276
Зарядсизловчи қурилма сифатида қўлланилиши мумкин:
кучланиш трансформатори ёки актив-индуктив қаршиликли қурилма – 1 кВ дан юқори конденсаторли ускуналар учун;
актив ёки актив-индуктив қаршиликли қурилма – 1 кВ гача конденсаторли ускуналар учун.
5.6.14. Реактив юкламалар графиги ўзгарувчан бўлган электр тармоқларнинг энг тежамли иш режимига эришиш учун
конденсаторли ускунанинг қувватини, унинг барча ёки алоҳида қисмларини улаш ва узиш йўли билан, автоматик ростлашни
қўллаш зарур.
5.6.15. Конденсатор батарея занжиридаги аппаратлардан ва ток ўтказувчи қисмлардан батарея номинал токининг 130%
ини ташкил этувчи токнинг узоқ оқиб ўтиши мумкин бўлиши керак.
Ҳимоя
5.6.16. Конденсаторли ускуналар умуман қ.т токларидан сабр вақтсиз ўчиришга харакат қилувчи ҳимояга эга бўлиш
керак. Ҳимоя, ускунанинг уланиш токларидан ва ўта кучланишдаги ток сакрашларидан созланган бўлиши керак.
5.6.17. Конденсаторли ускуна, умуман кучланиш ошишидан, кучланишнинг ҳақиқий қиймати рухсат этилгандан
ошганда батареяни ўчирувчи ҳимояга эга бўлиши керак. Ускуна 3-5 мин сабр вақт билан ўчирилиши лозим. Конденсаторли
ускунанинг қайтадан уланиши, тармоқ кучланиши номинал қийматгача туширилгандан сўнг, лекин у ўчирилгандан 5
минутдан кейин рухсат этилади.
Ҳимоя талаб қилинмайди, агар батарея тармоқ кучланишининг мумкин бўлган максимал қийматини ҳисобга олиб
танланган бўлса, яъни кучланиш ошганда якка конденсаторга 110% номиналдан ортиқ кучланишни узоқ бериш мумкин эмас.
5.6.18. Конденсаторни юқори гармоника токлари билан ўта юкланиши мумкин бўлган ҳолларда якка конденсаторлар
учун токнинг ҳақиқий қиймати 130% номиналдан катта бўлганда сабр вақт билан конденсаторли ускунани ўчирувчи релели
ҳимоя кўзда тутилиши керак.
5.6.19. Икки ва ундан ортиқ параллел шахобчалари бор конденсаторли батарея учун шахобчалардаги токлар тенглиги
бузилганда ишга тушадиган ҳимояни қўллаш тавсия этилади.
5.6.20. Конденсаторлари параллел-кетма-кет уланган батареяларда 1,05 кВ дан юқори хар қайси конденсатор унинг
бузилишида ишлайдиган ташқи сақлагич билан ҳимояланиши керак. 1,05 кВ ва паст конденсаторлар корпус ичига
ўрнатилган хар қайси секция учун биттадан секция бузилганда ишлайдиган эрувчан сақлагичларга эга бўлиши керак.
5.6.21. Электр уланиш схемаси бўйича йиғилган бир нечта секцияли батареяларда конденсаторли ускунанинг ҳимоясига
қарамасдан хар қайси секция қ.т токларидан ҳимояланиши керак. Бундай ҳимоя керак бўлмайди, агарда хар қайси якка
конденсатор алоҳида ташқи ёки ички сақлагич билан ҳимояланган бўлса. Секция ҳимояси тармоқнинг маълум нуқтасидаги
қ.т токининг энг кичик ва энг катта қийматларида уни ишончли ўчирилишини таъминлаши керак.
5.6.22. Конденсаторли батареяларнинг электр уланиш схемаси ва сақлагичлари шундай танланиши керакки, бунда
алоҳида конденсаторлар изоляциясининг шикастланиши уларнинг корпусини бузилишига, ишда қолган конденсаторлардаги
кучланишни узоқ муддатга рухсат этилгандан ошиб кетишига ва умуман батареяни ўчирилишига олиб келмасин.
1 кВ дан юқори конденсаторни ҳимоялаш учун қ.т. токининг қийматини чекловчи сақлагичлар қўлланилиши керак.
Конденсаторларнинг ташқи сақлагичлари уларнинг куйиши кўрсаткичларига эга бўлиши керак.
5.6.23. Конденсаторли ускуналарни чақмоқдан чиққан ўта кучланишдан ҳимоя 4.2 бобда кўзда тутилган ҳолларда ва
воситалар билан бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: