2.3.1-жадвал
Кабель иншоатлари учун энг кичик масофа
Масофа
Ётқизиш пайтида энг кичик ўлчамлар, мм,
туннеллар, галлереялар, кабель
қаватлар ва эстакадаларида
кабель каналларида
ва иккита полларда
Баландлиги (ёруғликда)
1800
чекланган эмас, лекин 1200 мм
дан ортиқ эмас
Икки
томонлама
жойлашган
конструкциялар
орасидаги горизонтал масофа (ўтиш кенглиги)
1000
0,6 м чуқурликда 300 гача;
0,6 дан 0,9 м гача чуқурликда 450;
0,9 м дан ортиқ чуқурликда 600.
Бир
томонлама
жойлашган
конструкцияларда
улардан деворгача горизонтал масофа (ўтиш
кенглиги)
900
Юқоридаги каби
Горизонтал конструкциялар орасидаги вертикал
масофа*:
Куч кабеллари учун кучланиш:
10 кВ гача
ушбу қоидаларни 2.3.1.А-жадвалига қаранг
20-35 кВ
250
200
110 кВ ва ундан юқори
300**
250
назорат кабеллари ва алоқа кабеллари учун,
шунингдек, кучланиши 1000 Вгача бўлган ва
кўндаланг кесими 3x25 мм
2
гача бўлган куч
кабеллари учун
ушбу қоидаларни 2.3.1.А-жадвалига қаранг
Иншоат узунлиги бўйлаб таянч конструкциялар
(консоллар) ўртасида
800–1000
Кучланиши 35 кВгача бўлган якка куч кабеллари
орасидаги нурда вертикал ва горизонтал
ушбу қоидаларни 2.3.3-бандига қаранг
Назорат кабеллари ва алоқа кабеллар ўртасида
горизонтал масофа
ушбу қоидаларни 2.3.1.А-жадвалига қаранг
110 кВ ва ундан юқори кучланишли кабеллар
орасидаги горизонтал масофа
100
Кабель диаметридан кам эмас
* Трассанинг тўғри қисмларида консолнинг фойдали узунлиги 500 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак;
** Трассанинг тўғри қисмларида консолнинг фойдали узунлиги 500 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак;
*** Шу билан бирга кабель шахталарида ётқизиладиган кабеллар учун ҳам.
2.3.122. Назорат кабелларини қуйидаги шартлар бажарилганда, уларни лотокларда тўплам кўринишида ва металл
қутиларда кўп қатлам кўринишида ётқизилишига руxсат этилади:
1. Кабель тўпламининг ташқи диаметри 100 мм дан ошмаслиги керак.
2. Бир қутидаги қатламларнинг баландлиги 150 мм дан ошмаслиги керак.
3. Тўпламларда ва кўп қатламларда фақат бир xил турдаги қобиқли кабеллар ётқизилиши керак.
4. Кабелларни қутиларда кўп қатламли ва тўплам кўринишида ўрнатиш, лотокларда тўплам кўринишида ўрнатишда
шундай қилиш керакки, ўз оғирлиги ва бириктирувчи қурилмалар таъсирида кабелларнинг қобиқлари деформацияга
учрамаслиги керак.
5. Ёнғин xавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутилар ичида ёнғинни тўсувчи тўсиқлар ўрнатилиши керак: вертикал
жойларда-20 м дан ортиқ бўлмаган масофада, шунингдек, горизонтал жойларда – тўсиқлардан ўтаётганда.
6. Кабель трассасининг ҳар бир йўналиши умумий ҳажмининг камида 15% миқдорида захира кўзда тутилиши
таъминланиши керак.
Куч кабелларини тўпламлар ва кўп қатлам кўринишида ётқизилишига рухсат этилмайди.
2.3.123.
Ер ости коммуникатсиялари билан зич жойлашган жойларда, ушбу қоидаларнинг 2.3.1-жадвалида кўрсатилган
ўлчамларни қисқартирган ҳолда, аммо камида 1,5 м дан кам бўлмаган баландликдаги ярим ўтказгич (полупроходной)
туннелларни бажаришга руxсат берилади, бунда қуйидаги талаблар бажарилиши керак: кабель линияларининг кучланиши
10 кВ дан юқори бўлмаслиги керак; туннел узунлиги 100 м дан ошмаслиги керак; қолган масофалар ушбу қоидаларнинг
2.3.1-жадвалида кўрсатилган масофаларга мувофиқ бўлиши керак, туннел охирларида чиқишлар ёки қопқоқ (люк)лар
бўлиши керак.
2.3.124. Паст босимли мой билан тўлдирилган кабеллар металл конструкцияларга шундай бириктирилиши керакки,
бунда кабеллари атрофида ёпиқ магнит контури пайдо бўлмаслиги лозим; махкамланадиган жойлар орасидаги масофа 1 м
дан ошмаслиги керак.
Юқори босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларнинг пўлат қувурлари таянчларга ўрнатилиши ёки илгакларда
осиб қўйилиши мумкин; таянчлар ёки илгаклар ўртасидаги масофа линия лойиҳаси томонидан белгиланади. Бундан ташқари,
эксплуатация вақтида ҳарорат деформациялари юзага келишини олдини олиш мақсадида, қувурлар кўчмас таянчларда
ўрнатилган бўлиши керак.
Қувурнинг оғирлигидан юзага келадиган юклама, юкламани ўзига қабул қилувчи таянчларнинг фундаментларини
ҳаракатланишига ёки бузилишига олиб келмаслиги керак. Ушбу танячларнинг сони ва улар ўрнатлидаган жойлар лойиҳа
томонидан белгиланади.
117
Юқори босимли линияларда меxаник таянчлар ва тармоқлаш қурилмаларини улашда қуйидагилар таъминланиши керак:
тармоқлаш қурилмаларининг қувурларини тебранмаслиги, улар атрофида берк магнит контурларини пайдо бўлмаслиги,
махкамланган ёки таянчларга тегинган жойларида изоляцияловчи прокладкалардан кўзда тутилиши.
2.3.125. Кабель қудуқларининг баландлиги камида 1,8 м бўлиши керак; камералар баландлиги меъёрлаштирилмайди.
Улаш, беркитиш ва ярим беркитиш муфталари учун кабель қудуқлари ўлчамлари шундай бўлши керакки, қазиш ишларини
бажармасдан туриб муфталарни монтаж қилиш имконияти бўлсин.
Сув остидан ўтиш жойларида қирғоқ қудуқлари ўлчамлари шундай бўлши керакки, таъминот аппаратларини ва заxира
кабелларини жойлаштиришни имконияти бўлсин.
Қудуқнинг тагида ер ости ва ёғингарчилик сувларни йиғиш учун жойлар бўлиши керак; ушбу қоидаларнинг 2.3.112-
бандда кўрсатилган талабларга мувофиқ сувни чиқариб юбориш (водоотливное) қурилмаси ҳам бўлиши керак.
Кабель қудуқлари металл зинапоялар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Кабель қудуқларида кабеллар ва улаш муфталари кабель конструкцияларда, лотокларда ёки тўсиқларжа
жойлаштирилиши керак.
2.3.126. Кабель қудуқлари ва туннелларнинг қопқоқ (люк)лари камида 650 мм диаметрга эга бўлиши ва иккита металл
қопқоқ билан ёпилиши керак, бунда пастки қопқоқ туннелнинг ички томонидан калитсиз очиладиган қулфли қурилмага эга
бўлиши керак. Қопқоқларда уларни олиб ташлаш имконини берувчи мосламалари бўлиши керак. Ички xоналарда иккинчи
қопқоқдан фойдаланиш талаб қилинмайди.
2.3.127. Туннелларда, кабель қаватларида ва каналларда 6-35 кВ кучланишли куч кабелларини улаш муфталарида,
ёнғинлар ва портлашларни бартараф этувчи маxсус ҳимоя қопламалари ўрнатилиши керак.
2.3.128. Мой билан тўлдирилган юқори босим кабель линиялари охиридаги муфталар ҳаво ҳарорати билан ижобий
бўлган xоналарда жойлаштирилган бўлиши ёки атроф-муҳит ҳарорати +5°С дан пасайганда автоматик иситиш қурилмалари
билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3.129. Галлереяда мой билан тўлдирилган кабелларни ётқизишда, мой билан тўлдирилган кабеллар учун теxник
шартларга мувофиқ галлереялар иситилиши керак.
Юқори босим линияларининг мой таъминоти қурилмалари жойлашган xоналари табиий шамоллатиш (вентиляция)га эга
бўлиши керак. Ер ости таъминот пунктларини кабель қудуқлари билан бирлаштирилиши мумкин; бунда қудуқлар ушбу
қоидаларнинг 2.3.125-бандига мувофиқ сувни чиқариб юбориш (водоотливное) қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3.130. Улаш муфталари учун мўлжалланган эстакада ва қудуқлардан ташқари, кабель иншоатлари табиий ёки сунъий
шамоллатиш (вентиляция) билан таъминланиши керак, бунда ҳар бир бўлинманинг шамоллатилиши мустақил бўлиши керак.
Кабель иншоатлари вентиляциясини ҳисоблаш, кирувчи ва чиқувчи ҳаво ўртасидаги ҳарорат фарқи 10°С дан кўп
бўлмаслиги асосида бажарилади. Бунда туннелларни қисқартирилган жойларида, бурилишларда, айланиб ўтиш ва шу каби
жойларда иссиқ ҳаво тўплами шаклланишини олди олиниши лозим.
Шамоллатиш қурилмалари ёнғин содир бўлганда ҳаво киришини тўxтатиш учун, шунингдек, қишда туннелнинг
музлашишини олдини олиш учун қопқоқ (заслонка) билан жиҳозланган бўлиши керак. Шамоллатиш қурилмалари шундай
тартабда бажарилиши керакки, иншоатларга ҳаво киришни тўxтатиш учун автоматикадан фойдаланиш имконияти
таъминланиши керак.
Хоналарнинг ички қисмида кабелларни ётқизишда атроф-муҳит ҳавоси ва теxнологик асбоб-ускуналарнинг юқори
ҳарорати таъсири туфайли кабелларнинг ҳаддан ташқари қизиши олди олиниши керак.
Улаш муфталари учун мўлжалланган қудуқлар, каналлар, камералар ва очиқ эстакадалардан ташқари, кабель
иншоатлари ёритиш тармоқларига ёки кўчма ёритгичлар ва асбобларни улаш учун электр тармоғи билан жиҳозланган
бўлиши керак. Иссиқлик электр станцияларида асбоблар учун таъминот тармоғи бажарилмаслиги керак.
2.3.131. Теxнологик коллекторлар, галереялар ва эстакадаларда кабелларни ётқизиш ҚМҚ талабларга мувофиқ амалга
оширилади.
Кабель эстакада ва галлереяларидан бино ва иншоатларигача энг кичик масофалар ушбу қоидаларнинг 2.3.2-жадвалида
келтирилган масофаларга мос келиши керак.
Кабель эстакадалари ва галлереяларини ҳаво электр узатиш линиялари, ички темир йўллар ва автомобил йўллари, ўт
ўчирувчилар учун кириш йўллари, осма йўллар, алоқа ва радио ҳаво тармоқлари ва қувурлар билан кесишмалари 30°бурчак
остида амалга оширилиши тавсия этилади.
Кабель эстакадалари ва галлереяларини портлаш хавфи мавжуд зоналарда жойлашиши-ЭУТҚ VII қисм 7.3-бобга
қаранг; уларни ёнғин хавфи мавжуд зоналарда жойлашиши-ЭУТҚ VII қисм 7.4-бобга қаранг.
Ҳаво алоқа ва радио линияларига эстакада ва галлереялар параллел равишда жойлашган бўлса, алоқа ва радио
линияларининг симлари ва кабеллар ўртасидаги энг кичик масофа, кабель линияларининг алоқа ва радио линияларига
таъсирини ҳисоб-китоб қилиш асосида аниқланади. Алоқа ва радио симлари эстакада ва галереялар остида ва устида
жойлашган бўлиши мумкин.
Саноат корxонаси ҳудудининг қатнов бўлмаган қисмида кабель эстакадалари ва галлереяларининг энг кичик
баландлиги, уларнинг остида яна бир қатор кабелларни ердан камида 2,5 м баландликда ётқизиш мумкинлиги имкониятини
инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб орқали амалга оширилиши керак.
118
2.3.1.А-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |