113
жойида, ҳар бир йўналишда камида 2 м дан қўшимча равишда шундай иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керакки, ернинг
ҳарорати энг юқори ёзги ҳароратидан 10°C дан ва энг паст қишки ҳароратга нисбатан 15°C баланд бўлмаслиги керак.
Ушбу шартлар бажарилмаса, қуйидаги тадбирлардан бири амалга оширилиши мумкин: кабелларни ерда 0,7 м ўрнига 0,5
м чуқурликда жойлаштириш (ушбу Қоидаларнинг 2.3.82-бандига қаранг); катта кесимли кабелни қўллаш; кабелларни
қувурлар ёрдамида иссиқлик қувури остидан камида 0,5 м масофада жойлаштириш; бунда қувурлар шундай
жойлапштирилиши керакки, кабелларни алмаштириш учун қазиш ишларини бажарилиши талаб этилмасин (масалан,
қувурларнинг учларини камерага киритиш).
Мой билан тўлдирилган кабелни иссиқлик қувури билан кесишмасида, кабеллар ва иссиқлик қувурининг қопланиши
ўртасидаги масофа камида 1 м бўлиши керак ва тор шароитларда – камида 0,5 м бўлиши керак. Бунда иссиқлик қувури
кабель билан кесишган жойида, ҳар бир йўналишда камида 3 м дан қўшимча равишда шундай иссиқлик изоляциясига эга
бўлиши керакки, ернинг ҳарорати йилнинг ихтиёрий вақтида 5°C дан ортиқ ошмаслиги керак.
2.3.95. Кабель линияларини темир йўл ва автомобил йўллари билан кесишмаларида, кабеллар туннелларда, блокларда
ёки қувурларда йўлнинг ажратилган зонаси (зона отчуждения)нинг бутун кенглиги бўйича ер қатламидан 1 м чуқурликда ва
зовурлар тубидан камида 0,5 м чуқурликда ётқизилиши керак. Ажратилган зонаси бўлмаса, ўрнатилган ётқизиш шартлари
фақат кесишмада ва йўл чизиғининг ҳар икки томонида ортиқча 2 м масофада амалга оширилиши керак.
Ўзгармас токли электрлаштирилган ва электрлаштириладиган темир йўллари билан кабеллар кесишмасида, блоклар ва
қувурлар изоляцияловчи бўлиши керак (ушбу қоидаларни 2.3.88-бандига қаранг). Кесишиш нуқтаси стрелкалар, релсларни
уланиш жойларидан камида 10 м масофада бўлиши керак.
Электрлаштирилган темир йўл транспорти йўллари билан кабелларни кесиш бурчаги, йўлнинг ўқи билан 75-90° бурчак
остида бўлиши керак.
Блоклар ва қувурларнинг учлари камида 300 мм чуқурликда сув ўтказмайдиган (ялпиз) лой билан қопланган ҳолда
каноп (джут)дан тўқилган қопламали бўлиши керак.
Кабеллар билан кам интенсив ҳаракатли охири берк саноат йўллар ва махсус (масалан, ҳаракат таъқиқланган-слип ва
бошқа) йўллар билан кесишмаларида, кабеллар, қоида тариқасида, ерда тўғридан-тўғри ётқизилиши керак.
Янги қурилаётган электрлаштирилмаган темир йўл ёки автомобил йўли билан кесишмаларда, мавжуд кабель
линияларини янги жойга қайта ўрнатиш талаб қилинмайди. Кесишган жойида кабелларни таъмирлаш учун керакли миқдорда
заxира блоклари ёки маҳкам ёпилган учлари бўлган қувурлар ўрнатилиши керак.
Кабель линиясининг ҳаво кабелига ўтиш жойиида, таглик остидан ёки қатламнинг четидан камида 3,5 м масофада юзага
чиқиши керак.
2.3.96. Кабель линиялари трамвай йўллари билан кесишганда, кабеллар изоляцияловчи блокларга ёки қувурларга
жойлаштирилиши керак (ушбу қоидаларни 2.3.88-бандлига қаранг). Кесишиш нуқтаси стрелкалар, релсларни уланиш
жойларидан камида 3 м масофада бўлиши керак.
2.3.97. Ҳовлиларга, гаражларга ва ҳоказоларга транспорт воситаларига кириш учун йўллари кабель линиялари билан
кесишганда, кабелларни ётқизиш қувурларда амалга оширилиши керак. Анхор ва зовурлари билан кесишиш жойларида,
кабеллар ҳудди шу тарзда ҳимояланган бўлиши керак.
2.3.98. Кабель линияларида кабель муфталари ўрнатилганда, кабель муфтаси ва энг яқин кабелнинг орасидаги масофа
камида 250 мм бўлиши керак.
Кабель линияларини ўта қия йўлларга ётқизишда уларга муфталарни ўрнатиш тавсия этилмайди. Агар буни бажариш
зарур бўлса, у ҳолда уларнинг остида горизонтал майдончалар қурилиши керак.
Кабель линиясига зарар етказилганда, муфтани қайта монтаж қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида, кабель
муфтасининг ҳар икки томонида кабель захираси билан ётқизилиши керак.
2.3.99. Кабель трассаси бўйлаб xавфли миқдордаги дайди (блуждаюшие) токлари мавжуд бўлганда, қуйидагилар
бажариши зарур:
1. Xавфли ҳудудларни четлаб ўтиш учун кабель линиясининг трассасини ўзгартиринг.
2. Трассани ўзгартиришни имкони бўлмаганда, дайди токларнинг даражасини максимал даражада камайтириш бўйича
чора-тадбирларни таъминлаш; коррозияга қарши юқори қаршиликка эга кабелларни қўллаш; кабелларни электр коррозияси
таъсиридан фаол ҳимоя қилиш.
Кабелларни агресиф тупроқларда ва қабул қилиниши мумкин бўлмаган қийматлардаги дайди токлари мавжуд бўлган
жойларда ётқизишда, катод қутбланиши (поларизация) қўлланилиши керак (электр дренажи, протекторлар, катодларни
ҳимоя қилиш ўрнатилиши). Электр-дренаж қурилмаларини улашнинг ҳар қандай усули учун, сўриш участкаларида ҚМҚда
белгиланган потенциал фарқларнинг нормаларига риоя қилиш керак. Тузли тупроқларда ёки шўрланган сув ҳавзаларида
жойлашган кабелларда ташқи токли катод ҳимоясини қўллаш тавсия этилмайди.
Кабель линияларини коррозиядан ҳимоя қилиш зарурияти, электр ўлчовларининг умумий маълумотлари ва тупроқ
намуналарининг кимёвий таҳлиллари билан аниқланиши керак. Кабель линияларини коррозиядан ҳимоя қилиш, қўшни ер
ости иншоатларида ишлашга xавфли шароитларни яратмаслиги керак. Янги кабель линиясини ишга туширишдан олдин
коррозияни ҳимоя қилиш учун лойиҳалаштирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Ерда дайди токлар мавжуд
бўлса, шу жойларда ва xавфли ҳудудларнинг чегараларини аниқлаш имконини берадиган жойларда назорат пунктларини
ўрнатиш керак, бу эса келгусида ҳимоя воситаларини оқилона танлаш ва жойлаштириш учун зарурдир.
Кабель линияларидаги потенциалини назорат қилиш учун, трансформатор подстанцияларига, тарқатиш пунктларига ва
бошқаларга кабель чиқиш жойларидан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: