Нейтрали изоляцияланган (ҳимояланган), кучланиши 6 – 10 кВли хаводаги ва кабель линиялари тармоқларини ҳимоялаш (ҳимояси) 3.2.90. Нейтрали изоляцияланган ҳимояланган), кучланиши 6 – 10 кВли тармоқ линиялари учун (шу жумладан нейтрали
(ноль нуқтаси) ёй сўндарувчи реактор орқали заминланган) кўп фазали туташувдан ва бир фазали ерга туташувдан релели
химоя ускуналари кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.91. Кўп фазали туташувдан химоя икки фазали ,икки релели қилиб бажарилган бўлиши ва битта шикастланган
жойини кўпчилик холларда икки марталаб ерга уланиб қолганда узиб қўйилишини таъминлаш мақсадида ушбу
кучланишдаги бутун тармоқни бир хил фазасига улаш кўзда тутилган бўлиши керак.
Ҳимоя сезувчанлик ва ишончлилик талабларига кўра бир, икки ёки уч релели қилиб бажарилиши лозим.
3.2.92. Бир томонлама таъминланадиган якка линиялардаги кўп фазали туташувлардан, одатда икки поғонали
(босқичли) токли ҳимоя ўрнатилган бўлиб, унинг биринчи босқичи токли кесилиш кўринишида, иккинчиси сабр вақтига
боғлиқ бўлмаган ёки боғлиқ бўлган характеристикали (тавсифли) қилиб бажарилади.
Электр станция шиналаридан кетувчи (кетиб борувчи) бир томонлама таъминланадиган реактивлашмаган кабель
линияларда токли кесилиш сабр вақтисиз қилиб бажарилган бўлиб, уларни таъсир худуди, кўрсатилган электрстанцияларни
шиналаридаги қолдиқ кучланишни 0,5
0,6 U
ном
қийматидан кам бўлмаган қийматидан хосил бўладиган ҚТни узиб қўйиш
шарти билан белгиланиши лозим. Кўрсатилган шартни бажариш учун ҳимояни носелектив қилиб, ҳимояни селективлигини
ёки носелективлигини бутунлай инкор этувчи АҚУ ёки ЗАҚУ ускуналари билан биргаликда бажарилишига рухсат этилади.
Кўрсатилган кесилишлар нимстанция шиналаридан кетувчи ва йирик синхрон электрдвигателларни таъминловчи
линияларга ўрнатиш мумкин. Агар реактивлаштирилмаган бир томонлилик таъминланувчи электрстанция шиналаридан
кетувчи кабел линияларидаги токли кесилш танловчанлилик (селективлик) талаблари бўйича қўлланиши мумкин бўлмаса, у
ҳолда тезкорликни таъминлаш мақсадида 3.2.94. ни 2 ёки 3 бандлари бўйича ҳимоя кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бундай
ҳимоялар иссиқлик электрстанцияларини ўз эҳтиёж линияларида ҳам қўлланиши мумкин. Реактивлашган линияларда
узгичлар реакторгача бўлган ҚТни узиб қўйишга мўлжалланмаган бўлса, токдан кесилишни қўллаш мумкин эмас.
3.2.93. Икки томонлама таъминланувчи якка линияларда айланма боғланишлар бўлганда ҳам, бўлмаганда ҳам ҳамда
айланма (доирасимон) тармоққа кирувчи ва бир томонлама таъминланувчи линияларда, бир томонлама таъминланувчи якка
линиялардаги каби химояларни қўллаш мумкин (3.2.83. га қаранг), лозим бўлган холларда эса уларни йўналтирилган қилиб
бажариш мумкин.
Ҳимояни соддалаштириш ва танловчанликни (селективликни) ошириш мақсадида тармоқни автоматик равишда,
шикастланишлар пайдо бўлган вақтда радиал қисмларга бўлиб, кейинчалик эса автоматик равишда қайта тикланадиган
қилиш мумкин.
Агар йўналтирилмаган ёки йўналтирилган поғонали (босқичли) токли химоя талаб қилинган тезкорликни ва
танловчанликни (селективликни) қаноатлантириа олмаган тақдирда қуйидаги химоялар кўзда тутилган бўлиши керак;
1. Соддалаштириб бажарилган масофали ҳимоя;
2. Кўндаланг дифференциал токли ҳимсоя (жуфтлаштирилган кабел линиялари учун);
3. Линияларни қисқа участкалари (қисмлари) учун бўйлама дифференциал токли ҳимоя; лозим бўлса фақат бўйлама
дифференциал токли химоя учун узунлиги 3 км дан ортиқ бўлмаган махсус кабел ётқазиш.
Захирадаги ҳимоя сифатида 2, 3 бандларда келтирилган ҳимоялар учун токли ҳимояни кўзда тутиш мумкин.
3.2.94. 6 – 10 КВли параллел линяларни ҳимоясини бажараётганда 35 КВли тармоқ параллел линялар учун келтирилгна
кўрсатмалардан (3.2.104. га қаранг) фойдаланиш мумкин.
3.2.95. Бир фазали ерга уланишдан ҳимоя қуйидаги кўринишда бажарилган бўлиши керак:
Сигналга амал қилувчи селектив (шикастланиш йўналишини белгиловчи) ҳимоя;
Сигналга амал қилувчи селектив (шикастланиш йўналишини белгиловчи) хавфсизлик талаблари бўйича керак бўлганда
узиб қўйишга ишлайдиган; ҳимоя барча электрик боғланагн тармоқларида таъминловчи элементларга ўрнатилган бўлиши
керак;
Изоляцияни назорат қилувчи ускуна; шикастланган элементларни қидириб топиш махсус ускуна ёрдамида амалга
оширилиши керак; навбатма – навбат бирикмаларни узиб қўйиб шикастланган элементларни топишга рухсат этилади.
3.2.96. Бир фазали ерга уланиб қолишдан ҳимоя одатда, нолинчи кетма – кетликдаги токлар трансформатори ёрдамида
амалга оширилади. Ҳимоя, биринчи навбатда ерга уланиб қолиш барқарорлашганлигини сезиш керак; қисқа муддатли
уланиб қолишни хам сезувчи ва амал қилишни қайта тикланмайдиган ускунадан фойдаланишга йўл қўйилади.
Хавфсизлик талаблари бўйича сабр вақтисиз узиб қўйишга ишлайдиган бир фазали ерга уланиб қолишдан ҳимоя фақат
шикастланган участкани таъминловчи элементни узиб қўйиши керак;
Бунда захирадаги ҳимоя сифатида эса, сабр вақти 0,5 с ошмайдиган нолинчи кетма – кетликдаги ҳимоя кўринишда
бажарилган бўлиши ва барча электрик боғланган тармоқларнинг ситема (секция) шиналарини ёки таъминловчи
трансформаторини узиб қўйиши керак. Нейтрали ёй сўндирувчи реактор орқали (масалан реакторни ўзгартириб)
заминланаган тармоқдаги ҳимоя таъсирини таъминлаш мақсадида саноат частотасидаги токни оширишга йўл қўйилмайди.