Синхрон компенсаторларни химояси. 3.2.130. Синхрон компенсаторларни реле ҳимояси қурилмаларини худди шундай қувватли турбогенератор учун кўзда
тутилгандай қилиб, фақат қуйидаги фарқлари билан бажарилиши керак:
1.
Симметрик ўта юкланиш туфайли хосил бўладиган токлардан ва сигналга ишлайдиган ҳимоя ишга тушириш
даврида киритилиши лозим бўлади, агарда уни шу режимда ишлаб кетиш (амал қилиш) эҳтимоли бўлса.
2.
Синхрон компенсаторларга узгични узиб қўйишига ишлаб кетадиган (амал қиладиган) минимал (энг кичик)
кучланишни ҳимояси кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимояни ишга тушиш кучланишини (0,1
0,2)U
нол
, сабр вақтини 10 с
яқин қилиб қабул қилиниши керак.
3.
Нимстанцияни таъминланиши қисқа муддатли йўқолганда (масалан, таъминлаётган линия АҚУ ни токсиз паузаси)
ишлаб кетадиган (амал қиладиган) ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя минимал частота ҳимояси кўринишида
бажарилган бўлиб, синхрон компенсаторни ёки АГП(МАС) да узгичларини узилиб қолишига ишлаб кетиши (амал қилиши)
керак. Бошқа асосларда (принципларда) бажарилган ҳимояларини, масалан, частотани пасайиш тезлигини камайишини
сезувчи ҳимояни ишлатишга рухсат этилади.
4.
Қуввати 50 МВАр ва ундан юқори бўлган синхрон компенсаторларда қўзғатишни (магнитлашни) йўқолишидан
қўзғатиш токини (магнитлаш токини) мумкин бўлган чегарадан пасайиб кетишидан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши ва у
синхрон компенсаторни узиб қўйиши ёки сигналга ишлаши лозим. Ротори манфий ток режимида ишлашга ўтказиш кўзда
тутилган синхрон компенсаторлар учун ушбу ҳимояни қўлланмаса (ишлатмаса) ҳам бўлади.
5.
Трансформатор билан бир блокда ишлаётган синхрон компенсаторлар учун статор чўлғами ерга уланганда
(заминланганда) трансформаторни паст кучланиш томони ўрнатиладиган ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Агар трансформаторни паст кучланиш томонидаги ерга уланиб қолиш (заминланиш) токи 5А дан юқори бўлса, ёй
сўндирувчи реактор ўрнатмай ҳимояни иккита сабр вақтли қилиб бажарилишига рухсат этилади ;
Кичик сабр вақти билан синхрон компенсаторни узгичларини узиб қўйилиши, каттаси билан эса – сигнал бериш кўзда
тутилади.
Заминлиниш (ерга уланиш) токи 5А гача бўлганда ҳимояни бир сабр вақтли қилиб сигналдан ишлаб кетувчи (сигналга
амал қилувчи) қилиб бажарилган бўлиши керак. Қуввати 50 МВАр ва ундан юқори бўлган синхрон компенсаторлар учун
ҳимояни ишлаб кетиши (амал қилиш) сигналга ва узиб қўйишга қилиб бажарилиши лозим.
3.2.131. Доимий навбачи жамоаси бўлмаган нимстанциялардаги синхрон компенсаторларни ўта юкланишдан ҳимояси
мустақил сабр вақтли қилиб бажарилган бўлиши, кичик сабр вақтлиси қўзғатиш токи (магнитлаш) пасайиш сигналига,
юқори сабр вақтлиси эса синхрон компенсаторни узиб қўйишига (агар узоқ муддатли ўта юкланиш бартараф қилишни
қўзғатиш автоматик қурилмаси таъминлай олмаса) ишлаб кетадиган (амал қиладиган) қилиб бажарилган бўлиши керак.
3.2.132. Синхрон компенсаторни қўзғатиш занжиридаги заминланишдан (ерга уланиб қолишдан) ҳимояни худди
гидрогенераторларники каби қилиб бажариш керак (3.2.84 бандига қаранг).