
сақлагичларнинг таянч изоляциясини синовини, ячейка шиналари изоляторларининг синови билан биргаликда амалга
ошириш мумкин.
2. Сақлагичнинг эрувчан киритмалари ва токни чегараловчи резисторлари бутунлигини ва улар лойиҳа кўрсаткичларига
мослигини текшириш.
Эрувчан киритмалар ва токни чегараловчи резисторлар калибрланган бўлишлари ва лойиҳа
кўрсатгичларига мос келишлари шарт. Кварц қум тўлдирилган сақлагичларда қўшимча тарзда эрувчан киритманинг
бутунлиги текширилади.
Киритгичлар ва ўтиш изоляторлари
1.8.33. Киритгичлар ва ўтиш изоляторлари Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар.
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш
.
Қоғоз-мой изоляцияли киритгичларда кучланиши 1-2,5 кВ бўлган мегаомметр
ёрдамида амалга оширилади. Киритгичларнинг ўлчов ва охирги қопламалар изоляциясининг қаршилиги улаш втулкасига
нисбатан ўлчанади. Изоляция қаршилиги 1000 МОм дан кичик бўлмаслиги керак.
2. Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш
.
Мой-тўсиқли, қоғоз-мой ва бакелит ички асосий изоляцияли
киритгичларда ва ўтиш изоляторларида амалга оширилади. Киритгичлар ва ўтувчи изоляторларнинг диэлектрик йўқотишлар
бурчаги тангенси 1.8.34-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) кўрсатилган қийматдан ортмаслиги керак.
Потенциометрик қурилмага (ПИН) махсус чиқармага эга бўлган киритгичлар ва ўтувчи изоляторларда асосий изоляция
ва ўлчов конденсатори изоляциясининг диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенси ўлчанади. Бир пайтнинг ўзида сиғим ҳам
ўлчанади.
Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенси бўйича ўлчов конденсатори изоляциясини яроқсиз деб топиш меъёрлари,
асосий изоляцияни каби бўлади.
Изоляциянинг охирги қаватларидан (диэлектрик йўқотишлар бурчагининг ўлчаш учун) чиқувчи ўлчов чиқирмаларига
эга киритгичларда ушбу изоляциянинг диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш тавсия этилади.
Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш 3 кВ кучланишда амалга оширилади.
Киритгичлар ва ўтиш изоляторларнинг қоғоз-мойли изоляциясининг охирги қаватлари ҳолатини баҳолашда диэлектрик
йўқотишлар бурчаги тангенсининг ўртача тажрибавий қийматларига асосланиш мумкин: 110-115 кВ киритгичлар учун - 3%;
220 кВ киритгичлар учун – 2% ва 500 кВ киритгичлар учун–асосий изоляция учун қабул қилинган диэлектрик йўқотишлар
бурчаги тангенсининг чегаравий қийматлари.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синовдан ўтказиш
.
Ушбу синов кучланиши 35 кВ гача бўлган
киритгичлар ва ўтиш изоляторлари учун мажбурийдир.
Алоҳида ёки тақсимловчи қурилмада мойли учиргичга ёки ш.к.га ўрнатилгандан сўнг синаладиган ўтиш изоляторлари
ва киритгичлар учун синов кучланиши 1.8.35-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ қабул қилинади.
Куч трансформаторларига ўрнатилган киритгичларни синовдан ўтказиш куч трансформаторлари учун қабул қилинган
меъёрлар бўйича, чулғамлар синови билан биргаликда амалга оширилади (мазкур Қоидаларга 4-иловадаги 1.8.11-жадвалга
қаранг).
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги, асосий керамик, суюқ ёки қоғоз-мой изоляцияли
киритгичлар ва ўтувчи изоляторлар учун—1 дақиқа, асосий изоляцияси бакалит ва бошқа қаттиқ органик материалдан
бўлган киритгичлар ва ўтиш изоляторлари учун — 5 дақиқа. Трансформатор чулғамлари билан биргаликда синалаётган
киритгичлар учун меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги — 1 дақиқа.
Агар синов пайтида тешилиш, қопланиш, сирғалувчи разрядлар ва мойда қисман разрядланиш (мой тўлдирилган
киритгичларда), газ ажралиб чиқиши кузатилмаса, шунингдек синовдан кейин жойларда изоляциянинг қизиши аниқланмаса,
киритгич синовдан ўтган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: