199
-Газтурбина ускуналарини автоматик ишга тушириш.
3.3.79. Автоматик частотали юксизлантиргич, частота пасайиб борган сари истеъмолчиларни унчалик кўп бўлмаган
блокларга (гуруҳларга) бўлиб (АУЮП), ёки пасайган частотани сақлаб қолиш давомийлиги ошиб борганда истеъмолчиларни
узиб қўйиши кўзда тутилиши керак (АЧЮII).
Одатда АЧЮ ускуналари энерготизим нимстанцияларида ўрнатилиши лозим. Энерготизим назорати остида тўғридан-тўғри
истеъмолчиларга яқин жойда ўрнатилишига ҳам рухсат этилади.
Истеъмолчиларни узиб қўйиш ҳажми ҳар қандай қувват тақчиллиги бўлганда ҳам самарадорликни таъминлашдан келиб
чиқиб белгиланади; узиб қўйишни навбати шундай танланадики, бунда энерготаъминоти танаффусидаги зарарини камайтириши,
яъни кўп миқдордаги ускуналар ва АЧЮ навбатлари қўлланиши, маъсулиятли бўлган истеъмолчилар эҳтимоли узоқ бўлган
навбатларга уланиши кўзда тутилади.
АЧЮ ни амал қилиши АҚУ ва ЗАУ ускуналарини ишлаши билан мослаштирилган бўлиши керак.
АЧЮ ҳажмини камайтирилиши ЗАУ ускуналарини ёки жамоани амал қилиши ҳисобига бўлишига йўл қўйилиши мумкин
эмас.
3.3.80. Қўшимча юксизлантириш ускуналари, кўп миқдордаги махаллий қувват тақчиллиги бўлиши мумкин бўлган ва
уларда АУЮ нинг таъсири миқдор жиҳатидан ва юксизлантириш тезлиги керакли самарадорликка эга бўлмаган энергетик
тизимларда ёки энерготизимларнинг қисмларида қўлланилиши керак.
Қўшимча юксизлантириш бажарилиши лозимлиги, унинг ҳажми, уни ишлашини белгилайдиган сабаблар (таъминловчи
элемепнтларни узилиб қолиши, актив қувватини камайиши в.б) энергетик тизим белгилайди.
3.3.81. Частотани қайта тиклаш шароитида, генерацияланадиган қувват заҳирасини ишга тушириш натижасида, узилиб
қолган электр узатишларда ресинхронизация ёки синхронизациялашда истеъмолчиларни таъминоти узилиб қолиш вақтини
камайтириш учун ЧАҚУ ускуналари ишлатилади.
Ускуналарни жойлаштиришда ва юкламаларни ЧАҚУ ни навбати билан тақсимлашда истеъмолчиларни маъсулиятлик
даражасини, АЧЮ таъсирида узилиб қолишни, энерготаъминотини ноавтоматик қайта тикланиш давомийлиги ва мураккаблиги
(объектларга хизмат кўрсатишни қабул қилинган тартибидан келиб чиққан ҳолда) эътиборга олиниши лозим. Одатда ЧАҚУ дан
юкламаларни улаш навбати АЧЮ учун қабул қилинганга нисбатан тескири бўлиши керак.
3.3.82. Юкламалари мувозанатлаштирилган электростанция ёки генераторларни, ўз эҳтиёжи учун генераторларни қуйидаги
ҳолларда ажратилади:
-Электростанцияларни ўз эҳтиёжларини ишда сақлаб қолиш учун;
-Частота пасайишини чегараловчи ускуналарини 3.3.79. ва 3.3.81 лар бўйича самарадорлиги етарли бўлмаса ёки инкор этган
тақдирда электростанцияларни тўлиқ сўнишини (ўчишини) олдини олиш учун;
-Ўта маъсул истъмолчиларни таъминотини таъминлаш учун;
-Агар техник ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлса қўшимча юксизлантиргич ўрнига.
3.3.83. Қўшимча юксизлантириш қўлланилиши лозим бўлганда узиб қўйиладиганлар (АЧЮ да) уланадиганлар (ЧАҚУ да)
ҳажми, вақт, частота бошқа назорат қилинадиган параметрлари бўйича давомийлиги, частота камайишини чегараловчи
ускуналар учун ТЭҚ (ПТЭ) га ва бошқа деректив материаллар (кўрсатмалар) га мос ҳолда эксплуатация қилинаётганда
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: