274
2. Йўлакчанинг бир томони бўйича 2 м дан паст баландликда жойлашган тўсилмаган изоляцияланмаган ток ўтказувчи
қисмлардан деворгача ва йўлакчанинг бошқа томонида жойлашган изоляцияланган ёки тўсилган ток ўтказувчи қисмли
учкуналаргача масофа 0,75 м дан кам бўлмаслиги керак.
3. Йўлакчанинг турли томонида 2 м дан паст баландликда жойлашган тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар
орасидаги
масофа 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
5.5.11. Хар қайси лифтнинг бошқариш шчитида бирламчи ва бошқариш занжирларини ўчирадиган аппарат ўрнатилиши
керак. Машина хонасининг бевостиа киришида, барча лифт ускунасидан
кучланишни олиб ташлаш учун, кириш аппарати
ўрнатилиши керак.
5.5.12. Машина хонасининг киришида кенглиги 1 м дан кам бўлмаган алоҳида йўлакча кўзда тутилиши керак.
Ҳимоя
5.5.13. Лифт ва лифтлар гурухининг бирламчи ва боқариш занжирларининг ҳимояси 3.1
боб талабларига асосан
бажарилиши керак.
Электр машинали ўзгартиргич агрегатлари бор лифтлар узоқ муддатли ўта юкланишдан ва ўзгартиргич агрегати
электрмоторидаги қ.т. дан ҳимояга эга бўлиши керак.
Ёритиш
5.5.14. Лифтларнинг (кўтаргичлар) кам юклилардан ташқари
барча тури, кабина ва бутунлай тўсилган шахталарга,
ҳамда машина хонаси, юқори блоклар хонаси, эшик олди майдончалар, шахталар, лифт, юқори блок хоналари ва шахта ости
чуқурларга олиб борувчи йўлакча ва коридорлар, умумий (стационар) электр ёритиши билан таъминланган бўлиши керак.
Электр ёритишнинг
таъминоти, кабина ёритилишидан ташқари, бинонинг ички ёритиш тармоғидан бажарилган бўлиши
керак.
Автоматик эшикли шахта кўтаргичларини ёритилиши битта чироқни кабинага ва ҳамма ёғи берк битта чироқни
кўтаргич кабинаси тагига ўрнатиш йўли билан амалга оширидиши мумкин.
Шахталарда ёритилганлик 5 лк дан кам бўлмаслиги керак.
Ойна билан қопланган ёки тўр билан тўсилган шахталарда доимий ёритиш шарт эмас, агар ташқи ёритиш шахта
ичининг етарли ёритилганлигини таъминласа.
5.5.15.
Машина хонасида, юқори блоклар хонасида ва кабина томида кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган кўчма
чироқлар учун биттадан ёки ундан ортиқ розеткалар ўрнатилиши керак.
5.5.16. Электрмоторнинг бирламчи занжиридан ёритиш таъминланганда, кабина ва шахтанинг ёритиш чироқлари лифт
(кўтаргич) электрмоторларининг киритиш улагичигача ёки автоматик ўчиргичгача тармоққа уланиши керак.
Кабинада 42 В гача резерв ёритиш мавжуд бўлса, кабинанинг асосий ёритилишини киритиш улагичигача ёки автоматик
ўчиргичгача улаш мумкин.
5.5.17. Кабина ва шахта ёритилишини улаш учун ўчиргич машина хонасида ўрнатилиши керак. Поли қўзғаладиган
йўловчилар лифти кабинасининг ёритилиши шундай бажарилиши мумкинки, бунда у шахта эшиги очиқ вақтда улансин ва
барча йўловчилар кабинадан чиққандан сўнг ва шахта эшиги ёпилгандан сўнг ўчирилсин. Кабина ёритилишини улаш учун
лифтни масофадан ишга тушириш учун мўжалланган қайта улагич (переключатель) хам ишлатилиши мумкин, бунда кабина
ёритилиши лифтни ишга тушириш билан бир вақтда уланиши керак. Бу қайта улагич (переключатель) асосий ўтқазиш
қаватида ёпиқ шкафда ўрнатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: