Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси


Мазкур Қоидаларнинг
 
1.8.29-бандига
 
мувофиқ амалга оширилади.
 
8. Бошқарув электромагнити якорининг қадамини текшириш.
 
Электромагнитлар якорининг шахдам қадами 8
-1
мм га 
тенг бўлиши керак. 
Элегазли ўчиргичлар 
1.8.20.
 
Барча класс кучланишдаги элегазли ўчиргичлар Қоидаларнинг мазкур банди билан назарда тутилган ҳажмда 
синаладилар. 
1. Иккиламчи занжирлар ва бошқарув электромагнити чулғамларининг изоляция қаршилигини ўлчаш. 
Ўлчаш мазкур Қоидаларнинг 1.8.36-бандига мувофиқ амалга оширилиши керак.
 
2. Изоляцияни синаш.
а) Изоляцияни 50 Гц частотали юқори кучланиш билан синаш.
Изоляцияни электр мустаҳкамлигини синаш кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган, тўла йиғилган аппаратда амалга 
оширилади. 
Синов кучланишининг миқдори 1.8.11-жадвалга (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) мувофиқ қабул қилинади.
б) Иккаламчи занжирлар ва бошқарув электромагнити чулғамининг изоляциясини синаш. 
Синаш мазкур Қоидаларнинг 1.8.36-бандининг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
3. Ўзгармас токга қаршиликни ўлчаш. 
а) Асосий занжир қаршилигини ўлчаш. 
Асосий занжир қаршилиги қутбнинг барча ток ўтказувчи бутун контури бўйича ҳам ва ёй ўчирувчи қурилманинг 
алохида ҳар бир узулиши учун ҳам ўлчаниши керак (агар аппаратнинг конструктив бажарилиши бўйича бунинг имконияти 
бўлса). 
Жорий ремонтлар пайтида ўчиргичнинг ҳар бир қутубини ток ўтказувчи контури қаршилиги тўлиқ ўлчанади. 
б) Бошқарув электромагнитлари чулғамларининг ва уларнинг занжиридаги қўшимча резисторларнинг қаршилигини 
ўлчаш. 
Қаршиликларнинг ўлчанган қийматлари ишлаб чиқарган завод меъёрларига мувофиқ бўлиши керак. 
4. Учиргичларнинг минимал ишлаб кетиш кучланишини текшириш

Учиргичлар, учиргичнинг қутбларидаги босим номинал ва юритманинг резервуарларида ишчи босим энг катта 
бўлганда, юритма ўзгармас ток манбаидан таъминланганда кучланиш 0,7 U
ном
дан, юритма ўзгарувчан ток тармоғидан 
таьминланганда эса кучланиш 0,65 U
ном
дан юқори бўлмаганди ишлаб кетиши шарт. Кучланиш электромагнитларга туртки 
билан берилиши керак. 
5. Кучланишни бўлувчи конденсаторларни синаш. 
Синаш мазкур Қоидалар 1.8.29-бандининг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. 
Сиғимнинг ўлчанган қиймати ишлаб чиқарган завод меъёрига мос келиши керак. 
6. Ўчиргичнинг тавсифларини текшириш. 
Элегазли ўчиргичларнинг ишлашини текширишда завод йўриқномалари билан белгиланган тавсифлари аниқланиши 
керак. Синов ва ўлчов натижалари паспорт маълумотларига мос келиши шарт. 
Ўчиргичнинг ўз ўчириш ва улаш вақтлари, ўчиргич ўчириш камераларидаги элегазнинг номинал босимида, юритмалар 
резервуарларидаги бошланғич ортиқча сиқилган ҳаво босими номиналга тенг бўлганда, ва бошқариш электромагнит 
занжирларининг чиқармаларида кучланиш номинал бўлганда, таъминланиши шарт. 
7. Ўчиргичларни кўп мартали ишлатиб кўриш билан синаш. 


51 
Кўп мартали ишлатиб кўриш — улаш ва ўчириш операцияларни ва мураккаб циклларни бажариш бўлиб (У-Ў барча 
операциялар орасида вақт сақламасиз – барча ўчиргичлар учун; Ў-У ва Ў-У-Ў — АҚУ режимида ишловчи барча учиргичлар 
учун) — 1.8.18 - жадвалга (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) мувофиқ, юритмадаги сиқилган ҳавонинг турли босимларида ва 
бошқарувчи электромагнит чиқармалардаги турли кучланишларда, ўчиргичнинг созлигини текшириш мақсадида амалга 
оширилиши керак.
8. Газнинг сизиб чиқиши бор-йўқлигини назорати 
Герметикликни текшириш сизиб чиқишни қидиргич ёрдамида бажарилади. Сизиб чиқиш борлигини текширишда сизиб 
чиқишни қидиргичнинг шупи билан ўчиргичнинг пайвандланган излари ёки уланган бирлашмаларининг зичламалари 
текширилади.
Агар сизиб чиқиш қидиргичининг чиқарма асбоби сизиб чиқишни кўрсатмаса, сизиб чиқишни текшириш қаниқарли деб 
ҳисобланади. Текшириш элегазнинг номинал босимида амалга оширилади. 
9. Элегаз таркибида нам борлигини текшириш. 
Элегаз таркибида нам борлиги, ўчиргични элегаз билан тўлдиришдан олдин шабнам нуқтасини ўлчаш асосида 
аниқланади. Элегаз шабнам нуқтаси температураси минус 50°С дан юқори бўлмаслиги керак. 
10. Бириктирилган ток трансформаторларини синаш. 
Синаш мазкур Қоидаларнинг 1.8.17-банди кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. 
11. Тепловизион назорат. 
Назорат вақтида ўчиргичнинг контактларни ва ток ўтказувчи контури контакт бирикмаларни қизиши баҳоланади. 
Тепловизион назорат ишлаб чиқарган завод кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади. 
Элегазли ўчиргичларни эксплуатация қилиш ишлаб чиқарган завод йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish