1000 Вгача бўлган ҳаво электр узатиш линияси
деб,
таянчларга ёки бинолар ва муҳандислик иншоатларида
(кўприклар, йўл ўтказгичлар ва ҳ.к.) кронштейн ва устунларга изоляторлар ва арматуралар ёрдамида мустахкамланадиган
очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергиясини узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган қурилмаларга айтилади.
1000 В гача бўлган ВЛдан киришгача шаҳобча (Ответвлением от ВЛ до 1000 В к вводу)
деб, ВЛ таянчидан
киришгача симлар участкасига айтилади.
2.4.3.
1000 Вгача бўлган ВЛ нинг нормал режими
деб, симлари узилмаган ВЛнинг ҳолатига айтилади.
1000 Вгача бўлган ВЛ аварияли режими
деб, симлари узилган ВЛнинг ҳолатига айтилади.
Кучланиши 1000 В гача бўлган ўз-ўзини тутиб турувчи изоляцияланган симли ҳаво электр узатиш линияси
(Воздушной линией электропередачи напряжением до 1000 В с самонесущими изолированными проводами)
(кейинги
матнда-ВЛИ деб юритилади) таянчларга, бино ва иншоатларнинг деворларига махкамлаш қурилмалари, илгаклар,
кронштейн ва арматуралар ёрдамида мустахкамланадиган ва очиқ ҳавода жойлашган эшилган қурилмаларга айтилади.
Меxаник юклама тутиб турувчи тола ёки эшилган симларнинг барча симлари томонидан қабул қилиниши мумкин.
Умумий талаблар
2.4.4. ВЛ симларини меxаник ҳисоблаш руxсат этилган кучланиш усули ҳамда изоляторлар ва арматураларни ҳисоблаш
- бузувчи (разрушаюшая) юкламалар усули билан амалга оширилиши керак. ВЛнинг таянчи ва фундаментларини ҳисоблаш
ҚМҚга мувофиқ чегаравий ҳолатини ҳисоб-китоб қилиш усули бўйича амалга оширилади. Норматив юкламалар ушбу
қоидаларга мувофиқ белгиланади.
2.4.5. ВЛлар шундай жойлаштирилиши керакки, бинога кириш ва ҳовлиларга киришни тўсиб қўймаслиги ҳамда
транспорт ва пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Транспортларни урилиш xавфи мавжуд бўлган жойларда
(ҳовлиларга киришда, йўллардан тушиш жойлари яқинида, йўлларнинг кесишмасида ва ҳоказо), таянчлар уларга урилишдан
(масалан, қайтарувчи тумбалар) ҳимояланган бўлиши керак.
2.4.6.
ВЛ таянчларида ердан 2,5–3 м баландликда қуйидагилар ёзилган бўлиши керак: тартиб рақами ва таянч
ўрнатилган йили; ВЛ таянчидан алоқа кабель линиясига бўлган масофа кўрсатилган плакатлар (алоқа кабелларигача ВЛ
таянчининг баландлигини ярмидан камроқ масофада жойлашган таянчлар учун), ВЛ мухофаза зонасининг кенглиги ва ВЛ
эгасининг телефон рақамини кўрсатувчи аxборот белгилари.
2.4.7. ВЛ таянчларидаги металл конструкциялар, бандажлар ва бошқалар коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |