Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
 
Ҳимоя аппаратларининг ўрнатилилиш жойлари 
3.1.14. Ҳимоя аппаратлари имкони борича механик шикастланишлар мумкин бўлмаган, хизмат кўрсатиш осон бўлган 
жойларга ўрнатилиши лозим. Уларни ўрнатилиши шундай бажарилган бўлиши керакки, бунда улар билан иш бажарганда ёки 
улар ишлаётганида хизмат кўрсатаётган ходимга ва атрофдаги буюмларнинг шикастланишига хавф бўлмаслиги керак.
Очиқ ток ўтказувчи қисмлари бўлган ҳимоя аппаратларига фақат юқори малакали шахс хизмат кўрсатиши керак.
3.1.15. Ҳимоя аппаратларини, одатда тармоқ ўтказгичларининг кесими кичик бўлган (жойларга электр энергияси истеъмоли 
йўналиши бўйича) ёки ҳимоянинг сезувчанлиги ва танловчанлигини таъминлаш лозим бўлган жойларга ўрнатиш лозим. (3.1.16. 
ва 3.1.19 ларни қаранг). 
3.1.16. Ҳимоя аппаратларини ҳомоялаётган симларни тўғридан–тўғри таъминловчи линияларга уланаётган жойларига 
ўрнатилиши керак. Лозим бўлган ҳолларда ҳимоя аппарати билан таъминловчи линия орасидаги масофани 6 метргача қабул 
қилиш мумкин. Бу худудда симларнинг кесими таъминловчи линия сими кичик бўлиши, аммо химоя аппаратидан кейинги 
симларникидан кам бўлмаслиги керак. 
Етиб бориши қийин бўлган жойлардаги (масалан катта баландликда) тармоқланишлар учун ҳимоя аппаратларини 
тармоқланиш нуқтасидан 30 м масофада хизмат кўрсатиш учун осон бўлган жойларга (масалан тақсимлаш пунктларининг кириш
қисмларига, электр қабул қилувчиларнинг ишга тушириш қурилмаларига ва бошқаларга) ўрнатиш мумкин. Тармоқланаётган 
симларнинг кесими ҳисобий ток ёрдамида аниқланганидан кам бўлмаслиги, аммо таъминловчи линия ҳимояланаган худудини 
ўтказувчанлик имкониятини камида 10% ни таъминлаши лозим. Кўрсатилган ҳолларда тармоқланаётган симларни ўтказилиши 
(тармоқланиш узунлиги 6 м гача ва 30 м гача бўлганида) ёнадиган ташқи қобиқли ёки изоляцияли симлар – трубаларда, метал 
коплама ёки қутичаларда, бошқа ҳолларда эса, кабелли қурилмалар, ёниш ва портлаш хавфи бўлган худудлардан ташқари –
мумкин бўлган механик шикастланишлардан сақлаш шарти билан очиқ ҳолдаги конструкцияларда бажарилади. 
3.1.17. Тармоклар сақлагичлар ёрдамида химоя қилинганда ,ҳимоя барча заминланмаган қутб ёки фазаларга ўрнатилади. 
Ишчи нолинчи симларга сақлагичлар ўрнатиш таъқиқланади. 
3.1.18. Мустаҳкам заминланган нейтралли тармоқлар автоматик узгичлар билан ҳимояланганда уларни айиргичлари барча 
заминланмаган симларга ўрнатилган бўлиши керак (7.3.33 га қаранг). 
Нейтралли изоляцияланган тармоклар ҳимояланганда уч симли уч фазали ток тармоқларида ва икки симли бир фазали ток 
ёки ўзгармас ток тармоқларида автоматик ўчиргични узгичини уч фазали тармоқларнинг икки фазалари ва ёки икки симли 
бўлганида - битта фазасига ўрнатиш мумкин. Бунда битта электр ускунасида ўша битта фазани (қутбни ) ҳимоя қилиш лозим 
бўлади. 
Нолинчи симларга айиргичлар шу шарт билан ўрнатишга рухсат этиладики, бунда уларни ишлаб кетиши натижасида 
кучланиш остида бўлган барча симлар бир вақтнинг ўзида тармоқдан узилиши керак бўлади. 
3.1.19. Эксплуатация шароити бўйича қуйидаги жойларга ҳимоя аппаратларини ўрнатмасликка рухсат этилади: 
1)
Шитга ўрнатилган аппаратларга шиналардан борувчи тармоқланишларда; бунда симлар тармоқланишининг 
ҳисобий ток бўйича танланади. 
2)
Тармоқнинг узунлиги бўйича таъминланувчи линиянинг кесими камайган ва ундан тармоқланиш жойларида, агар 
аввалги линия участкасининг ҳимояси камайган бўлакни ҳимояласа ёки линиянинг ҳимояланмаган участкаси ёки ундан 
тарқалувчи линиянинг кесими ҳимояланган линия кесимининг ярмисидан кам бўлмаса: 
3)
Кичик қувватли электр истеъмолчиларини таъминловчи тармоқланишларга, агар таъминловчи линиянинг катта 
қувватли электр истеъмолчилари ва маиший электр асбоблари 25 А дан кўп бўлмаган уставкали аппарат билан ҳимоялангана 
бўлса, ёритгичлар учун эса 6.2.2 га мувофиқ; 


174 
4)
Ўлчаш, бошқариш ва сигнал занжирлари таъминловчи симдан тармоқланишларида, агар ушбу симлар, машина ёки 
шитлардан ташқарига чиқмаса ёки ушбу симлар ташқарига чиқган такдирда электр симлар трубаларида бажарилган бўлса ёки 
ёнмайдиган қобиққа эга бўлса; 
Узилиши хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган (портлашдан хафли бўлган қоришмалари ҳосил бўлишини 
олдини олувчи ёнғин насослари, шамоллагичлари ва электр станцияларнинг ўз эхтиежи механизмлари) занжирларни 
таъминловчи линияга бирлаштириш жойларига ҳимоя аппаратларини ўрнатиш рухсат этилмайди. Ҳар қандай ҳолларда хам 
бундай занжирлар труба ичида жойлаштирилган ёки ёнмайдиган қобиққа эга бўлган симлар ёрдамида бажарилиши керак. Бундай 
занжирларнинг кесими 3.4.4 да келтирилгандан кам бўлмаслиги керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish