Юқори кучланиш чўлғами 3 кВ ва ундан юқори бўлган трасформаторларни
(автотрансформаторларни) ва шунтловчи 500 кВли реакторларнинг ҳимояси.
3.2.51. Трансформаторлар учун қуйида келтирилган шикастлардан ва номеъёрий ҳолатлардан (режимлардан) релели ҳимоя
ускуналари кўзда тутилган бўлиши керак:
1)
чулғамларда ва чиқиш қисмларидаги кўп фазали туташувлардан;
2)
чуқур заминланган нейтралли тармоқларга уланган чўлғамларда ва чиқиш қисмларида бир фазали ерга уланиб
қолишлардан;
3)
чулғамлардаги ўрамлараро уланиб қолишлардан;
4)
ташқи ҚТлар туфайли чулғамлардаги токлардан;
5)
ўта юкланишлар туфайли чулғамлардаги токлардан;
6)
мой сатҳининг пасайишидан;
7)
500 кВли кириш қисмлари изоляциясини қисман бузилишдан;
8)
агар трансформатор, бир фазали ерга уланиб қолишларни хавфсизлик талаблари бўйича (3.2.96 га қаранг) узиб
қўйиш керак бўлган тармоқларини таъминлаётган бўлса, 6-10 кВли нейтралли изоляцияланган тармоқлардаги бир фазали
ерга уланб қолишлардан;
9)
бундан ташқари юқори кучланиши 220 кВ ва ундан юқори бўлган 6-35 кВ томонида бир фазани туташувдан
(уланиб қолишларни) ҳимояни қўллаш тавсия этилади.
3.2.52. Шунтловчи 500 кВ ли реакторлар учун қуйидаги кўринишдаги шикатсланишлардан ва номеъёрий иш ҳолатларидан
(режимларидан) релейли химоя ускуналарини кўзда тутиш лозим:
1)
чўлғамларда ва чиқиш қисмларда бир фазали ва икки фазали ерга уланиб қолишлардан;
2)
чўлғамлардаги ўрамлараро тутавшулардан (уланиб қолишлардан);
3)
мой сатхининг пасайишидан;
4)
кириш қисмлари изоляциясини қисман бузилишидан.
3.2.53. Газ ажралиб чиқиши кузатиладиган қобиқ ичидаги шикатсланишлардан, газдан ҳамда мой сатҳи пасайишидан
ҳимоя:
Қуввати 6,3 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар учун;
Кучланиши 500 кВли шунтловчи реакторлар учун;
Қуввати 630 кВА ва ундан юқори бўлган цех ичидаги пасайтирувчи трансформаторлар учун кўзда тутилган бўлиши
керак.
Бундан ташқари газдан ҳимояни қуввати 1 - 4 МВА ли трансформаторлар учун хам ўрнатиш мумкин.
Кучсиз газ хосил бўлишда ва мой сатхининг пасайишида, ҳамда тезкор газ хосил бўлишда ва мой сатхининг янада пасайиб
боришида узиб қўйишга газдан ҳимоя таъсир этиши керак.
Газ ажралиб чиқиши билан ўтадиган трансформаторлар қобиғи ичидаги шикастланишлардан ҳимояни босим релесини
қўллаб бажарилиши мумкин.
Мой сатхининг пасайишидан ҳимоя трансформатор кенгайтиргичи ичидаги алоҳида сатҳ релеси кўринишида
бажарилиши мумкин.
Мойда ёйни бўлувчи ЮКР (РПН) ни контактор ускунасини ҳимоясида газ релеси ва босим релеси кўзда тутилган
бўлиши керак.
Алоҳида бакка жойлаштириладиган ЮКР (РПН) нинг танлагичлари ҳимояси учун алоҳида газ релесини кўзда тутиш
лозим.
Газдан ҳимояни узиб қўювчи элементини таъсирини сигналга ўтказиш имконияти кўзда тутилган бўлиши керак ва
сигналда ҳамда газ релесини узиб қўювчи элементидан (сигнал характерини фарқловчи (ажратувчи)) алоҳида-алоҳида сигнал
берувчи қилиб бажарилиши керак.
Газли ҳимояни узиб қўюувчи элементни фақат сигналга амал қилувчи қилиб бажарилишига рухсат этилади:
ер силкиниш эҳтимоли бор худудларга ўрнатиладиган трансформаторларда;
юқори кучланиш томонидан узгичи бўлмаган қуввати 25 МВА ва ундан паст бўлган цех ичидаги пасайтирувчи
трансформаторларда.
3.2.54. Чиқиш қисмларидаги шикастланишлардан ҳамда ички шикастланишлардан ҳимоялаш учун қуйидагилар кўзда
тутилган бўлиши керак:
1. Қуввати 6,3 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторларда, 500 кВли шунтловчи реакторларда, ҳамда параллел
ишлаётган қуввати 4 МВА бўлган трансформаторларда, трансформатор шикастланганда сабр вақтисиз бўйлама
дифференциал токли ҳимоя.
Дифференциал ҳимоя қуввати кичик, аммо 2 МВА дан кам бўлмаган трансформаторларда ҳам кўзда тутилган бўлиши
мумкин, агар:
токли кесилиш сезувчанлик талабларига жавоб бермаса, максимал токли ҳимоя эса 0,5 с юқори сабр вақтига эга бўлса;
трансформатор ер силкиниши эҳтимоли бўлган худудларга ўрнатилган бўлса.
2. Агар дифференциал ҳимоя кўзда тутимаган бўлса, у ҳолда трансформатор чўлғамини бир қисмини қамраб олувчи ва
таъминланиш томонига ўрнатиладиган сабр вақтисиз токли ҳимоя.
Кўрсатилагн ҳимоялар трансформаторларни барча узгичларни узиб қўйишга ишлаши керак.
3.2.55. Бўйлама дифференциал токли ҳимоя, магнитловчи токни сакрашларини номутаносибликни (мувозанатсизликни)
ўткинчи ва барқарор токларни (масалан, тўюнувчи токлар трансформатори, тормозловчи чўлғамлар) сезмайдиган, махсус ток
релесини қўллаб амалга оширилади.
Қуввати 25 МВА гача бўлган трансформаторларда, агар талаб қилинадиган сезувчанлик таъминланса, магнитловчи
180
токни сакрашидан ва номутаносиблик ўткинчи токини (дифференциал кесилиш) сезмайдиган ток релейли ҳимоя
бажарилишига рухсат этилади.
Бўйлама дифференциал ҳимояни таъсир худудига трансформаторни йиғма шиналар билан бирикмалари ҳам кирадиган
қилиб бажарилган бўлиши керак.
Трансформаторни йиғма шиналар билан бирикмаларидаги ҚТни (талаб қилинадиган тезликда) узиб қўйилишини
таъминловчи ҳимоя бўлган тақдирда дифференциал ҳимоя учун токлар трансформаторини ишлатишга рухсат этилади.
Ҳимоя мавжуд бўлганда трансформаторга ўрнатилган ток трансформаторларидан, трансформаторни йиғма шиналарга
уланган жойларида (зарур вақтда ишлашини таъминовчи) ҚТ (КЗ)ни ўчирилишини таъминловчи, дифференциал ҳимоя учун
фойдаланишга рухсат этилади.
Агар трансформаторни паст кучланиш занжирига реактор ўрнатилган бўлса, реактордан кейин ҚТда трансформаторни
ҳимояси сезувчанлик талабларини таъминлай олмаса, у ҳолда реакторни ҳимоялаш учун трансформаторни паст кучланиш
томонида токлар трансформатори ўрнатилиш мумкин.
3.2.56. 500 кВ кириш изоляциясини назорат КИН(КИВ)) ускуналари, кириш қисм изоляцияларини қисман бузилганда
тезда узиб қўйишни талаб қилмаса, сигналга таъсир этувчи қилиб, кириш қисм изоляцияси бузилганда узиб қўядиган қилиб
бажарилиши керак (изоляцияси тўлиқ бузилиб бўлгунга қадар).
КИН ни кириш қисмларининг бирикмалари занжирида узилишлар бўлганда КИН уснунасини ёлғондан ишлаб кетишини
олдини олувчи блокировка (қисқа туташтириш) кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.57. Трансформаторлар (цех ичидагисидан ташқари) узгичсиз линияларга (масалан, линия - трансформатор блоки
схемаси бўйича) бириктирилган тақдирда трансформаторлардаги шикастланишларни узиб қўйиш учун қуйидаги
тадбирлардан бири кўзда тутилган бўлиши керак:
1.
Сунъий равишда битта фазани ерга қисқа туташтиргичини (нейтрали чуқур заминланган тармоқ учун) ёки
иккита фазани ўзаро (нейтрали изоляцияланган тармоқ учун), ҳамда лозим бўлса, токсиз паузада линия АҚУ (АПВ) ни
автоматик узиб қўювчи, ажратгич ўрнатиш. Қисқа туташтиргич трансформатор дифференциал ҳимоясини таъсир худудидан
ташқарига ўрнатилган бўлиши керак.
2.
Пасайтирувчи трансформаторларни юқори кучланиш томонидан линия АҚУ си билан биргаликда қисқа
туташтиргич ва автоматик ажратгич вазифасини бажарувчи эрувчи ўрнатма (қистирмани) ўрнатилган бўлиши лозим.
3.
Узиб қўювчи сигнални узгичга (ёки узгичларга) узатиш; агар лозим бўлса автоматик ажратгич ўрнатилади; узиб
қўювчи сигнални захиралашда қисқа туташтиргични ўрнатиш мумкин бўлади.
- 1 ва 2 бандлардаги тадбирлар ўрнига узиб қўювчи сигнални узатиш лозимлиги масаласини ечишда қуйидагилар
ҳисобга олиниши керак:
- линияни аҳамияти ва унда сунъий равишда метал ҚТ ҳосил қилиш;
- трансформатор қуввати ва ундаги шикастланишини бартараф қилишни мумкин бўлган вақти;
- подстанцияни линияни таъминловчи охирларидан (учларидан) узоқлиги ҳамда узгични узоқ бўлмаган ҚТларни узиб
қўйиш имконияти;
- истеъмолчини характери нуқтаи назаридан талаб қилинадиган тезликда кучланишни қайта тиклаш;
- паст ҳароратларда музлаганда қисқа туташтиргични рад қилиш (қабул қилмаслик) эҳтимоли.
4.
Пасайтирувчи трансформаторларни юқори кучланиш томонидан сақлигични ўрнатиш.
Агар икки томонлама таъминланиётган трансформатор блоки умумий ҳимоя билан ҳимояланаётган бўлса (юқори
частотали ёки махсус мўлжалланган бўйлама дифференциал химоя), унда линия трансформатор блоки учун, хамда бир
томонлама таъминланадиган ва трансформатор қуввати 25 МВА ва ундан кам бўлганда, агар линяни ҳимояси трансформатор
ҳимоясини хам таъминласа (линияни тезкор ҳимояси трансформаторларни хам қисман ҳимоялайди, ҳамда линияни захира
ҳимояси 1 с дан кўп бўлмаган вақт давомида бутун трансформаторларни ҳимоялайди) 1-4 бандлардаги тадбирлар кўзда
тутилмаса ҳам бўлади;
Бундай ҳолларда газдан ҳимоясини узиб қўювчи элементни фақат сигналга ишлайдиган қилиб бажарилади.
1 ёки 3 банддаги келтирилган тадбирлар қўлланилган тақдирда қуйидагилар ўрнатилган бўлиши керак:
- трансформаторни юқори кучланиш томонида (110 кВ ва ундан юқори) киритилган (бириктирилган) токли
трансформатори бўлган тақдирда – 3.2.53, 3.2.54, 3.2.59 ва 3.2.60 лар бўйича ҳимоя;
- киритилган (бириктирилган) токлар трансформатори бўлмаса дифференциал (3.2.54 га кўра) ёки устма-устланган ёки
магнитли токлар трансформаторини қўллаб бажарилган, максимал токли ҳимоя ва 3.2.53 бўйича газдан ҳимоя.
Трансформаторни юқори кучланиш қисмларидаги шикастланишларни линиянинг ҳимояси билан бартараф қилиш
мумкин.
Айрим ҳолларда киритилган (бириктирилган) токлар трансформатори бўлмаса, агар устма-устли ёки магнитли токлар
трансформатори ҳимояни талаб қилинган характеристикасини (тавсифини) таъминлай олмаса, кўчма токлар
трансформаторини қўллаш мумкин.
Юқори кучланиши 35 кВли трансформаторларни ҳимоялаш учун 1 банддаги тадбирлар қўлланилган тақдирда кўчма
токлар трансформатори кўзда тутилади; бунда қисқа туташтиргич ва кўчма трансформаторни ёки киритилган
(бириктирилган) трансформаторли узгични ўрнатилишини мақсадга мувофиқлиги техник – иқтисодий томондан асослаб
берилиши керак.
Агар очиқ эрувчи ўрнатмалар (плавкие вставки) қўлланилган бўлса (2 бандга қаранг), у ҳолда сезувчанликни ошириш
учун газдан ҳимояни таъсири ўрнатмаларда механик равишда сунъий ҚТни бажариш билан амалга оширилиш мумкин.
Агар подстанция трансформаторлари юкламаларида синхрон электродвигателлар бўлса, автоматик ажратгич ёрдамида
бошқа трансформаторлар орқали ўтадиган токдан узиб қўйишни олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши керак.
3.2.58. Қуввати 1 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторларда чўлғамдаги ташқи кўп фазали ҚТ туфайли хосил
бўлган токлардан ҳимоя сифатида, узиб қўйиш учун қуйидаги ҳимоялар кўзда тутилган бўлиши керак:
1. Икки томонлама таъминланувчи кучайтирувчи трансформаторларда – носимметрик ҚТлардан тескари кетма-
кетликдаги токли ҳимоя, ҳамда симметрик ҚТ дан кучланишни энг қисқа (минимал) қўйиш вақти билан максимал токли
ҳимоя ёки кучланишни аралаш (турли) ишга тушириш вақти билан максимал токли ҳимоя (3.2.48. га қаранг).
2. Пасайтирувчи трансформаторларда араллаш ишга тушириш ёки усиз максимал токли ҳимоя, катта (юқори) қувватли
пасайтирувчи трансформаторлар икки томонлама таъминланганда носимметрик ҚТлардан тескари кетма-кетликдаги токли
ҳимояни, ҳамда симметрик ҚТлардан кучланиш бўйича минимал ишга тушириш бўйича максимал токли ҳимояни ишлатиш
мумкин.
181
Максимал токли ҳимояни ишга тушириш токини танлаш пайтида параллел ишлаётган трансформаторларни узиб
қўйишда мумкин бўлган ўта юкланиш токларини, трансформаторлардан таъминаётган электродвигателларни ўз-ўзидан ишга
тушириш токларини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Кучланиши 500 кВ ва ундан юқори бўлган пасайтирувчи автотрансформаторларда агарда узоқдан захираланишни
таъминлаш мақсадида ёки ҳар-хил кучланишли ҳимояларни мослаштириш мақсадида ташқи кўп фазали ҚТларда ишлаши
(таъсир этиши) учун масофадан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак; яна бундай ҳолларда кўрсатилагн ҳимояни 220 кВли
автотрансформаторларда ҳам ўрнатиш мумкин бўлади.
3.2.59. Қуввати 1 МВА дан паст (кичик) бўлган трансформаторларда (юксалтирувчи ва пасайтирувчи) ташқи кўп фазали
ҚТлар туфайли токлардан ҳимоя сифатида узиб қўйишга ишлайдиган максимал токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.60. Ташқи кўп фазали ҚТлар туфайли токлардан ҳимояни ўрнатилиши керак:
1)
икки чўлғамли трансформаторларда – асосий таъминлаш томонида.
2)
Уч ва ундан ортиқ узгичларга бириктирилган кўп чўлғамли трансформаторларда – трансформаторни барча
томонларида; трансформаторларни томонларидан бирига ҳимоя ўрнатилмаслиги мумкин бўлиб, уни асосий таъминлаш
томонида шундай бажариш лозим бўлади, у хам сабр вақти билан ҳимоя йўқ томонидаги узгичларини узиши лозим бўлади.
3)
Алоҳида ишловчи секцияларда таъминловчи икки чўлғамли пасайтирувчи трансформаторларда – таъминлаш
томонларида ҳамда хар бир секция томонида.
4)
Юқори кучланиш томонида ўрнатилган (жойлаштирилган) токлар трансформаторлари қўлланилганда – икки
чўлғамли трансформаторларда паст кучланиш томонида, уч чўлғамли трансформаторларда паст ва ўрта кучланиш
томонларида.
Кўп фазали ташқи ҚТлар туфайли токлардан ҳимояда фақат аралаш элементларни ҳимоясини захирасиси учун ҳимоя
кўзда тутилиши, трансформаторни асосий ҳимояси амал қилмай қолганда, агар бундай таъсир ҳимояси сезиларли
мураккаблаштирса, таъсир этувчи ҳимояни кўзда тутмасликка йўл қўйилади.
Ташқи кўп фазали ҚТлар туфайли токлардан ҳимоя 3.2.53. нинг 2 банди бўйича бажарилганда уни ўрта ва паст
кучланиш шиналаридаги ҚТлари кичик сабр вақти билан узиб қўйишга мўлжалланган токли кесилиш билан тўлдирилиши
мумкинлиги ва лозимлиги кўрилиши керак. (ҚТ даражасидан, шиниларни алоҳида ҳимояси борлигидан, чиқиб борувчи
элементларни ҳимояси билан мослаштириш мумкинлигиданг келиб чиққан ҳолда).
3.2.61. Агар юксалтирувчи трансформаторларнинг ташқи кўп фазали ҚТлар туфайли токлардан ҳимояси сезувчанлик ва
танловчанлик талабларига жавоб бермаса, у ҳолда трансформатор ҳимояси учун генераторларни шу каби ҳимоясидаги ток
режасидан фойдаланишга мумкин бўлади.
3.2.62. Қуввати 1 МВА ва ундан юқори бўлган юксалтирувчи трансформаторларда, икки ва уч томонлама
таъмирланувчи трансформаторларда ва автотрансформаторларда қўшни (ёндаш) элементларда ерга уланиб қолишни
захираланишни кераклиги (лозимлиги) шарти бўйича, автотрансформаторларда эса булардан ташқари турли кучланишни
танловчанлик шарти бўйича ерга уланиб қолиш токи юқори бўлган тармоқларга бириктирилган чўлғам томонига
ўрнатиладиган ерга ташқи уланиб қолишдан нолинчи кетма-кетликдаги токли ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Трансформаторларни нейтралли изоляцияланган қисмлари бўлган тақдирда (нолинчи чиқиш томонидан чулдғам
изоляцияси тўлиқ бўлганлар ичида) 3.2.28. га мувофиқ ушбу трансформаторларни йўл қўйиб бўлмайдиган нейтралли
ҳолатини (режимини) бартараф этилиш таъминланган бўлиши керак. Шу мақсадда агар электростанция ва подстанцияларда
заминланган ва нейтрали изоляцияланган, паст кучланишли томонидаги таъминланган трансформаторлар ўрнатилган бўлса,
нейтралли изоляцияланган трансформаторларни узиб қўйилишини таъминлайдиган ёки ўша шина ёки тармоқ участкасига
(қисмига, бўлагига) ишловчи нейтрали заминланган трансформаторларни узиб қўйилгунча уни автоматик заминлайдиган
ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.63. Бир нечта томонлардан таъминланадиган авттрансфоматорларда (кўп чўлғамли трансформаторларда) ташқи
ҚТлар туфайли токлардан ҳимояни танловчанлик шарти бўйича талаб қилинган ҳолда йўналтирилган қилиб бажариш керак.
3.2.64. Подстанцияни 220 – 500 кВли трансформаторларида, 220 – 500 кВли генератор – трансформатор блокида, ҳамда
электростанциясини 220 – 500 кВли алоқа автотрансформаторларида шикастланган элементлаврни узиб қўйилишини
таъминловчи, сабр вақти 0,5 с дан кўп бўлмаган тез таъсир этувчи ҳимоясиз қолган, шина ва шиновкаларини дифференциал
ҳимоялари ишдан чиққанда ташқи ҚТлар туфайли токлардан тезкор (оператив) тезлаштирилган ҳимоя урнатиш имконияти
кўзда тутилган бўлиши керак.
3.2.65. Пасайтирувчи трансформаторларда ва юқори кучланиши 35 кВгача бўлган ва паст кучланиш чўлғамлари
заминланган нейтралли , «юлдуз» уланган трансформатор – магистрал блокларида паст кучланиш тармоқларида ерга бир
фазани уланиб қолишидан қуйидагиларни қўллаб бажариладиган ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак:
1)
юқори кучланиш тарафига ўрнатиладиган, агар сезувчанлик шарти талб қилса, учта реле билан бажарилган
ташқи ҚТлардан максимал токли ҳимоя;
2)
паст кучланиш қисмларида автоматик узгичлар ёки сақлагичлар;
3)
трансформаторларни нейтрал (нолинчи) симига ўрнатиладиган нолинчи кетма – кетликдаги махсус ҳимоя
(ҳимояни сезувчанлиги 1 ва 2 бандлар бўйича етарли бўлмаса).
Саноат электр ускуналари учун агар йиғма бирикма ҳимоя аппаратлари билан, паст кучланиш томонида, бевосита
трансформаторга яқин жойда ( 30 м гача) ёки уч фазали кабеллар билан бажарилган йиғма ва трансформатор орасидаги
йиғма жойлашган бўлса 3 банд бўйича ҳимояни қўлламасликка рухсат этилади.
3 банд бўйича ҳимоя қўлланилганда уни паст кучланиш томонидаги йиғмадан кетувчи элементларини ҳимояси билан
муофиклаштирмасликка рухсат этилади.
Линия – трансформатор схемаси учун 3 банд бўйича ҳимоя қўлланилган ҳолларда юқори кучланиш томонидаги узгичга
ҳимояни таъсирини таъминловчи махсус назорат кабелини жойлаштирмасликка рухсат этилади ва унинг ишини паст
кучланиш томонига ўрнатилган автоматик узгичга таъсир этиб бажарилади.
Ушбу параграф талаблари юқори кучланиш томонига ўрнатилган ва сақлагич билан ҳимояланадиган трансформаторлар
учун ҳам таълуқлидир.
3.2.66. Бирикмали йиғмаларни таъминловчи юқори кучланиши 6-10 кВли сақлагичлар билан ҳимояланган пасайтирувчи
трансформаторларни паст кучланиш томонига бош сақлагич ёки автоматик узгич ўрнатиш керак бўлади.
Агар паст кучланиш бирикмаларни сақлагичлари ҳамда юқори кучланиш томонидаги сақлагичларга (ёки реле
ҳимоясига) битта жамоа қарамоғида бўлиб шулар хизмат кўрсатаётган бўлса, (масалан, фақат энерготизим жамоаси ёки
фақат истеъмолчи жамоаси), у ҳолда трансформаторни паст кучланиш томонига бош сақлагич ёки автоматик узгич
182
ўрнатилмаса ҳам бўлади.
3.2.67.
3.2.51.ни 8 банди бўйича бир фазали ерга уланиб қолишдан ҳимоя 3.2.97. бўйича
бажарилган бўлиши керак.
3.2.68.
Қуввати 0,4 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторларда бўлиши мумкин бўлган ўта юкланишни
қийматидан ва эҳтимолдан келиб чиқиб, ўта юкланиш туфайли токлардан сигналга таъсир этувчи максимал токли ҳимоя
кўзда тутилган бўлиши керак.
Доимий навбатчи жамоаси бўлмаган ним станциялар учун ушбу ҳимоя автоматик юксизлантиришга ёки узиб қўйиш
ўтказишга рухсат этилади (ўта юкланишни бошқа воситалар ёрдамида бартараф қилиш имконияти бўлмаса).
3.2.69. Трансформатор нейтрали томонидан кучланишни юкланиш остида ростлаш учун алоҳида қўшимча
трансформатор бўлганда 3.2.51. – 3.2.57., 3.2.59., 3.2.63, да кўрсатилганларга қўшимча равишда қуйидаги ҳимоялар қўзда
тутилган бўлиши керак:
- қўшимча трансформаторни газли ҳимояси;
- қўшимча трансформаторни бирламчи чўлғамида ташқи ҚТлардаги шикастланишлардан максимал токли ҳимояни,
қачонки ушбу чўлғам автотрансформаторни паст кучланиш томонидаги дифференциал токли ҳимоя таъсир худудида бўлган
ҳол бундан истисно;
- қўшимча трансформаторни иккиламчи чўлғамини қамраб олувчи, дифференциал ҳимоя.
3.2.70. автотрансформаторларни паст кучланиш томонига ўрнатилган қўшимча чизиқли трансформаторни ҳимоясини
қуйидагича амалга ошириш керак:
- хусусан қўшимча трансформаторни газдан ҳимояси, .хамда босим релеси ёки алоҳида газ релесини қўллаб
бажарилиши мумкин бўлган ЮОР(РПН)ни контактор ускунасининг ҳимояси;
- автотрансформаторни паст кучланиш занжиридаги дифференциал токли ҳимоя кўринишида.
Do'stlaringiz bilan baham: |